Get Mystery Box with random crypto!

Mingbuloq.uz

Telegram kanalining logotibi mingbuloq_hokimligi — Mingbuloq.uz M
Telegram kanalining logotibi mingbuloq_hokimligi — Mingbuloq.uz
Kanal manzili: @mingbuloq_hokimligi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.74K
Kanalning ta’rifi

Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали

Веб-сайт: mingbuloq.uz
Facebook: https://www.facebook.com/mingbuloq.hokimligi
Youtube: https://www.youtube.com/@mingbuloqhokimligi
Мурожаат учун:👉 @shohruh92

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-04-12 13:10:56
Мингбулоқ | ўз вақтидаги хизмат - эл розилиги гарови

Шундай касб эгалари борки улар учун туну кун, санани қизиғи йўқ. Уларнинг хизмати эл учун доим даркордир. Бундай хизмат соҳаларидан бири - газтаъминотдир.

Тумангаз таъминоти бўлими томонидан 25 724 нафар ахоли истеъмолчиларига 2023 йилнинг уч ойи давомида 1089.2 тонна, март ойида 373.6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

- Вақтида келяпти, минг раҳмат газчилар, балон ташлаб, уйимиздаги плиталарни ҳам кўриб беришмоқда. Барака топишсин, - дейди Мингбулоқ нинг Баланд гуртепа маҳалласи турғуни Раҳимжон Турдиев.

Рамазон ойида бу ишлар янада изчил давом этмоқда.
Апрелъ ойининг 11 кунида 132.5 тонна суюлтирилган газ аҳоли эҳтиёжлари учун берилди.

Медиа Департамент
2.7K views10:10
Ochish/sharhlash
2023-04-12 12:47:25
Наманган «Халқаро гуллар байрами» Сизни чорлайди!

– Наманганнинг ҳар бир ховлисида гуллар етиштирилади. Аҳоли гул етиштиришга жуда ҳам қизиқади, – дейди Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов. –Бу тарихга бориб тақалади. XIX асрда Бобур номли боғ ўрнида Гулзор номли маҳлла бўлган. Аҳоли гул етиштириш, гулдан қандолатчилик, асал олиш билан машхур бўлган.  1961 йилда эса биринчи бор шу ерда “Гуллар байрами” ўтказилади. 2019 йилда Президент топшириғи билан энди гул байрами “Халқаро гуллар фестивали”га айланиб кетди.

Ҳар доим бир неча кунгина бўладиган гул байрами 2022 йилда “Халқаро гуллар фестивали” мақомини олгач, 15 кун давом этди. Наманганнинг боғлари, кўча-ҳиёбонлари турфа хил гулларга бурканди. Гул – гўзаллик. Гул – меҳр. Гул – умид. Ўшанда Наманган гўзаллик, меҳр-оқибат ва орзу умидлар шаҳрига айланди. 3 миллион сайёҳ келди. 30 та давлатдан келган 50 мингдан зиёд гул шайдолари халқаро гул фестивали иштирокчисига айланди.

Хўш, бу йил-чи? “Халқаро гул фестивали” га қандай хозирлик кўриляпти?
2.7K views09:47
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:52:26
Бир кунда 300дона ёғоч яшик ясаётган гуртепалик аёл!

@mingbuloq_hokimligi
3.4K views12:52
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:51:24
Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий парк ва хиёбонларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади.

Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади. Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади.

1 майдан ёшлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ўртасида сўровлар ўтказиб, улар кўп овоз берган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади. Хусусий нашриётларга бу борада кредитлар фоизини қоплаб бериш, гаров таъминоти бўйича енгилликлар берилади.

Мутасаддиларга ҳар бир туманда “дафтар”га кирган 100 нафардан ёшларнинг ички туристик саёҳатларини ташкил қилиш топширилди.

Жорий йилдан бошлаб ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ўтказилиши таъкидланди. Мисол учун, ошпаз, кондитер, стилист, дизайнер, ҳунармандлар ўртасида олимпиада ўтказилади ва ғолибларга устахоналар қуриб берилади, зарур дастгоҳлар олиб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
2.2K views12:51
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:30:32
Тошкент шаҳрида Анҳор ва Бўзсув, Нукусдаги Дўстлик, Урганчдаги Шовот, Фарғонадаги Марғилонсой каналлари бўйида ёшлар ижод кўчалари ташкил этиладиган бўлди. Бу ерда рассомлар, ҳайкалтарошлар, адиблар, созандалар ва уларнинг мухлислари учун шароит яратилади.

