Get Mystery Box with random crypto!

Mubin.Uz

Telegram kanalining logotibi mubinuztv — Mubin.Uz M
Telegram kanalining logotibi mubinuztv — Mubin.Uz
Kanal manzili: @mubinuztv
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.53K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Хатирчи тумани
A/Ëpлақобов(эски масква калхози) Ҳудудидаги "Тангриберди бобо" жоме масжиди ва зиёратгоҳининг расмий канали.
﷽ Бисмиллаҳ
Канал ҳақида фикр мулоҳаза ва саволлар учун
👇
@InomjonNamozov

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-30 15:12:57 ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАР

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/mubinuztv
404 views12:12
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:12:57 Намоз ўқиш дуруст бўлмаган вақтлар

Қуйидаги вақтларда фарз, вожиб, ҳатто қазо намозларни ҳам ўқиш жоиз эмас:
Қуёш чиқаётгандан то кўтарилгунча; Қуёш қиёмга (тик) келгандан то оғгунча;
Қуёш бота бошлагандан то батамом ботиб бўлгунча. Бу ҳолатдан шу куннинг аср намози мустасно. Уни қуёш сарғайиб ботаётганда ҳам ўқиш дуруст.
Мана шу вақтда вожиб нарсани адо қилиш дуруст, лекин қароҳиятли бўлади. Агар мана шу вақтда бирор қиши сажда оятини ўқиса, ўша тиловат учун сажда жоиз, лекин кароҳиятли. Агар ушбу вақтда жаноза хозир бўлиб, ўқилса, жаноза дуруст, лекин кароҳиятлидир. Мазкур вақтларда нафл намоз макруҳи таҳримий. Ҳаромга яқин.

Нафл намоз учун макруҳ вақтлар

Қуйидаги вақтларда нафл намоз ўқиш макруҳ:
1
Субҳдан сўнг бомдоднинг икки ракат суннатидан кўпрок намоз ўқиш;
2 Бомдоддан сўнг қуёш чиққунча;
3 Асрдан сўнг қуёш ботгунча;
4 Жума куни имом жума хутбасини ўқишга чиққан вақтдан, жумани ўқиб бўлгунча;
5. Такбир айтаётган вақтда; Бомдод суннати бундан мустасно. Чунки бомдоднинг суннати такбир вақтида ҳам, ундан кейин ҳам макруҳ эмас. Кеч келган одам имом намозига (бомдодни фарзига) иккинчи ракатига етиб олишига ишонса, масжид чеккасида суннатни ўқиб олади.
6 Ийд намозидан аввал, уйида ҳам, ҳайитгохда ҳам нафл намоз ўқимайди;
7 Ийд намозидан сўнг, хоссатан, ҳайитгоҳда нафл ўқиш, агар ийд намозидан сўнг уйида нафл ўқиса жоиз, макруҳ эмас;
8. Вақт зиқ бўлганидан нафл билан машғул бўлса, фарз намоз қазо бўладиган бўлса;
9. Таом тайёр бўлган вақтда, агар оч бўлса ва нафси таомга иштиёқли бўлиб турса;
10 Сийдик ёки (катта ҳожат) қистаб турган вақтда. Намоз хоҳ фарз, хоҳ нафл бўлсин, фарқи йўқ;
11 Қалбини машғул қиладиган ва хушуга халол берадиган нарса олдида;
12 Ҳожилар учун Арофатда аср ва пешин намозининг орасида;
13. Хоссатан, ҳожилар учун муздалифада шом ва хуфтон орасида.

