Get Mystery Box with random crypto!

Mubin.Uz

Telegram kanalining logotibi mubinuztv — Mubin.Uz M
Telegram kanalining logotibi mubinuztv — Mubin.Uz
Kanal manzili: @mubinuztv
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.53K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Хатирчи тумани
A/Ëpлақобов(эски масква калхози) Ҳудудидаги "Тангриберди бобо" жоме масжиди ва зиёратгоҳининг расмий канали.
﷽ Бисмиллаҳ
Канал ҳақида фикр мулоҳаза ва саволлар учун
👇
@InomjonNamozov

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-01 08:45:46
«Азон» сўзи луғатда қандай маънони англатади?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 5-жуз
Anonymous Quiz
15%
Такбир
1%
Сўз
71%
Чақириш
11%
Билдириш
3%
Энди билиб оламан
179 voters386 views05:45
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:45:46
Исро кечаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси уловга минганлар?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 5-жуз
Anonymous Quiz
7%
Касвога
52%
Буроққа
7%
Хачирга
29%
Туяга
4%
Энди билиб оламан
174 voters361 views05:45
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:45:46
Ислом ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳимоялари учун шеърий йўл ила мушрикларни ҳажв қилишга рухсат берилган шоир саҳоба ким эди?

«Ҳадис ва ҳаёт» 37-жуз
Anonymous Quiz
24%
Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу
28%
Лабийд ибн Робийъа ал-Омрий розияллоҳу анҳу
30%
Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу
19%
Энди билиб оламан
151 voters369 views05:45
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:15:20
Ҳамма нарсани сен учун яратдим деган Роббингга, ҳамма нарсани Сен учун тарк қилдим дея олишдир «Ишқ»...

https://t.me/mubinuztv
407 views05:15
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:02:15
Тасаттур(румол) ҳаммага ярашади, муҳими тасаттурга яраша олишдир.

https://t.me/mubinuztv
404 views05:02
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:45:06
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин "Фотиҳа" сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сув ичилади. "Фотиҳа" сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш тизими изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади.

https://t.me/mubinuztv
505 views04:45
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:44:01 ​​ЙИҒЛАДИМ !!!
ЙИҒЛАЙСИЗ !!!

Биласизми киши ҳайрону лол қоладиган лаҳзалар қайси ?!!!

Бу биз шариллаб оқаётган дарёлар, ажойиб қасрлар, ширин-шакар мевалар, чодирлар, олтину зар, маржон ва ипакларни кўриш пайтимиздир !!!

Бу анча йиллар бурун ўтиб кетган севганларимизни кўриш пайтимиздир !!!

Қобил фарзанднинг онаизори ва падари билан учрашиш онидир !!!

Ота-она ўзларининг кичиклигида нобуд бўлган фарзанди билан учрашадиган вақтдир !!!

Беморнинг соғайганига, кўзи ожизнинг кўра бошлаганига, маҳзуннинг хушнуд бўлганига, қариянинг йигитга, кампирнинг ёш қизга айланганига гувоҳ бўладиганимиз лаҳзадир бу !!!

Энди, яна ҳам севинчли
лаҳза келади:

Пайғамбарлар алайҳимус саломлар билан учрашамиз !!!

Саҳобаи киромлар билан кўришамиз !!!

Уммат уламолари билан саломлашамиз !!!

Уммат шаҳидлари билан кўришамиз !!!

Фаришталарни ўз кўзларимиз билан кўрамиз !!!

...Кейин бизни бир томонга етаклайдилар, биласизми у ерда нима бўлади ?!!!

Оҳ !!!
бориб қарасак,
Кавсар дарёси лабида бизни икки олам сарвари ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам кутиб турибдилар!!!

Муборак қўллари билан олтин ва кумуш косаларда сув берадилар, биз ундан тўйиб симирамиз ва сўнг ҳаргиз чанқоқ нималигини билмаймиз !!!

Кейин бизни у ерда – бу Абу Бакр Сиддиқ Розиаллоҳу анҳу кутиб оладилар, дея таништирилади !!!

Қарасак, Умар Розиаллоҳу анҳу ҳам келяптилар !!!

Мана бу зот Усмон ва Али Розиаллоҳу анҳумолардир, дейишади !!!

Дарахт тагида Холид ибн Валид розиаллоҳу анҳуни кўрамиз !!!

Ҳадис ровийси Абу Ҳурайра Розиаллоҳу анҳу билан танишамиз !!!

Узоқроқдан ширин азон овози келади, чопиб борсак у ерда Билол Розиаллоҳу анҳуни топамиз !!!

Кейин узоқдан майин най навоси каби товушни туямиз, яқинлашсак, ҳаммани қоил қолдирган бу овоз соҳиби Довуд алайҳиссалом бўлади !!!

Ўша лаҳзада Ухдуд асҳобларини ҳам,
Каҳф йигитларини ҳам, кема аҳлини ҳам, Фиръавн замони мўминларини ҳам, қишлоқ аҳли мўминларини ҳам,
Зул-қарнайнни ҳам.....!!!
ҳамма-ҳаммасини кўрамиз !!!

Шунда биласизми нима бўлади ?!!!

