2022-09-02 17:30:38
#мутолаадан_фойдалар
Ахлуллоҳларнинг амирлар ва дунё аҳллари билан учрашишлари ва унинг одобиҲазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Бирор олим ёки валий билан учрашгани келган дунё амирлари ва раислари
ҳақида ҳазрат Ҳожи соҳиб раҳматуллоҳи алайҳнинг
таълимлари шу эдики, уларга қўполлик билан муомала қилмаслик керак. Шу сабабдан менинг ҳам одатим шуки, агар aмир ва раис маданият ва одоб билан турса, умумий ғарибларга қараганда уни купроқ риоя қиламан, чунки улар шундай эҳтиромли муомалага одатланган бўлади.
«Одамларнинг мартабасини ўз ўрнига қўйинглар (ҳурматига яраша муомала қилинглар), деган қоидага кўра уларга шундай муомала қилиш муносибдир.
Лекин агар унинг ўзи бирор мутакаббирона муомала қилса ёки ундан уламоларга нисбатан бирор таҳқирли ҳолат зоҳир бўлса, ундай одамга умуман парво қилмайман. Бу билан унинг амалига муносиб жавоб берилган бўлади. Хулоса шуки, уларни ҳам хорламанг, ўзингизни ҳам уларнинг олдида хор қилманг.
Бировнинг олдида қўл чўзиб, зарурати ва ҳожатини айтиш ҳақиқий хорликдир. Ямоқли кийим, йиртилган кавуш кийиш эса ҳеч қандай хорлик эмас».
"Мажолиси ҳакимул умма" ЁРҚИНЖОН ФОЗИЛОВ таржимаси
Илм ва ирфон маскани - @muhammadodiluzofficial
2.2K views14:30