@mubinuztv
483 views12:12
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:36:11
Истиғфор дуоси

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»

Маъноси: "Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан".

https://t.me/mubinuztv
636 views05:36
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:09:10
#Бир_ўйлаб_кўрайлик!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай дедилар:

«Осмонда бир жарчи: «Ер юзидаги ҳамма жаннатга тушади, фақат бир киши тушмайди», деб нидо қилса, ўша бир киши менмасмиканман, деб ўйлайман».
Бу сўзларни жаннатга кириши башорат қилинган зотлардан бири айтяпти. Бир ўйлаб кўрайлик!

https://t.me/mubinuztv
531 views05:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:09:10 ​​​​АСАЛАРИ ИНСОННИ ЧАҚҚАНДАН СЎНГ ЎЛИШИНИНГ САБАБИ

Асалари инсонни чаққанидан сўнг ўлади. Маълумки, асалари инсон ва бошқа сут эмизувчиларни чаққанидан сўнг қочишга уринади. Инсон териси қалин бўлгани учун игнаси терига ёпишиб қолади ва қочаётганда игнага қўшилиб заҳар халтаси, ичаги, ҳазм аъзолари ташқарига чиқади, арининг ўзи қочади. Аммо ички аъзоларидан айрилгани учун тез орада ўлади. Асалари териси ёмшоқ жонзотни чаққанда ўлмаслиги мумкин.

Асалари инсонни чаққандан сўнг ўлишининг илоҳий ҳикмати ҳам бор. У инсонни чаққанда инсоннинг қони билан ифлосланади, баъзан инсондаги оитс каби касаллик вируси асаларига илашиб қолади. Агар асалари ўлмасдан инига борадиган бўлса, илаштириб келган вирус билан ин ичининг, асалнинг зарарланишига сабаб бўлади. Шу боис унинг инга етиб бормай ўлиши Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлиб, Роббимиз шу йўл билан асални ифлосланишдан, бошқа ариларни касалланишдан сақлайди. Шундай қилиб асал тоза, шифобахш ҳолда сақланади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَأَوْحَىٰ رَبُّكَ إِلَى النَّحْلِ أَنِ اتَّخِذِي مِنَ الْجِبَالِ بُيُوتًا وَمِنَ الشَّجَرِ وَمِمَّا يَعْرِشُونَ  ثُمَّ كُلِي مِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلًا ۚ يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاءٌ لِّلنَّاسِ ۗ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ 

“Роббинг асаларига ваҳий юборди: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган ишкомлардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббингнинг осон қилиб қўйган йўлларидан юргин».
Қоринларидан турли рангдаги ичимлик чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят (белги) бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар)

Ушбу оятда “Унда одамлар учун шифо бордир” деган жумла асалнинг шифобахш неъмат эканини баён қилмоқда. Асалдаги шифобахшлик хусусияти йўқолмаслиги учун ҳам инсонни чаққан асалари инга бормай вафот этади. Асалари чақишга шошилмайди. Фақат ўзи, ини, жамоаси учун хатар юзага келганда мудофаа учун чақади.

Асални пок ҳолда сақлаб, бизга ризқ, шифо ўлароқ ато қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!

Роббимиз ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mubinuztv
496 views05:09
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:07:05
Хадийжа розияллоҳу анҳо онамизнинг яна қандай номлари бўлган?

«Ҳадис ва ҳаёт» 25-жуз (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
30%
Саййида
24%
Ҳабиба
39%
Тоҳира
7%
Билмайман
165 voters383 views05:07
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:07:05
Хадийжа бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо онамиз қаерда таваллуд топганлар?

«Ҳадис ва ҳаёт» 25-жуз (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
41%
Маккада
31%
Мадинада
24%
Тоифда
4%
Билмайман
158 voters384 views05:07
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:07:05
Таҳоратда ювиладигон азоларини неччи маротаба ювишлик фарз ?
Anonymous Quiz
12%
Бир марта
3%
Икки марта
84%
Уч марта
1%
Билмайман
170 voters378 views05:07
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:07:04
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг тўйлари қайси ойда бўлган?

«Ҳадис ва ҳаёт» 25-жуз (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
20%
Рамазон ойида
28%
Шаввол ойида
39%
Муҳаррам ойида
12%
Билмайман
158 voters382 views05:07
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:07:04
Умму Aйман розияллоҳу анҳо
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламга ким болганлар?
«Ҳадис ва ҳаёт» 25-жуз
Anonymous Quiz
37%
Aммалари
47%
Энагалари
11%
Хизматкорлари
4%
Энди билиб оламан
157 voters384 views05:07
Ochish/sharhlash