Get Mystery Box with random crypto!

#xушхабар #расмий Педагогларга устама белгилашда қўлланилади | Ўқитувчи | muallimlar.uz

#xушхабар #расмий

Педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати тасдиқланди: ТКТ ва ТESOL ҳам рўйхатда бор

Таълим вазирликларининг Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган (29.05.2024 №3515) янги қарорининг 3-бобида педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга ТКТ ва ТЕSOL сертификатлари ҳам киритилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглардан TKT, TESOL, TEFL, TESL сертификатлари Common European Framework of Reference (CEFR) тизимининг B2 сертификати билан биргаликда қабул қилинади ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглари учун устама белгиланган тартибда тўланади.

Барча TESOL, TEFL, TESL сертификатлари ўқитувчи (тренер) билан камида 100 контакт соат шуғулланиши ва камида 40 соатлик ўқитувчи-педагогик амалиётини қамраб олиши, бунда амалиёт қисми инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши зарур.

Ушбу қарор иловасининг 3-боби расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга киради.


«Ўқитувчи» канали

Ойлик маошни ҳисобловчи бот