Get Mystery Box with random crypto!

​​IELTS сертификати бор хорижий тил ўқитувчиларига устама тўла | Mirzobek Ochilov

​​IELTS сертификати бор хорижий тил ўқитувчиларига устама тўланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ – 5117-сонли “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
• таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилиши белгиланган.

Шунингдек, рўъйхат рақами 3318 қарор билан тасдиқланган "Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар ўртасидаги мувофиқлик даражаси"га кўра IELTS 7.0-8.0 тоифалари C1 даражага тенглаштирилган.

Демак, юқоридаги асосларга кўъра камида C1 даражадаги сертификат ёки камида IELTS 7.0 даражасига эга бўлса хорижий тиллар ўқитувчиларига устама ҳақ тўланади.

Аъзо бўлинг
@Mirzobek_Ochilov