2022-09-08 11:30:59
#мутолаадан_фойдалар
Аллоҳ таолонинг дўстларини таҳқир қилишда дину дунёга хатар бор Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий бир кишининг табиатига хилоф бир гап гапирган эдилар. Таҳонабавндан қайтгач, ўша киши қуйидаги мазмунда хат ёзиб жўнатди: «Сиз
мени қаттиқ таҳқир қилиб, пастга урдингиз. Илмнинг одоби тўсқинлик қилмаса эди, сиздан ўч олган бўлардим».
Кейин унинг иккинчи хати келди. Унда шундай ёзилган эди: «Сизга хат ёзган кунимдан бошлаб кўзимнинг кўриш қуввати пасайиб кетяпти. Кўр бўлиб қолмасам эди, деб кўрқяпман. Худо учун мени кечиринг».
Ҳазрат жавобига шундай ёздилар: «Сенинг биринчи, яъни «мени пастга урдингиз», деган хаёлинг ҳам бир ваҳм (гумон) эди. Кўриш қувватинг менга хат ёзганинг учун камаймоқда, деб ўйлашинг ҳам гумондир. Лекин қандай бўлса ҳам, мен сени кечираман, ҳаққингга дуо ҳам қиламан».
"Мажолиси ҳакимул умма" ЁРҚИНЖОН ФОЗИЛОВ таржимаси
Илм ва ирфон маскани - @muhammadodiluzofficial
1.3K viewsedited 08:30