2023-06-27 11:30:28
Такбири ташриқ айтишни унутманг!
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.
Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.
Такбири ташриқ 27 июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 1 июля аср намозига қадар айтилади:
• 27 июнь – 5 маҳал,
• 28 июнь – 5 маҳал,
• 29 июнь – 5 маҳал,
• 30 июнь – 5 маҳал,
• 1 июль – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.
Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Tiktok
13.7K viewsedited 08:30