Get Mystery Box with random crypto!

MUHAMMADLOIQ QORI

Telegram kanalining logotibi muhammadloiq — MUHAMMADLOIQ QORI M
Telegram kanalining logotibi muhammadloiq — MUHAMMADLOIQ QORI
Kanal manzili: @muhammadloiq
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.95K
Kanalning ta’rifi

Muhammadloiq Qorining rasmiy kanali
Murojaat uchun: @QoriMuhammadloiqadmin
FaceBook
👇
https://www.facebook.com/Muhammadloiq/
YouTube
👇
YouTube.com/Muhammadloiqqori
Instagram
👇🏻
instagram.com/Muhammadloiq
TikTok
👇🏻
https://vm.tiktok.com/muhammadloiqa

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-12-28 11:36:19 "Аллоҳ яхши кўради"

Қуръони каримнинг 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўради", деган жумла ва яна 16 ўрнида "Аллоҳ яхши кўрмайди", деган жумлар келган. Уни қуйидаги тартибда берилган.

Аввалгиси: Яхши кўрадиганлар:

1. "Аллоҳ эҳсон қилувчиларни яхши кўради" (Бақара сураси, 195‑оят).

2. "Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади". (Бақара сураси, 222‑оят).

3. "Бас, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради". (Оли Имрон сураси, 76‑оят).

4. "Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 134‑оят).

5. "Аллоҳ сабрлиларни севади". (Оли Имрон сураси, 146‑оят).

6. "Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 148‑оят).

7. "Албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади". (Оли Имрон сураси, 159‑оят).

8. "Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади". (Моида сураси, 13‑оят).

9. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади". (Моида сураси, 42‑оят).

10. "Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севади". (Моида сураси, 93‑оят).

11. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 4‑оят).

12. "Албатта, Аллоҳ тақводорларни севади". (Тавба сураси, 7‑оят).

13. "Аллоҳ эса покланувчиларни севади". (Тавба сураси, 108‑оят).

14. "Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяди". (Ҳужурот сураси, 9‑оят).

15. "Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўради". (Мумтаҳана сураси, 8‑оят).

16. "Албатта, Аллоҳ Ўз йўлида худди жипс бинодек бўлиб, сафда туриб уруш қиладиганларни яхши кўради" (Саф сураси, 4‑оят).

Иккинчиси хуш кўрмайдиганлар:

1. "Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190‑оят).

2. "Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 205‑оят).

3. "Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 276‑оят).

4. "Аллоҳ, албатта, кофирларга муҳаббат қилмас" (Оли имрон сураси, 32‑оят).

5. "Ва Аллоҳ золимларни хуш кўрмас" (Оли имрон сураси, 57‑оят).

6. "Ва Аллоҳ золимларни севмайди". (Оли имрон сураси, 140‑оят).

7. "Албатта, Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамлар устидан фахр қилувчиларни хуш кўрмас" (Нисо сураси, 36‑оят).

8. "Албатта, Аллоҳ хиёнатчи ва гуноҳкор бўлган кимсани хуш кўрмас". (Нисо сураси, 107‑оят).

9. "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас" (Моида сураси, 64‑оят).

10. "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас" (Моида сураси, 87‑оят).

11. "Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58‑оят).

12. "Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас" (Ҳаж сураси, 38‑оят).

13. "Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76‑оят).

14. "Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас" (Қасос сураси, 77‑оят).

15. "Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18‑оят).

16. "Аллоҳ барча димоғдор ва мақтанчоқларни суймайди" (Ҳадид сураси, 23‑оят).

Ўзимизга ўзимиз савол берайлик. Ҳақиқатда биз Аллоҳ севган амалларни бажариб, ёқтирмайдиган амаллардан четланмоқдамизми?

– Аллоҳ севадиган амалларни ўқинг ва уни ҳаётингизга татбиқ қилинг.

– Аллоҳ севмайдиган амалларни ҳам ўқинг ва улардан четланинг.

– Мана шу нарсаларни амалга оширсангиз, демак ахлоқингиз ва ҳаётингизга Қуръонни амалий татбиқ қилибсиз!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram |YouTube | TikTok
14.5K views08:36
Ochish/sharhlash
2023-12-23 06:24:57 "Кимки маҳлуққа (яъни Аллоҳдан ўзга ҳар нарса)га муҳаббат қўйса, бир кунмас бир кун ундан айрилади.
Кимки Аллоҳга муҳаббат қўйса, бир кунмас бир кун Унга етгувчидир".


Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram |YouTube | TikTok
13.6K views03:24
Ochish/sharhlash
2023-12-12 09:27:04 «Жаннат- Оналар оёғи остидадир».
Онаси ҳаёт бўлганлар унинг қолган умрини ғанимат билсинлар, унга мулойим муомалада, доим тавозеъда бўлсинлар.
Ҳаргиз унга баланд овозда гапирмасинлар, унинг юзига қараб уф тортмасинлар! Нима учун? Чунки шундай бир кун келадики, онанинг ўрнини босадиган ҳеч нарсани тополмай қолади киши. Уни излайди, лекин тополмайди, унинг қадрига етмаганига, қўлларини кўзига суртмаганига надомат чекади.
Она – шундай муқаддас ва буюк зот. У ҳамманинг ўрнини боса олади. Лекин ҳеч ким унинг ўрнини боса олмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
13.8K views06:27
Ochish/sharhlash
2023-12-09 09:09:11 ҚУРЪОНДАН АЙРО ҚАЛБ

Қуръон кўнгилларни обод қилувчи, қалбни нурга тўлдирувчи Каломдир. Қуръон ёдлаган инсон қалби чароғон бўлади. Биронта ҳам оят ёдламаган одамнинг дили эса деворлари нураб ётган вайрона уйга ўхшайди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: ''Ичида Қуръондан бирон нарса бўлмаган киши(нинг қалби) хароба уй кабидир''.
Қалб имон-эътиқод, Қуръон тиловати, зикр-тасбеҳлар билан ободдир. Ибодатдан, зикрдан холи қалб кулбаи вайронадан фарқ қилмайди.
Маълумки, хароба иморатнинг бирон жойига қаралмаган, ҳамма ёғини ис босган, чанг-тўзон қоплаган, шифтлари кўчиб, деворлари нураб ётган бўлади. Қуръондан холи қалб турли иллатлар билан тўлиб-тошган бўлади. Қалбни обод этишнинг ягона чораси - Қуръон ўқиш, Қуръон ёдлаш. Киши Қуръондан қанча кўп ёдласа, қалби шунча очилиб-гўзаллашиб бораверади. Гарчи эгнига чиройли либослар кийиб олган бўлса-да, Қуръондан айро инсон қалби харобалигича қолади. Ялтир-юлтир либос кийган билан дил равшан бўлиб қолмайди. Қуръон ёдланса, Каломуллоҳни дилга жойланса, ана шунда кўнгил обод бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ''Қуръон Аллоҳнинг дастурхонидир. Ундан имкон қадар (кўпроқ) олинглар. Зеро, мен Аллоҳнинг Китоби бўлмаган уйдан кўра яхшиликдан холи жой борлигини билмайман. Аллоҳнинг Китобидан холи қалб хароба уй кабидир (Қуръондан бошқа) ҳеч нарса уни тиклай олмайди''.
Одамлар яшайдиган уйларни, салоҳият кўзгуси қалбни Қуръондан бўлак нарса билан обод этиш имкони йўқ. Вайрона қалблар, шикаста диллар, хароба кулбалар фақат Аллоҳнинг Каломи ила мунаввар бўлади.

''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
13.0K views06:09
Ochish/sharhlash
2023-09-26 12:03:40
#Видео
#Муҳаммадлойиқ_қори
#мавлиди_шариф

Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин" жоме масжидида Мавлиди шариф

  Улашинг | @MuslimShosh
13.3K views09:03
Ochish/sharhlash
2023-09-21 18:41:04
#ЭЪЛОН

Азиз юртдошлар! Эртага 22 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин (Кӯкча) жоме масжиди” да жума намозидан олдин Мавлиди шариф ўқилади.
Бу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавотлар айтиб, у зотнинг сийратларини мукаммал ўрганишликка Аллоҳ таолонинг Ўзи насиб айласин.

Мавлид тадбирига барчаларингизни таклиф қилиб қоламиз!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
12.9K viewsedited  15:41
Ochish/sharhlash
2023-09-13 15:27:02
Муҳаммадлоиқ қори — Анъом сураси 160-оят

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
16.6K viewsedited  12:27
Ochish/sharhlash
2023-09-11 08:36:42Мукофоти Ҳаж йўлланмаси бўлган сийрат танлови эълон қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан бош мукофоти Ҳаж сафари йўлланмаси бўлган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танлови эълон қилинади.

Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламнинг гўзал одоб-аҳлоқлари ва сийратларини ўрганиш ҳар бир инсонни комилликка етаклайди.

Танлов 3 йўналишда ўтказилади:

Китоблар йўналиши: китоблар, рисолалар, қўлланмалар, таржима ёки табдил қилинган асарлар ва қўлёзмалар;
Мақолалар йўналиши: мақолалар, қасидалар, монологлар, ҳикоялар, ибратли воқеалар;
Медиа ва инновацион лойиҳалар йўналиши: мобиль иловалар, электрон дастурлар, қисқа метражли фильмлар, аудио материаллар, инфографикалар ва креатив роликлар

Танловда 18 ёшдан катта сийратга муҳаббатли барча салоҳиятли ижодкорлар иштирок этиши мумкин.

Танлов шартлари

Танловда Бош мукофот ва 3 та йўналишнинг ҳар бири бўйича 1-, 2- ва 3-ўрин совриндорлари аниқланади.

Бош мукофот – Ҳаж йўлланмаси, қолган ўринлар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан муносиб тақдирланади.

Танлов учун материаллар 2023 йилнинг 8 сентябридан 30 сентябрь куни соат 24:00 га қадар қабул қилинади.

Материалларни ушбу линкдаги google формани тўлдириш ёки Ўзбекистон мусулмонлари идорасига намунадаги ариза орқали жўнатилади.

Танловга оид савол ва маълумотларни
@MuslimUzAdmin2Bot га йўллаб, жавоб олишингиз мумкин

Танлов жараёнларини
@muslimuzportal канали орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
16.7K views05:36
Ochish/sharhlash
2023-09-06 11:51:58
#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
БУГУН "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" НОМЛИ ТАЖВИД ДАРСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Бироз танаффусдан кейин яна онлайн тажвид дарслари давом этади.

6 сентябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарсларининг 28-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Аъроф" сурасининг 96 оятидан 149 оятигача хатм қилинади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
14.2K views08:51
Ochish/sharhlash
2023-09-01 07:39:02
Telegram | Facebook | Instagram |Youtube | Tiktok
14.7K viewsedited  04:39
Ochish/sharhlash