Ҳар бир олийгоҳда коворкинг, театр студиялари ва рақс майдончалари бўлиши кераклиги таъкидланди. Олийгоҳ ректорлари футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз клубларини ташкил этади. Бу клублар Талабалар спорт лигаларига бирлашиб, доимий турнирлар ўтказиб боради.

Қўшимча 300 минг ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиш харажатларига 100 миллиард сўм субсидия ажратилади.

Юртимиздаги 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилиб, ҳар йили 100 минг нафар ёшлар қамраб олади.

Туман марказидан узоқдаги маҳаллаларда спорт, маданият ва санъат йўналишларида тўгарак очган мураббийларга зарур жиҳоз учун 15 миллион сўмгача субсидия берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
2.1K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:11:19
Йиғилишда “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини ишлатиш тизими ҳам ўзгариши маълум қилинди.

Бу жамғарма ёшларни кўпроқ касбга, тадбиркорликка ўргатиб, бандлигини таъминлашга хизмат қилиши керак бўлса-да, ҳокимлар атиги 10 фоиз маблағни бандликка йўналтирган, “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган 25 та ёрдамнинг 5 тасидан фойдаланмоқда. Шу сабабли:

- энди ёшларга касбга ўқиш, меҳнат қуроли, уруғ-кўчатга субсидия каби турдош хизматлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилади;

- уруғ ва кўчат учун 2,5 миллион сўм ўша ҳудуддаги уруғ-кўчат хўжаликларидан сотиб олиш учун тўғридан-тўғри берилади;

- “Ёшлар дафтари” билан ишлашда ёшларни анимация, дизайн, логистика оператори, гид каби замонавий касбларга ўқитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бу тизим билан мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари ҳам қамраб олинади;

- бундан буён “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағининг камида 40 фоизи айнан касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилади;

- жорий йилда замонавий касбларга ўқитиш учун 100 миллиард сўм ажратилади ва камида 25 минг нафар ёшлар ўқитилади. Эҳтиёжга қараб, бунга яна маблағ ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
2.0K views12:11
Ochish/sharhlash
2023-04-11 15:07:29
2021 йилда 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга олган корхоналарга тўланган ижтимоий солиқни қайтариб бериш амалиёти жорий қилинган эди. Бундан 9 мингдан зиёд корхона фойдаланди, уларга 150 миллиард сўмлик ижтимоий солиқ қайтарилди, 100 минг ёшлар бандлиги таъминланди. Шу боис, ушбу тажрибани яна 2 йилга узайтиришга қарор қилинди.

1 июндан бошлаб “ёшлар дафтари”га кирган талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини жорий қилиш топширилди.

Ёшлар ўртасида IT, реклама, кино, архитектура, дизайн, маркетинг, ҳунармандчилик, рассомчилик каби йўналишларга қизиқиш ортиб бораётганини ҳисобга олиб, вилоят ҳокимларига йил якунигача биттадан “Креатив парк” ташкил этиш топширилди. Уларда IT парк резидентларига берилган имтиёз ва енгилликлар қўлланади.

Бу мақсадлар учун “Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари” жамғармаси ва электрон платформаси ташкил қилинади. Жамғармага 100 миллион доллар йўналтирилади. Бу маблағлар иқтидорли ёшларнинг энг яхши ғоя, стартап ва лойиҳаларига қулай ва енгил шартларда, зарур бўлса, фоизсиз ва гаровсиз ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
2.1K views12:07
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:44:18
Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.

Ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.

Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
2.5K views11:44
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:32:52
Давлатимиз раҳбари учинчи тоифага батафсил тўхталди.

116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
2.6K views11:32
Ochish/sharhlash
2023-04-11 14:29:06
Йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши таъкидланди.

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.

Бунда:

- яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;

- турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;

- давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
2.6K views11:29
Ochish/sharhlash