Get Mystery Box with random crypto!

​ Мукофоти Ҳаж йўлланмаси бўлган сийрат танлови эълон қилинад | MUHAMMADLOIQ QORI

Мукофоти Ҳаж йўлланмаси бўлган сийрат танлови эълон қилинади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан бош мукофоти Ҳаж сафари йўлланмаси бўлган “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” номли сийрат танлови эълон қилинади.

Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламнинг гўзал одоб-аҳлоқлари ва сийратларини ўрганиш ҳар бир инсонни комилликка етаклайди.

Танлов 3 йўналишда ўтказилади:

Китоблар йўналиши: китоблар, рисолалар, қўлланмалар, таржима ёки табдил қилинган асарлар ва қўлёзмалар;
Мақолалар йўналиши: мақолалар, қасидалар, монологлар, ҳикоялар, ибратли воқеалар;
Медиа ва инновацион лойиҳалар йўналиши: мобиль иловалар, электрон дастурлар, қисқа метражли фильмлар, аудио материаллар, инфографикалар ва креатив роликлар

Танловда 18 ёшдан катта сийратга муҳаббатли барча салоҳиятли ижодкорлар иштирок этиши мумкин.

Танлов шартлари

Танловда Бош мукофот ва 3 та йўналишнинг ҳар бири бўйича 1-, 2- ва 3-ўрин совриндорлари аниқланади.

Бош мукофот – Ҳаж йўлланмаси, қолган ўринлар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан муносиб тақдирланади.

Танлов учун материаллар 2023 йилнинг 8 сентябридан 30 сентябрь куни соат 24:00 га қадар қабул қилинади.

Материалларни ушбу линкдаги google формани тўлдириш ёки Ўзбекистон мусулмонлари идорасига намунадаги ариза орқали жўнатилади.

Танловга оид савол ва маълумотларни
@MuslimUzAdmin2Bot га йўллаб, жавоб олишингиз мумкин

Танлов жараёнларини
@muslimuzportal канали орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar