Get Mystery Box with random crypto!

Mingbuloq.uz

Telegram kanalining logotibi mingbuloq_hokimligi — Mingbuloq.uz M
Telegram kanalining logotibi mingbuloq_hokimligi — Mingbuloq.uz
Kanal manzili: @mingbuloq_hokimligi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.74K
Kanalning ta’rifi

Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали

Веб-сайт: mingbuloq.uz
Facebook: https://www.facebook.com/mingbuloq.hokimligi
Youtube: https://www.youtube.com/@mingbuloqhokimligi
Мурожаат учун:👉 @shohruh92

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-06-11 05:48:43
#FlowerFestNamangan 62-Халқаро гуллар фестивали доирасида Наманган шаҳрида Шотокан каратэ-до бўйича Халқаро очиқ турнир бўлиб ўтмоқда

Унда юртимизнинг барча вилоятлари ҳамда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан ҳам спортчилар иштирок этишмоқда

Ушбу халқаро мусобақа 11 июнь куни ҳам «Баркамол авлод» спорт мажмуасида давом этади.
3.7K views02:48
Ochish/sharhlash
2023-06-10 18:48:11
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

«Янги Ўзбекистон» республика газетаси бугунги - 2023 йил 10 июнь, 114-сонида Мингбулоқ туманида ўтказилган муҳим «операция» ҳақида журналист Абдулла ҒОЗИЕВнинг «НОЁБ ВА МУРАККАБ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.
1.8K views15:48
Ochish/sharhlash
2023-06-10 10:19:09
Мингбулоқлик ёш фермер вилоятда биринчилардан ғалла режасини ортиғи билан бажарди

Мингбулоқнинг «Қўқонбой ота зийнати» фермер хўжалигининг раҳбари 27 ёшли Собитали Қўқонбоев ғалла режасини ортиғи билан бажарди.

Фермер хўжалиги 25 тонна ғалла топшириб, давлат режасини 110 фоизга бажарди. Ҳосилдорлик гектарига 80 центнердан юқори бўлди.

@mingbuloq_hokimligi
3.1K views07:19
Ochish/sharhlash
2023-06-10 10:12:22
Ўзининг уста-боғбону соҳибкорлари билан танилган Мингбулоқда томорқадан фойдаланиш бўйича ибратли оилалар жуда кўп.

Шулардан бири Ойбек маҳалласида яшовчи Абдурасул Хамдамовлар хонадонидир.

Томорқадан унумли фойдаланияпти, ҳам катта даромад топишяпти, ҳам эл дастурхонини сархил резаворлар билан тўлдиришга ҳисса қўшишяпти.

—Бундай меҳнаткашлар оилаларни кўриб, мамнун бўламиз. Тажрибаларини оммалаштириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган,—дейди туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Хабибулло Иномов.
2.8K views07:12
Ochish/sharhlash
2023-06-10 10:10:45
Мингбулоқ тумани Толлик МФЙ да Фахрий нуронийлар, ўрта авлод вакиллари ва ёшлар ўртасида, "Касбим фахрим" мавзусида «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Сўнгра, саломатлик учун 5000 қадам юриш тадбири ўтказилди.
2.8K views07:10
Ochish/sharhlash
2023-06-10 05:10:45
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан Мингбулоқ тумани 3-сектор ҳудудида яшовчи аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди

Ўтказилган сайёр қабул давомида жами 17 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан турли хил масалаларда 21 та мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатлар маҳалла ички йўлларини асфалт қилиш, электр симёғочлари ва трансформаторларни янгилаш, сув насосларини таъмирлаш, бепул даволаниш ва бошқа масалаларда келиб тушди.

Мурожаатларнинг 10 таси жойида ҳал этилиб, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бошқарма бошлиғи томонидан жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш борасидаги амалий ишлар давом этмоқда.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати
3.0K views02:10
Ochish/sharhlash
2023-06-09 18:12:53
ЭЪЛОН
8 июнь куни соат 14.00 дан 22.00 га қадар
xotin-qizlar.uz платформасида техник носозликлар кузатилиб, ушбу муддатда аризалар қабул қилиш имкони бўлмади.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси юзага келган ушбу носозлик учун узр сўрайди ва     эртага  -  2023 йил  10 июнь куни соат 14.00 дан 22.00 га қадар
xotin-qizlar.uz платформаси орқали эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун тавсиянома олиш учун аризалар  электрон шаклда қабул қилинишини маълум қилади .

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. (Оила оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади);

тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.


   Qo'mitaning rasmiy sahifalari

  Facebook  I  Telegram  I Instagram  I  YouTube I     Twitter
2.9K views15:12
Ochish/sharhlash
2023-06-09 17:48:33
Ikki sohildagi qishloqlarni bog‘lab turuvchi Parom borligi haqida eshitganmisiz

@mingbuloq_hokimligi
3.0K views14:48
Ochish/sharhlash
2023-06-09 16:08:57
Дастур асосида мактабгача таълим ташкилоти қайтадан қурилмоқда

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-465 сонли қарори асосида  “Ўртақишлоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 44-сонли мактабгача таълим ташкилоти эндиликда қайтадан қурилади. Эски бино МТТ учун мослаштирилган бўлиб, қуввати 75 ўринга эга эди. Қайтадан қуриш натижасида 120 та болажонлар тарбияланиши мумкин бўлади. Бунинг учун давлат бюджетидан 5 млрд 400 млн сўм маблағ ажратилган. 

Ҳозирги кунда "Газ таъмир пардоз" МЧЖ томонидан қурилиш тиклаш ишлари амалга оширилмоқда. Биринчи қават том ёпиш ишлари якунланиб, иккинчи қават ғишт уришлари давом этмоқда.
3.2K views13:08
Ochish/sharhlash
2023-05-20 20:16:41
#flower_fest_Namangan_2023

Халқаро гуллар фестивалига хорижий меҳмонлар етиб келмоқда: Ўш вилояти губернатори бошчилигидаги делегация Наманганда

Наманган вилоятида 62-Халқаро гуллар фестивали арафасида Қирғизистон Республикаси Президентининг Ўш областидаги мухтор вакили – Ўш вилояти губернатори Элчибек Джантаев бошчилигидаги делегация вилоятимизга етиб келди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг Ўш вилояти губернатори Элчибек Джантаев бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди. Меҳмонлар нафосат байрамида иштирок этишга таклиф этилганликлари учун ташаккур билдириб, ўзаро ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Делегация аъзолари бугун Савдо ва саноат ярмаркаси очилиши, эртанги очилиш маросими ва байрам тантаналарида иштирок этадилар.
1.5K views17:16
Ochish/sharhlash