Get Mystery Box with random crypto!

#КУНДАЛИК_СУННАТ_АМАЛЛАР УЙҚУДАН УЙҒОНИШДАГИ СУННАТЛАР 1 . | Mubin.Uz

#КУНДАЛИК_СУННАТ_АМАЛЛАР

УЙҚУДАН УЙҒОНИШДАГИ СУННАТЛАР

1 .
Уйқу дангасалиги ва унинг асоратини қўл билан юздан аритмоқ. Имом Нававий ва Ибн Ҳажар роҳимаҳумaллоҳ бунинг суннат эканига қуйидаги ҳадисни келтирганлар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб уйқуни аритдилар» (Имом Муслим ривояти).

2 . Дуо. У қуйидагича:
«Бизларга руҳимизни олганидан кейин қайта ҳаёт бахш этган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Қайта тирилиб бориш Унинг ҳузуригадир» (Имом Бухорий ривояти).

3 . Мисвок тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар (Муттафақун алайҳ).

4 . Бурун қоқиш. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Сизлардан бирингиз уйқудан турса, бурнини уч бор қоқиб юборсин, зеро шайтон унинг димоғига тунаб қўйган бўлади» (Муттафақун алайҳ).

5 . Қўлларни уч марта ювмоқ. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Сизлардан бирингиз уйқудан турса, идишга солмасдан кафт-қўлларини уч марта ювсин» (Муттафақун алайҳ).

@mubinuztv