Get Mystery Box with random crypto!

Bakiroo телеграм-канали қуйидагиларни ёзибди ва тўғри мулоҳаза | Mubaşşir Ahmad

Bakiroo телеграм-канали қуйидагиларни ёзибди ва тўғри мулоҳазаларни қилган. Мен ҳам бу фикрларни жума намози тақиқи учун айтган бўлардим. Жумамизни қайтариб беринг, тутуриқсиз иш қилманг! Бир гап, Туркияда масжидларда истисқо дуоси (ёмғир сўраб қилинадиган дуо) қилишибди. Кўп жойларда ёмғир ёғиб, ўчмаётган ўрмон ёнғинларини ўчирган...

*****************

Янги Ўзбекистонни обрўсизлантираётган иккиюзламачиликлар ҳақида

Эсингиздами, ўтган йили айни карантин вақти, кўчаларга ҳатто велосипедда чиққанниям олиб бориб жарима солинаётган кунларда Қанотчи ресторани ишга туширилгани?

Тепадагилар халқнинг хотираси қисқа, деб ўйлайди, лекин қаттиқ адашишади. Халқ унутмайди, кечирмайди.

Бу йил ҳам шу аҳвол. Мамлакатда сохта предлоглар билан бир неча миллион ўзбекистонликнинг тирикчилик соҳаси ҳисобланган умумий овқатланиш корхоналари фаолиятига чекловлар киритилган.

Айни вақтда Тошкент ситида жойлашган бир тўп элитага тегишли ресторан ва кафелар потирлаб ишлаб ётипти.

Нафақат Тошкент ситида. Вилоят, туман марказларида ҳам шу аҳвол. Ҳокимга, сектордаги учликка тегишлими бу жойлар - қонундан ташқарида.

Албатта, сизлар ўйлаб топган қоидалар фақат душманларга ишлатиладиган мамлакатда бу норма.

Бу ўзи шунақа - дўстларга (ўғри ва муттаҳам чиновникларга) ҳамма нарса, душманларга (оддий одамларга) эса қонун тиқиштириладиган идеал хаос эмаслигига кимнидир ишонтиришга уриниб кўринг.

Шунақа тутуруқсиз ишлар билан одамларни бездирмадингларми? Исмингизни, номингизни эшитса қусқиси келадиган даражага етказмадингизми?

Сизлар ўзаро ишонч ҳақида гапирманглар. Чунки сизлар тутуруқсизликнинг намунасисизлар. Халқ буни кўриб, билиб турипти.

Bakiroo

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube