Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Юлдузлар барча эзгу ниятларингизга муст | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар барча эзгу ниятларингизга мустақил тарзда эришишингизни маслаҳат беришади. Ҳеч кимдан, ҳатто, яқин дўстлардан ҳам, қариндош-уруғдан ҳам ёрдам кутманг. Катта пул тикиладиган ишлар учраса, аввал обдон бу ишнинг паст-баландини ўрганиб олгандан кейин ҳаракатлар содир этинг. Яқин инсонларга алоҳида эътиборли бўлинг. Улар сизни жуда яхши кўришади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 сентябр куни кайфиятингиз агрессив кўринишда бўлиши кутилади. Бунинг арзирли сабаблари бўлса ҳам ундай кайфиятдан воз кечишингиз керак бўлади. У сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Молиявий муаммолар сиз кутганингиздан ҳам осонроқ ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари мумкин. Рад этманг. Пулнинг ортиқчаси бўлмайди. Саломатликка ҳам эҳтиёткорона муносабатда бўлинг

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Хизмат юзасидан, шахсий иш билан у қадар узоқ бўлмаган манзилларга сафар қилишингиз мумкин. Лекин вақтни жуда тежашингизга тўғри келади. Aкс ҳолда асосий юмушларни адо этишга улгурмаслигингиз мумкин. Кун давомида организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Муҳаббатда фавқулодда ёқимли хабарлар эшитасиз. Хурсандчиликдан ёрилиб кетмаслик учун ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

9 сентябрда асосан иллиюзия қуршовида вақт ўтказишингизга тўғри келади. Aммо реалликдан сира чекинмайсиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингиз тобида бўлиши кутилмоқда. Шундай экан, ўзингизни уринтириб, ўтдан чўғга сакрайверишингизга сира ҳожат йўқ. Кечки пайт яқин дўстингизга тегишли бўлган ёқимли бир хабарни етказишлари мумкин. Сурункали ошқозон хасталиги билан оғриганлар бугун профилактик ишларни амалга оширишда муваффақиятга эришишади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар кунингиз унумли ва хайрли кечишини башорат қилишган. Майда-чуйда юмушларни деб беҳуда вақт ўтказманг. Энг муҳим лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга киришинг. Бу сизга моддий манфаат ҳадя этади. Бугун севимли хобби билан банд бўлиш, спортзалга бориш, кинога тушиш ёқимли ва муваффақиятли кечади. Руҳан енгил тортасиз. Вақтингиз чоғ бўлади. Тушларингиз тотли кечади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

9 сентябр куни ўзингизга ёқмайдиган, нияти бузук одамлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Бундай лаҳзаларда хотиржамлик билан муносабат юритинг. Моддий аҳволингиз бугун ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли бировларга қарз берманг. Руҳий ҳолатингизга путур ета бошлаганини сезишингиз билан чорасини кўринг. Депрессияга тушиб қолишдан сақланинг. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини жуда эҳтиёт қилишлалри тавсия этилади.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•