Get Mystery Box with random crypto!

Ҳақорат қилган шахсга қандай жавобгарлик бор? Маъмурий жаво | Mirzobek Ochilov

Ҳақорат қилган шахсга қандай жавобгарлик бор?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (6 000 000 сўм)дан қирқ баравари (12 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ҳақорат қилган шахс шу жарималар қўлланилганидан кейин такроран яна кимнидир ҳақорат қилса, унда Жиноят кодексига ўтиб, 140-модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (60 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Агар ҳақорат қилиш жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ бўлса:
хавфли рецидивист томонидан ёки туҳма қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса,
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз баравари (120 000 000 сўм) дан олти юз баравари (180 000 000 сўм) гача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov