Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи | muallimlar.uz

Telegram kanalining logotibi muallimlar — Ўқитувчи | muallimlar.uz
Kanaldagi mavzular:
Savollarga
Eng
Qing
Тәрбия
Адлия
All tags
Kanal manzili: @muallimlar
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 93.86K
Kanalning ta’rifi

Педагог ходимлар учун махсус канал!
Сайт: muallimlar.uz
Маош ҳисобловчи бот: @oylik_hisoblovchi_bot
Реклама: @Oylik_hisoblovchi_reklama
Алоқа учун/Контакт: @muallimlarbot
Тижорий ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 246

2021-02-12 09:18:48
Ўқувчи сумкасининг оғирлиги қанча бўлиши керак?

Кўплаб давлатларда актуал бўлиб келган, бироқ бизнинг юртимизда эътибордан четда қолаётган мавзу – мактаб ўқувчиларининг ўз вазнига нисбатан оғир сумка кўтаришидир.
Хўш, бу ҳолат қандай оқибатларга олиб келади? Мактаб ўқувчисидан талаб қилинаётган таълимнинг “юки” шунчалар оғирми..?
Бугун шу ҳақидаги муҳим маълумотларни тақдим этамиз.

Батафсил: https://human.uz/site/inner/9428

Тўлиқ видео бу ерда!

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
16.0K views06:18
Ochish/sharhlash
2021-02-12 09:18:31
Хоразм вилояти Хонқа тумани 5-мактаб Информатика ва математика фани ўқитувчиси Ражопова Гавхарнинг 9-синф информатика фанидан "Python'да мантиқий масалаларини дастурлаш" мавзусида ўтказган очиқ дарсидан лавҳалар
13.4K views06:18
Ochish/sharhlash
2021-02-11 14:35:42
Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади.
(Ҳукумат қарори қабул қилинди)

● шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар.
● иш қоғозлари, турли бланклар;

Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари, расмий веб сайтлар фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
20.7K views11:35
Ochish/sharhlash
2021-02-11 13:52:49
Ўқитувчини қуюшқонидан чиқарган ўқувчи узр сўради, ота-онага эса чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 41-мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани ҳолати акс этган видеотасвир тарқалди.

Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати ташаббуси билан мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига ўрганиш учун юборилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапирганлиги аниқланган. Сўнгра ўқитувчи ўқувчини тартибга чақиришга ҳаракат қилганида ўқувчи томонидан турли ноўринли хатти-ҳаракатлар қилгани маълум бўлди.

Ҳолат вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси, Халқ таълими ва Ички ишлар бўлими томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Ўқувчилар содир этган ишидан пушаймонлигини билдириб, ўқитувчидан кечирим сўради. Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди.
20.1K views10:52
Ochish/sharhlash
2021-02-11 12:23:55 Математика ҳамда она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчилари диққатига !

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этишда давом этади.

Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz (http://pka.tdi.uz/) - электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

12-14 февраль кунлари (12 февраль соат 10:00 дан бошлаб) педагоглар малака (тест) синовлари онлайн-репетицияси математика ҳамда она тили ва адабиёт фанлари бўйича ўтказилади.

http://test.tdi.uz/ манзили орқали кириб кўришлари мумкин.

Login-test
Parol –test

Онлайн-репетициялардан фойдаланиш талаблари:

pka.tdi.uz -электрон базасига педагоглар ҳақида қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва аниқ киритилган бўлиши керак:

Вилоят;
Туман;
Таълим муассасаси (рақами ёки номи)
Педагогнинг ФИШ (тўлиқ);
Аттестациядан ўтаётган ўқув фани;
Аттестациядан ўтказганлик учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз фоизи, яъни 245 000 (икки юз қирқ беш минг сўм)) миқдорда тўлов квитанциясининг нусхаси;

Агар юқоридаги маълумотларда ноаниқлик бўлса, таълим турлари бўйича ҳудудий (туман, шаҳар) масъулларига мурожаат қилишлари ёки Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га мурожаат қилишлари тавсия этилади.
@uztdi

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
20.7K views09:23
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:49:48 Мактаб битирувчиларининг баҳолари ОТМ кириш имтиҳонларида инобатга олиниши мумкин.

2021 йил 1 феврал куни “Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра:

2022-2023-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (аттестати) (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Умумий ўрта таълим муассасаси битирувчилари баҳосининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблашда битирувчининг 6-11-синфлардаги йиллик баҳоларининг умумий йиғиндиси ҳар бир синфдаги ўқиган фанлар сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.

Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг, белгиланган муддатда, танловга қадар абитуриентларнинг тест синови жараёнида тўплаган балларига тегишли таълим ташкилотлари томонидан киритилган битирувчилар (абитуриентлар) баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари қўшилади ва танлов амалга оширилади.

Битирувчи (абитуриент) тест синови жараёнида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 30 фоизидан кам балл тўпласа, ажратилган квота доирасида танловда иштирок эта олмайди.

Лойиҳа билан тўлиқ танишиш учун: https://regulation.gov.uz/uz/document/28636

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
3.1K viewsedited  05:49
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:39:28 «Мактаб ўқитувчиларининг ойлигини 2024 йилгача минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз» — вазир ўринбосари

Халқ таълими вазирлиги 2024 йилгача мактаб ўқитувчиларининг ойлигини минг долларга етказишни режалаштирган. Бу ҳақда вазир ўринбосари Темур Комилов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Президентимизнинг топшириғига кўра, ўқитувчиларнинг ойлигини 2024 йилгача халқона тилда айтганда минг долларга етказишни мўлжаллаганмиз ва бу масалада таклифлар тайёрланмоқда.

Қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгач, уни албатта, жамоатчилик, хусусан, ўқитувчи-устозларимиз билан муҳокама қиламиз», – деди Комилов 1 феврал кунги матбуот анжуманида.

Темур Комилов халқ таълими тизимидаги молиявий қинғирликларга изоҳ бераркан, улар асосан нақд пулдан ўғирлаш, ишланмаган соатларга қўшиб ёзиш, лавозим маошларини нотўғри қўллаш (мутахассисга олий тоифали ўқитувчининг ставкасида маош белгилаш), малака-тоифа сертификатларини қалбакилаштириб, асоссиз ва ноқонуний маош қўшиб ёзиш кўринишида амалга оширилганини айтди.

Солиқ идораларига ҳали ишланмаган давр учун ходимларнинг маошидан солиқ тўлаб юбориш ҳолатлари ҳам учраб тургани таъкидланди.

Вазир ўринбосарига кўра, молиявий камомадларга асосан иш ҳақини ҳисоблаш бўйича ниҳоятда кўп меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва инсон омили сабаб бўлмоқда. Шу боис ҳозирда халқ таълимини бошқаришнинг ягона мажмуавий комплексини ишлаб чиқиш бошланган ва иш ҳақини ҳисоблашда автоматлаштириш сари қадам ташланган.

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
11.2K views01:39
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:25:00
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани xалқ таълими бўлимига қарашли 11-, 12-, 19-, 63-, 73-, 139-, 150-, 164-, 173-, 175-, 176-, 181-, 184-, 186-, 187-сонли умумий ўрта таълим мактабларига директор лавозими учун танлов эълон қилинади.

Номзодлар Халқ таълими вазирлигининг ish.uzedu.uz сайти орқали танловда иштирок этиш ҳақида ариза беради.

Ариза қабул қилиш муддати-15 кун.

Мурожаат учун: Кадрлар бўлими
+99891-451-00-20
16.0K views08:25
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:49:192021 йил малака тоифаси аттестацияси учун тўлов қилиш бошланди

2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси режасига кўра 1 февралдан бошлаб :

Аттестацияга жалб қилинган педагог тўғрисидаги маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг http://pka.tdi.uz/ -маълумотлар электрон базасига киритилади;

Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

Тўлов миқдори: 245 000 (икки юз қирқ беш минг) сўм;

Ташкилот номи
:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Ҳисоб рақами: 23402000300100001010
ИНН: 201 122 919
БАНК: ХККМ Марказий банки бошқармаси
МФО: 00014
Л/С: 4014108601262943422234252
ИНН: 305 131 656
Манзил: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Нурхон кўчаси 21-уй

(Тўлов топшириқномасида тўлов мақсади, тўловчининг Ф.И.О. тўлиқ ва шахсий СТИР (ИНН) рақами кўрсатилиши мақсадга мувофиқ
)
@uztdi

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
20.4K views06:49
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:35:39
Ургутда ўқитувчи ва шифокорлардан ҳарбий хизмат учун мажбурий пул ундирилмоқда

Мурожаатга кўра, туман ҳокимлиги томонидан маълум миқдордаги ўқитувчи ва шифокорларни зудлик билан сафарбарлик чақирув резервига юбориш, мазкур ҳарбий хизмат тури учун тўланадиган маблағни уларнинг ойлик маошидан ушлаб қолиш топшириғи берилган. Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур мурожаатни ўрганиш учун туманга етиб боришди.

https://kun.uz/67852738

«Ўқитувчи» саҳифалари
Telegram канал | YouTube | Facebook
13.2K views06:35
Ochish/sharhlash