Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | muallimlar.uz

Telegram kanalining logotibi muallimlar — Ўқитувчи | muallimlar.uz
Kanaldagi mavzular:
Savollarga
Eng
Qing
Тәрбия
Адлия
All tags
Kanal manzili: @muallimlar
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 93.86K
Kanalning ta’rifi

Педагог ходимлар учун махсус канал!
Сайт: muallimlar.uz
Маош ҳисобловчи бот: @oylik_hisoblovchi_bot
Реклама: @Oylik_hisoblovchi_reklama
Алоқа учун/Контакт: @muallimlarbot
Тижорий ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 245

2021-02-14 07:10:09
Тошкент вилояти Зангиота тумани 23-сонли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Исмаилова Гавҳарнинг З.М.Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган "Бобур дилбар шахс" номли бадиий кечасидан лавҳалар
6.8K views04:10
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:10:09
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 50-мактаб 2-"Б"синфида ўқиш фандан ўтказилган очиқ дарсидан лавҳалар.
Ўқитувчи: Баҳриева Зулайхо
7.4K views04:10
Ochish/sharhlash
2021-02-14 07:10:09
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани 4-аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Эргашева Мардонанинг 1-"Б"синф ўқувчилари билан "Доноларни ўрганмоқ оқилликдир" мавзусида ўтказилган тадбиридан фотолавҳалар.
8.0K views04:10
Ochish/sharhlash
2021-02-13 13:48:32 “Астрономия” фани ўқитувчиларига “Физика” фанидан тоифалар тадбиқ этилади

Бугунги кунда жойларда физика фани ўқитувчиларининг “Астрономия” фанини ўқитиш соатлари учун тўланаётган ойлик маошларида мос равишда улар эгалик қилаётган тегишли малака тоифаларини тан олиш бўйича тушунмовчиликлар юзага келаётганди.

Ушбу тушунмовчиликларга барҳам бериш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси барча ҳудудий бошқармаларга қуйидаги кўрсатмани юборди.

Амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган малака талабларига кўра умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фани “Физика”, “Физика ва астрономия” ҳамда “Физика ва астрономия ўқитиш методикаси” мутахассислигига эга фан ўқитувчилари томонидан ўқитилади.

Шу боис умумтаълим муассасаларида “Астрономия” фанини ўқитаётган юқорида кўрсатилган мутахассисликларга эга ўқитувчиларининг тегишли малака тоифаси “Астрономия” фани учун ҳам тадбиқ этилади.


«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
12.5K views10:48
Ochish/sharhlash
2021-02-13 12:16:54 Тарих ҳамда география фанлари ўқитувчилари диққатига !

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этишда давом этади.

Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz (http://pka.tdi.uz/) - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

15-16 февраль кунлари (15 февраль соат 12:00 дан бошлаб) педагоглар малака (тест) синовлари онлайн-репетицияси тарих ва география фанлари бўйича ўтказилади.

http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.

Login-test
Parol –test

Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:

pka.tdi.uz -электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:

Вилоят;
Туман;
Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг сўм)) миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;

Агар юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га мурожаат қилишлари тавсия этилади.
@uztdi

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
15.1K views09:16
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:09:37
Ўзбекистондаги мактабларнинг 22,5 фоизида спорт заллари йўқлиги маълум қилинди

https://kun.uz/83843416

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
12.5K views05:09
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:30:01 Иқтидорни кашф этадиган ғоялар?

