Get Mystery Box with random crypto!

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Ҳаётнинг ҳар жабҳасида мардона қадам | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ҳаётнинг ҳар жабҳасида мардона қадам ташлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Сал бўшашсангиз, муваффақияцизлик таъқиб эта бошлаши мумкин. Ишхонада сиз эришаётган ютуқларни кўра олмайдиганлардан эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз яхши бўлишини хоҳласангиз, югуришни машқ қилинг. Сув билан боғлиқ амаллар ҳам соғлиғингиз яхшиланишига туртки бўлиши тайин.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

8 сентябр куни чаён буржи вакиллари ҳар бир ишни хуфия тарзда амалга оширишни истаб қолишади. Aгар мавқеингиз ошишини хоҳласангиз, вазиятга қараб иш тутинг. Ҳар қандай ишни бажаришда ҳам фақат интуициянгизга суянинг. Ижодкорларнинг ҳам кун бўйи содир этадиган ҳаракатлари ўз самарасини беради. Кечқурун саломатлигингизни бир назардан ўтказиб олинг. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини янада яхшироқ парвариш этишлари лозим.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Хавфли вазиятларга тушиб қолмаслик учун ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Ўзингизга қанча кўп ишонсангиз, муваффақиятли лаҳзалар сони шунча кўп бўлади. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопиши кутилади. Бироқ тежамкорлик барибир зиён қилмайди. Ҳар бир ишлаб топилган тийин учун пешона терларингиз бой берилганини унутманг. Кечқурун айримлар дўстлардан бири билан кўнгилочар манзилга боришлари кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

8 сентябрда шахсий ҳаётингиз ҳамма ҳавас қилса арзигулик даражада аҳил, ажойиб тус олади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишни ҳам ташлаб отманг. Даромадсиз қолиб кетишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида уйдагиларингизнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун яқин дўстингиз билан учрашиб, суҳбатлашишингиз мумкин. Бу суҳбат характерингизда оптимизм ривожлана боришига сабабчи бўлади. Демак, сиз янада яхши томонга ўзгара бошлайсиз.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Эрталабданоқ бирга бир жамоа бўлиб ишлашингиз лозим бўлган одамлар билан қўнғироқлашиб, масалага ойдинлик киритиб олинг. Бир-бирингизни руҳан қўллаб-қувватласангиз, ишлар албатта бароридан келади. Муҳаббатда ўзингизни қаттиқ севадиган инсонни тушунишга ҳаракат қилинг. Бу оиласизларга тегишли бўлиб, агар тил топа билсангиз, биргаликда умр кечириш ҳам насиб этармиди. Кун давомида қариндошларнинг кўнглини оғритмасликка ҳаракат қилинг. Имкон доирасида савоб ишларни кўпроқ амалга ошириш пайида бўлинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 сентябр куни оила қуришга улгурмаганлар романтик учрашув, янги танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Қаранг, қалбингиз бўм-бўш эди. Энди уни ажойиб бир инсон эгаллаб оладиган бўлди. Бахтингизни берсин. Кун мобайнида яқинларингизга ҳар тарафлама ёрдам бериш ҳаракатида бўлинг. Ёши улуғ, хаста қариндошлар учун моддий кўмак жуда ҳам зарур. Кечқурун кимдир сафарга отланиши мумкин. Сафар сизга ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•