Бизни Холиқ Субҳанаҳу
«Эй аҳли жаннат», дея чақиради. Биз – лаббайка Роббано, Саъдайк, деб жавоб қиламиз.
У бизга «Яна неъматларимни зиёда қилишимни истайсизми», дейди.
Биз «ё Аллоооооҳ !!!,
нимани сўраймиз, ахир, юзимизни ёруғ қилдинг, жаннатинга киритдиг ва дўзахдан қутқардинг, янаям Зиёда не'матларинг борми...?!!!
деймиз !!!

Ана шунда энг, энг, энг тўлқинли, ҳаяжонли лаҳза бошланади:

Аллоҳ Таоло ҳижобни очади...!!!

Ана шунда биз жаннатдаги энг, энг, энг буюк неъматни гувоҳи бўламиз...!!!

БУ АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАНИ КЎРИШИМИЗ НЕЪМАТИДИР...!!!

Ё Аллооооҳ !!!

Ана лаҳза ва мана лаҳза, таърифлашга тил, тавсифлашга қалам ожиз...!!!

Ё Аллооооҳ !!!

Шунда Ҳақ Таоло бизга «Бугун сизга Менинг розилигим берилди, бас, энди сизларга ҳаргиз ғазаб қилмайман», дейди !!!

Ё Аллооооҳ !!!

Биродари азиз !!!

Қаранг, жаннатдаги энг биринчи лаҳза, энг биринчи кеча ва энг биринчи тонг қандай бўлар экан ?!!!

Ушбу лаҳзада амаллар, вазифалар тугаган, одамлар ҳисобдан бўшаган бўладилар... барчамиз ёвузликларни, урушларни, нафратларни унутган бўламиз... ғам-ғуссалар, муаммолар кетади, соч оқариши, тинка мадор қуриб, юраклар сиқилиши... ҳамма-ҳаммаси қолиб кетган бўлади !!!

Ҳа, бу етишиш учун тиришиб ҳаракат қилишимизга лойиқ жаннатдир !!

Аллоҳим, раҳмлилар раҳмлиси ҳам, саҳоватлилар саҳоватлиси ҳам... Ўзингсан, раҳматинг, фазлинг, авфинг ва караминг ила, бизни ва ота-онамизни, ака-укаю опа-сингилларимизни, умр йўлдошимизни, зурриёдимизни севганларимизни ва зиммамизда ҳақлари бор ҳар бир кишимизни жаннат аҳлидан қил, Амиин !!!
Амииин!!!!
Амиииинн!!!!!

СУЙГАНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ.

https://t.me/mubinuztv
615 views04:44
Ochish/sharhlash
2022-09-01 02:30:42
Хар тонг умримизнинг
бир сафаридир,
Хар он кунимизнинг бир
гавхаридир.
Тинчлик - омонликда утган хар бир тонг,
Аллохнинг бизларга хуш
хабаридир...

ХАЙРЛИ ТОНГ
ЖАННАТ ЮЗЛИ, ЖАННАТГА
ОШИК, ҚАЛБИ
ЧИРОЙЛИЛАРИМ!!!

Ушбу кунда тилаклар уммон, бир олам!
Унда йук асло ғам, ташвишу
алам!
Дунёда тилаклар бўлганда хам жам,
Бирибир сиз учун бу тилаклар
кам!

Кунингиз хайрли ва барокатли булиб яхшиликларга тўлиб ўтсин азиз инсоним!!!

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БӮЛСИН

Яқинларингиз ҳам улашинг!

https://t.me/mubinuztv
1.4K viewsedited  23:30
Ochish/sharhlash
2022-09-01 00:34:02
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муборак бўлсин

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги абадий бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/mubinuztv
1.3K views21:34
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:55:13 У ЗОТ ҲАР ЕРДА БИЗНИ КЎРИБ ТУРАДИ!

Мавдуд Маданий раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинади. Маккада айёр бир аёл бор эди. У Товус Яманийни фитнага солмагунимча ухламайман, деди. Товус ўктам, зоҳид, Аллоҳдан қўрқадиган киши эди. Аёл бир неча бор ўзини у эркакнинг қўлига топширди. Ҳатто бир кеча Товус унга деди: “Саҳар вақти кел, муродингга етасан”, деди. Улар Каъба ёнидаги “Мақоми Иброҳим”нинг олдида учрашдилар. У ерда кўп инсонлар бор эди. Товус:
– Шу ерда ётамиз, – деди. Аёл:
– Одамлар кўп-ку, кўришади, қолаверса, бу улуғ жой, унинг шарафи шундай-шундай, билмайсанми? – деди. Товус:
– Одамлардан қўрқиб, ерни улуғлаб, Аллоҳни унутдинг. У зот ҳар ерда бизни кўриб туради, – деди. Аёл қичқириб, йиғлаб, тавба-тазарру қилди.
Қиссадан ҳисса: ким яхшилик қилиш мақсадида ёмонликдан фойдаланмоқчи бўлса, муродига етади. Аллоҳ таоло ниятларга кўра амалларни бажаришда ёрдамчи бўлади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

@MubinUzTv
703 views15:55
Ochish/sharhlash