Бундан 70-80 йил олдин бирор дўстингизга вақти келиб қўл телефонлари бўлади у орқали Америкада яшаётган инсонлар билан Хоразмдан туриб кўриб гаплашиш имкони яратилади деса ақли заифга чиқариши аниқ эди.
Бироқ инсонларнинг ақл ва тафаккури мисли ўйланмаган ва тасаввурга сиғдира олмайдиган даражада ихтиролар орқали дунё тамаддунини юксакларга олиб чиқмоқда.
Инсон ривожанган сари диди ошиб, янги соҳаларда талаб ортиб бормоқда. Ҳозирда Ақлли уйлар ихтиро қилиниши натижасида инсон ҳаракатсиз ҳолатда ҳам буюмларни бошқариш имкони яратилган.
Бир тарафдан олиб қаралганда инсоният учун бу каби ихтиролар ортидан дангасалик оламига тушиб қолишидан ҳавотирли кўриниши мумкин, лекин инсон яшаш тизимни ўзи белгилар экан соғлиғи хам ўзи учун муҳимлигини хис қилиши керак бўлади.
Бугунги кунда дунё миллиардерлари рейтингида биринчилардан бўлган Илон Маск ўзининг ихтиролари билан дунёни лол қиладиган даражада шок ҳолатига келтириб қўймоқда.
Унинг орзуси дунёнинг энг ривожланган давлатлари ҳам йиллар давомида интилиб келаётган МАРС сайёрасини забт этиш.
Илон Маскда бу орзулар қандай пайдо бўлган деб ўйлайсиз!
Илон Маск ёшлигидан комикс журналларини ўқишга қизиққан ва ҳар бир сонини қолдирмай ўқиб борган, бунинг натижасида унда йиллар давомида ғоялари ривожланган.
Бугун биз ўзимизни бир таҳлил қилайлик! фарзандимиз қизиқишларини ўргандикми? унга олиб берган уйинчоқларни запчастларга бўлиб ташлаганини кўриб асабийлашамиз!
Тўхтанг дўстим балким фарзандингизда инженерлик қобилиятлари ривожланиб, унинг онгида риволюция кетаётган давр бўлаётгандир.
Фарзандигизни қизиқишларига имкон беринг! расм чизишга қизиқадими шароит қилиб беринг. У ўз тасаввурини қоғозларда акс этирган ҳолда ғояларини йиллар ўтиши билан ривожлантириб боради.
Ҳозирда кўпгина ота-оналар фаразандларига нисбатан чизма, тегинма, жим тур, телевизор пультини ўйнама қабилида иш кўриши натижасида фарзандларимиз ўз қобиғи атрофида ўралиб қолмоқда. Бунинг натижасида одам ови, ўртоқларидан узоқлашган, ўз дунёси билан яшайдиган қўғирчоққа айланмоқда.
Дунё глобализацияси тарихига ўлкан ҳисса қўшган Стив Жобс, Илон Макс, Генрих Форд, Чон Чжу-ён, Билл Гейтс каби инсонлар мураккаб ҳаёт йўлини ғоялари ва меҳнатлари эвазига янги босқичга чиқара олишди.
Мен учун Hyundai асосчиси Чон Чжу-ён ҳаёти йўли ибрат ҳисоболанади, унинг қандай машақатлар билан уйидаги бир дона сигирини сотиб, Сеулга келиб иш бошлаши ва қийинчиликлар ортида очлик ва уйсизлик билан Hyundai брендини кашф қилиши ҳақиқий қаҳрамонликдир.
Хулоса ўрнида биз фарзандлармизни ҳудди шу каби инсонлардек машҳур ва бой бўлишини истаймиз, лекин саволни ўзимизга берайлик? Уларга ихтиро ва ғояларини ривожлантиришда имконият ва шароит қилиб бера олмоқдамизми!!

Амин Сайёр
12.02.2021

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
16.2K views15:30
Ochish/sharhlash
2021-02-12 17:30:01
Устоз орқали Араб тилини ўрганмоқчимисиз?

Охирги вақтларда аудиокитоб орқали тил ўрганиш оммалашди.
Бунда сиз китоб ва диск сотиб олиб, ўқиб ва эшитиб мустақил ўрганасиз.

Лекин ҳақли савол туғилади:
Ўқувчи ўрганган билимларини ким текширади?! Ким хатоларини тўғрилайди?

Сиз қайси йўналишни танлаган бўлардингиз?
Мустақил ё Устоз орқали хатоларни тўғрилаб мукаммал ўрганишними?

Устоз орқали араб тилини ўрганмоқчисиз тўғрими?
Шундай бўлса, биз ташкил қилган дарсларга Сизни таклиф этамиз!

Қандай? Устозлар ким? Ўқиш учун нима қилишимиз керак? Каби саволлар кела бошладими?

СИЗ ушбу қизиқ мавзулар ва саволларга жавобни вебинарда билиб оласиз.

Диққат Вебинаримиз 14 феврал куни соат 19:30да бўлиб ўтади!

Мурожаат учун:
93-090-37-78
@arabiyyaadmin

Вебинар шу жойда бўлади
https://t.me/joinchat/AAAAAFbLGuKWtEvF0TK8kw
12.5K views14:30
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:28:17
Учкўприкдаги бир мактаб муаммоси қандай ҳал қилинади: аҳоли ва туман ҳокими фикрлари

Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Оқтепа қишлоғида истиқомат қиладиган аҳоли қишлоққа олиб борадиган йўл носозлиги, болалар боғчаси йўқлиги, умумтаълим мактабини қайтадан қуриш бўйича давлат томонидан маблағ ажратилган бўлса-да, қурилишга ер йўқлиги юзасидан мурожаат қилишди.

Мақолани ўқиш

Видеони кўриш

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
12.3K views13:28
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:18:40 Пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолиниши ва унга мос равишда ойлик маошлари тўланиши юзасидан

РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим муассасаларида пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг малака тоифалари ва лавозимлари сақлаб қолиниши, шунингдек, уларнинг малака тоифалари ва лавозимларига мос равишда ойлик иш ҳақи тўловларини амалга оширилиши бўйича юзага келаётган тушунмовчиликларга аниқлик киритиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори (кучга кириш санаси 2019 йил 14 май) билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандида аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолиниши белгиланган.

Шунингдек, мазкур Низомнинг 79-бандига кўра педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ушбу Қарор кучга кирган санада, яъни 2019 йил 14 май санасида, аттестация сертификати муддати тугамаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари сақланиб қолинади (агар пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар кейинчалик аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилиб, малака тоифаси ўзгармаган бўлса) ҳамда малака тоифасига мос равишда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур Қарор кучга кирган вақтгача, яъни 2019 йил 14 май санасигача, малака тоифа сертификати амал қилиш муддати тугаган пенсия ёшида бўлган педагог кадрлар аттестацияга охирги малака тоифаси бўйича жалб этилади ҳамда мазкур Низомнинг 80-бандига асосан аттестациядан ўтгунга қадар уларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.


«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
19.1K views12:18
Ochish/sharhlash