Get Mystery Box with random crypto!

Олим ёки ҳоким ёхуд муфтий бирор масалада фатво бергудай бўлса | Mubaşşir Ahmad

Олим ёки ҳоким ёхуд муфтий бирор масалада фатво бергудай бўлса, унга икки илмни билиш лозим бўлади:

1. Воқеъликни фаҳмлаш илми.

2. Воқеъликда нима вожиблигини фаҳмлаш илми
.

Имом Ибн Қаййим
раҳимаҳуллоҳ


--------------------

Изоҳ: Ушбу фикрга тегишли икки мулоҳаза бор. Биринчиси, имом Ибн Қаййимнинг сўзлардан шу нарса англашиляптики, фатво бериш олим, ҳоким (қози), ё муфтийнинг иши экан. Яхши замонларда фатво масъулиятини бу уч кишидан бошқалар зиммаларига олишмаган.

Иккинчи мулоҳаза, кишини фатво рутбасига ҳақли қиладиган ўнлаб илмларни яхшилаб эгаллаган кишиларга Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ шу илмлар қатори фаҳм-фаросат илмига эга бўлмоғи ҳам лозим демоқдалар.

Биринчиси, фатвони китобдаги илмларни назардан қочирмаган ҳолда воқеъликни ҳисоб олган ҳолда чиқариш бўлса, кейингиси масала сўралган ҳолатга айнан нима мувофиқлигини фаҳмлаш даркор.

Бу икки илм инсонда ҳаракат ва ўрганиш билан қозонилмайди. Балки улар бандада табиатан мавжуд бўлиб, буни Аллоҳ берган, дейилади.

Демак, қанчали билимли бўлмасин, фаҳм-фаросатда танқисликка учраган одам фатводан ўзини тийгани маъқул. Энди билими бўлмаса, оғизни бутунлай юмган ютади..

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube