Get Mystery Box with random crypto!

Mubin.Uz

Telegram kanalining logotibi mubinuztv — Mubin.Uz M
Telegram kanalining logotibi mubinuztv — Mubin.Uz
Kanal manzili: @mubinuztv
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.53K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Хатирчи тумани
A/Ëpлақобов(эски масква калхози) Ҳудудидаги "Тангриберди бобо" жоме масжиди ва зиёратгоҳининг расмий канали.
﷽ Бисмиллаҳ
Канал ҳақида фикр мулоҳаза ва саволлар учун
👇
@InomjonNamozov

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 19:00:02
"Бавария" клуби анъанасига содиқ қолган ҳолда қўлда пиво билан жамоавий суратга тушди.

Фақат бу суратда ажралиб турган Мазрауи ва Манега респект..

Улар Бавария сафида ўйнайдиган мусулмон футболчилардир.

Бавария жамоасига ҳам респект, мусулмонларга пиво ушлатишга мажбур қилмагани учун.

@MubinUzTv
1.8K viewsedited  16:00
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:31:00 УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЭҲТИЁТ БЎЛИБ ГАПИРИНГ!

Баъзи кишилар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлмиш уламоларни худди оддий инсонлар ҳақида гаплашгандек ўз суҳбатлари учун муҳокама мавзуси қилиб олишади. Улар уламолар ҳақидаги ўзларининг танқидий гапларига худди катта муаммони ҳал қилаётгандек назар солишади. Бундай мавзуларда гаплашганда мусулмон киши ўта эҳтиёткор бўлмоғи лозим.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу: “Сизлар уламоларнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинг! Агар улар сизнинг зарарингизга гувоҳлик беришса, сизларни дўзахга ағдариб юборишади. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло уларнинг қалблари ва кўзларига ҳақни кўрсатиб қўяди”, деганлар.

Аллоҳ таоло Ўз валийларининг қалбларига шундай фаросатни берар эканки, улар диққатлик билан назар солсалар, кимнинг қандай инсон эканини англаб олишлари мумкин экан. Ва яна улар ўзларининг тажрибалари ҳамда одамларнинг хулқ-атворларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг ким эканини билиб олишлари ҳам мумкин экан. Шунинг учун уларнинг гувоҳлиги аҳамиятли ҳисобланади. Ҳар бир инсон ўзи ҳақида илм эгалари ва тақводор мўминлар қандай гумонда эканига эътибор қаратиши лозим! Қилаётган ишларимизни бутун дунё фосиқлари маъқуллаб, олқишлаб, қўллаб-қувватлаб турсалар-да, лекин биргина диёнатли олим унга салбий баҳо берса, олимнинг сўзи эътиборли ҳисобланади. Олимнинг сўзи шунчалик эътиборлики, ҳатто масжид имомининг имоматига бутун қавм қарши бўлиб турганида, қавмдан биргина диёнатли олим унинг имоматини қўллайдиган бўлса, кўпчиликни ташкил қилган қавмнинг гапи эмас, балки, биргина олимнинг гапи эътиборга олинади.

Шундай экан, олимлар биз ҳақимизда ёмон фикрга бориб қолишидан эҳтиёт бўлайлик! Уларни муҳокама қилишдан ва танқид остига олишдан сақланишимиз лозим. Улар ҳақида айтадиган танқидларимиз икки ишдан бири; ғийбат ёки туҳмат бўлади. Иккиси ҳам ўзимизнинг зараримизгадир.

Гоҳида интернет саҳифаларида уламоларга тош отиб, уларни танқид қилаётган айрим илмсиз кимсаларнинг ёзган танқидларига кўзим тушиб, уларга ачинаман. Чунки уларнинг келтираётган далиллари, қўллаётган иборалари ҳамда бераётган саволлари уларнинг қай савияда эканидан дарак бериб туради. Уламолар ҳақида танқидий гапиришдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Тўғри, олимлар ҳам адашиши мумкин. Аллоҳ ва Унинг Расулидан бошқалар маъсум бўлмаганлари сабабли уларнинг айрим сўзлари ва фатволарининг рад қилиниши эҳтимолдан холи эмасдир. Лекин уларга раддия беришга кимлар ҳақли?! Улар томонидан содир этилган баъзи хато-камчиликларни худди ўзлари каби забардаст олимлар илм омонатдорлиги жиҳатидан етарли далил-исботларини келтириб, одоб ва ҳурмат-эҳтиром билан тўғрилаб туришади.

Ҳаким зотлардан бири айтган экан: “Агар хатога йўл қўйган ёки янглишган ҳар бир кишидан батамом воз кечиб юборилаверса, уларнинг қилган яхши ишлари ҳисобга олинмаса, илм-фан, саноат ва адолат йўқолиб кетади, шунингдек, уларга олиб борадиган воситалар ҳам ишдан чиқади”.
Шунинг учун катта олимлар сукут қилиб турган масалаларда илмсиз кишилар турли танқидий фикрларни айтавермасликлари лозим бўлади. Аслида бундай кишилар мунозара майдонига тушмасликлари лозим. Чунки илмсизлик билан қилинган мунозаралар сабабли улар шайтоннинг ўйинчоғига айланиб қолишади. Уларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Шунинг учун Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: ”Агар жоҳил одам сукут қилганида эди, одамлар ўзаро келишмовчиликка боришмаган бўларди”, деганлар.

Агар илми йўқ кимсалар уламоларга тош отишдан ва уларни танқид қилишдан тўхтамасалар, дунёда қилган яхши амалларини Қиёмат куни ўзлари хуш кўрмаган кишиларнинг номаи-аъмол китобларида кўрганларида қай аҳволга тушишларини ўйлаб қўйсинлар!

