2022-09-22 04:45:04
#мутолаадан_фойдалар
Боланинг ақли ҳақида бир ҳикояМавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳ бир ҳикоя айтиб берган эдилар.
Бир вилоятда ҳинду ража (ҳоким) оламдан ўтди. Унинг фарзандлари орасида ўринбосар бўлиши керак бўлган, балоғатга етмаган бир гўдак бола бор эди. Ўлганнинг укаси «Ёш бола ҳокимиятни юргиза олмайди, шунинг учун мен ҳоким бўлишим керак», дея ҳокимликка тама қилди. Вилоят вазирлари эса отасининг ҳукуматига мазкур гўдак бола ворис бўлишини хоҳлар эдилар. Бу масала ўша вақтдаги подшоҳ Оламгирнинг олдига олиб борилиши керак бўлди. Вазирлар болани олиб, Деҳлига жўнашди. Йўл бўйи болага «Подшоҳ мана буни сўраса, сиз мана бундай дейсиз», деб сўралиш эҳтимоли бўлган саволларга жавобларни ўргатиб кетишди.Улар савол-жавобларни ўргатиб, Деҳлига етиб келишгач, бола вазирларга: «Менга ўргатган савол-жавобларингизни
олдим, лекин подшоҳ булардан бошқа савол сўраса нима бўлади?» деб сўради. Шунда вазирлар: «Сизнинг бу қадар
ақилли эканингизни билмаган эканмиз, билганимизда, йўлда ага хеч нарса демас эдик. Биз энди ҳеч ташвиш қилмаймиз. Ақлига шундай савол келган бола подшоҳнинг бошқа саволларига ҳам жавоб бера олади», дейишди.
Саройга етиб боришса, қабул тугаб, Оламгир раҳматуллоҳи алайҳ аёллари турадиган ҳарамга кириб кетган экан. Боланинг келгани тўғрисида хабар берилгач, Оламгир уни ичкари ҳовлига чақиртирди. Ўша пайтда подшоҳ уйидаги бир ҳовузнинг қирғоғида лунги боғлаб, чўмилиш учун тайёрланиб турган экан. Бу болача келгач, Оламгир ҳазиллашиб, унинг икки билагидан кўтариб, ҳовуз тепасига олиб келди ва: «Ташлаб юборайми?» деди. Бола бу гапни эшитиб, кулиб юборди. Подшоҳ унга одоб бериш назари билан қараган эди, бола шундай деди: «Сиз кимнингдир бармоғидан ушлаб қолсангиз, уни ҳеч бир дарё ғарқ қила олмайди. Менинг икки билагим сизнинг қўлингизда турган бўлса, мен қандай қилиб чўкай? Мен шунинг учун кулдим».
Оламгир болани қучоқлаб олди ва уни вилоят ҳокимлигига тайинлади.
"Мажолиси ҳакимул умма" ЁРҚИНЖОН ФОЗИЛОВ таржимаси
Илм ва ирфон маскани - @muhammadodiluzofficial
3.0K views01:45