2022-08-26 07:45:05
#мутолаадан_фойдалар
Афзал ва акмал орасидаги фарқ
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: “Саҳобаи киромларнинг ҳар бирлари тамоми оламдаги барча мусулмонлардан афзалдирлар. Қуръон ва ҳадиснинг нусуслари бунга гувоҳ, далилдир. Лекин бундан ҳар бир саҳобий илмий камолда ҳамма одамлардан акмал (комилро ҳам эдилар)”, деган гап келиб чиқмайди. Мазҳаб имомлари – Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий, Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ва бошқа кўплаб зотлар мужтаҳид эдилар, яъни уларда тафаққуҳ (фақиҳлик) камоли мавжуд бўлган. Саҳобаи киромларнинг баъзилари эса мужтаҳид бўлмаганлар. Лекин бундан ҳам мужтаҳид имомларнинг мужтаҳид бўлмаган саҳобалардан афзаллиги келиб чиқмайди. Хулоса шуки, афзал бўлиш бошқа, акмал бўлиш бошқа нарсадир. Афзаллик Аллоҳ таолонинг наздида қабул бўлишга боғлиқ. Акмал бўлиш, яъни камолот ҳосил қилиш эса иктисобий, ихтиёрий (инсон ўз ихтиёри ва ҳаракати билан ҳосил қила оладиган) нарсадир.
Дунё кишилари уламолар ва талабаларни мутакаббир дейиши уларни хор дейишдан яхшироқдир, яъни уламолар одамлар олдида эгилмай, мутакаббир деган ёмон номни олишлари одамларга эгилиб, хушомадчи деган ёмон номни олишларидан яхшироқдир. Аллоҳга қасамки, йиртиқ кийимлар, тасмаси узилган пойабзаллар хорлик эмас, бировнинг олдида қўл чўзиб, ўз ҳожатини айтиш ҳақиқий хорликдир”
"Мажолиси ҳакимул умма" ЁРҚИНЖОН ФОЗИЛОВ таржимаси
****
Shundan ma’lum bo’ladiki, ustoz shogirdidan afzaldir. Shogirdi ilmda ustozidan o’tib ketishi, kattaroq olim bo’lishi mumkin. Ilm yoki martabasi har qancha yuqori bo’lmasin, qanchalik akmal bo’lmasin, baribir ustozi afzal hisoblanadi.
Robbim ustozlarimizni qadrlash ne’matini nasib qilsin.
Omin.
Илм ва ирфон маскани - @muhammadodiluzofficial
3.5K viewsedited 04:45