Қудратуллоҳ Сидиқметов


https://t.me/mubinuztv
378 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:31:00
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЖОЙНАМОЗ БЎЛМАГАНДА

CАВОЛ: Ёнимда жойнамозим йўқ лекин кийимим бор эди. Ояқни тагига соламанми ёки бошни саждага қўядиган жойгами? Оёқни остига солсам сажда қиладиган жойга етмиди, сажда қиладиган жойга солсам оёқни остига етмайди.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ тагига солинади. Чунки қиёмда туриб кўп фарзлар адо этилади. Масалан қиём, қироъат, рукуъ кабилар. Фақат сажда қиладиган жойда нажосат бўлмаслигига диққат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


https://t.me/mubinuztv
276 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:31:00
#САБР

Сабр - Ибодат, итоат
Сабр - Иймон, Тақво
Сабр - Қуръон ва суннатга амал
Сабр - Тийилиш, Нафсни Синдириш
Сабр - Синов, имтиҳон
Сабр - Ибрат, ҳикмат
Сабр - Матонат, жасорат
Сабр - Одоб-ахлоқ
Сабр - Шошмаслик, қаноат
Сабр - Раҳм, мағфират
Сабр - Жаннат, мукофот

Абдурроҳим Абдулазим


https://t.me/mubinuztv
240 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:31:00
Сени ўзингдан ҳам кўра яхши биладиган Аллоҳ турганда, сени тушунмайдиган инсонларга нега бўнча кўп ичингни очасан..?

Мавлоно Румий қ.с.


https://t.me/mubinuztv
248 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:31:00
Ўзингизни Худодек кўриб, бировларнинг гуноҳларини қидирманг! Аксинча, ўзингизни қул деб билиб, ўз гуноҳларингизга қаранг...

Ҳазрати Ийсо алайҳисаллом
"Сирлар хазинаси" рисоласи



https://t.me/mubinuztv
254 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:45:18 #ибрат

ҚАДРИГА ЕТИНГ

Қадрига етинг бўлса акангиз,
Қўлидан етакланг, бўлса укангиз.
Кун келиб, мабодо кучдан қолсангиз,
Бегоналар сари чопа олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.

Бошга кўтаринг, бўлса синглингиз,
Шу қизча кўтарар бир кун кўнглингиз,
Мудом интизордир, пойлаб йўлингиз.
Косада луқма-ошни юта олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.

Агар ёнингизда, бўлса опангиз,
Эмаклаб боринг-да, пойин ўпингиз.
Яккаю-ягона дуогуйингиз,
Бозордан бошқа бир опа олмайсиз,
Улардан бошқани топа олмайсиз.

Яхши кунда қадрин билинг ёрингиз,
Ўшадир номус, ўша орингиз,
Тарқалиб кетганда йўғу борингиз.
Кўз ёшни ўзгага сепа олмайсиз,
Ундан бошқасини топа олмайсиз.

Бугун шўх югурган жажжи болангиз,
Артади кун келиб, кўзда жолангиз,
Суйкалиб келса гар бошин силангиз.
Ўзганинг боласин ўпа олмайсиз.
Улардан бошқасин топа олмайсиз.

Оҳ, қадрига етинг бўлса онангиз.
Дуосини олинг бўлса отангиз
Тузатинг шу бугун бўлса хатонгиз.
Аттанг эшигини ёпа олмайсиз,
Улардан бошқасин топа олмайсиз.

Жигарларга юборамиз!!!

https://t.me/mubinuztv
475 views14:45
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:58:47
#Аллоҳу_акбар

Аллоҳ бўл дедими, бўлади...


https://t.me/mubinuztv
1.1K views13:58
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:58:34 ГУНОҲЛАРИГА ЙИҒЛАГАН ШАЙХ

Фатҳ Мавсилий оламдан ўтганидан сўнг бир улуғ зот уни тушида кўриб кўриб:
- Аллоҳ сенинг билан нима қилди? - деб сўради.
  Фатҳ Мавсилий деди:
- Аллоҳ мендан: "Эй бандам, дунёда нега кўп йиғлар эдинг?" деб сўради.
Мен унга:
- Гуноҳларимдан қўрқиб йиғлардим, - дедим.
Аллоҳ деди:
- Эй Фатҳ, сен кўп йиғлаганинг учун гуноҳларингни ёзмасликни ёзувчи фаришталарга буюрган эдим.
Аллоҳ Фатҳ Мавсилийни раҳмат айласин!

https://t.me/mubinuztv
395 views13:58
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:13:53 #КУНДАЛИК_СУННАТ_АМАЛЛАР

УЙҚУДАН УЙҒОНИШДАГИ СУННАТЛАР

1 .
Уйқу дангасалиги ва унинг асоратини қўл билан юздан аритмоқ. Имом Нававий ва Ибн Ҳажар роҳимаҳумaллоҳ бунинг суннат эканига қуйидаги ҳадисни келтирганлар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб уйқуни аритдилар» (Имом Муслим ривояти).

2 . Дуо. У қуйидагича:
«Бизларга руҳимизни олганидан кейин қайта ҳаёт бахш этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Қайта тирилиб бориш Унинг ҳузуригадир» (Имом Бухорий ривояти).

3 . Мисвок тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар (Муттафақун алайҳ).

4 . Бурун қоқиш. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Сизлардан бирингиз уйқудан турса, бурнини уч бор қоқиб юборсин, зеро шайтон унинг димоғига тунаб қўйган бўлади» (Муттафақун алайҳ).

5 . Қўлларни уч марта ювмоқ. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Сизлардан бирингиз уйқудан турса, идишга солмасдан кафт-қўлларини уч марта ювсин» (Муттафақун алайҳ).

@mubinuztv
450 views12:13
Ochish/sharhlash