Get Mystery Box with random crypto!

Mingbuloq.uz

Telegram kanalining logotibi mingbuloq_hokimligi — Mingbuloq.uz M
Telegram kanalining logotibi mingbuloq_hokimligi — Mingbuloq.uz
Kanal manzili: @mingbuloq_hokimligi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.74K
Kanalning ta’rifi

Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали

Веб-сайт: mingbuloq.uz
Facebook: https://www.facebook.com/mingbuloq.hokimligi
Youtube: https://www.youtube.com/@mingbuloqhokimligi
Мурожаат учун:👉 @shohruh92

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-04-20 22:01:05
Қадрли ва муҳтарам мингбулоқликлар!

Сизларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаймиз.

Бу қутлуғ байрамда ҳаммамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-мазмуни бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсатга ғоят уйғун ва ҳамоҳанг эканини, ўйлаймизки, шу саодатли дамларда ҳар биримиз чуқур ҳис этмоқдамиз.

Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг Ўзи мададкор бўлсин!

Мингбулоқ туман ҳокимлиги
3.4K views19:01
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:04:39
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги
3.9K views16:04
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:00:24
Мингбулоқда байрам арафасида беморлар ҳолидан хабар олинди

Байрам кунлари муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва дардига малҳам бўлиш халқимизга хос энг юксак фазилатлардан биридир.

Бугун Мингбулоқ тумани секторлар раҳбарлари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи беморлар ҳолидан хабар олишди. Улар билан суҳбатлашиб, ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

@mingbuloq_hokimligi
4.0K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:00:10
3.3K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 16:06:54
Ҳокимият ҳодимларига узоқ ишлагани учун устамалар тўланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМга кўра уларнинг иш стажига қараб ойлик маошига 30 фоизгача устама олишлари мумкин.
4.2K viewsedited  13:06
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:00:52
Президент қарори билан 24 апрель қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди

“Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2023 йил 21 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.

Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгилансин”, дейилади қарорда.

@mingbuloq_hokimligi
1.6K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 08:17:34
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида эртага, 21-апрель куни ҳайит намози ўқиладиган вақтлар.

Наманганда эртага 21-апрель Ҳайит намози 05:50 да ўқилади.


@mingbuloq_hokimligi
2.4K viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:59:11
Namangan viloyatidagi eng faol sport maktabi direktorlari sizningcha kim?!

So‘rovnoma 1 may soat 20:00ga qadar davom etadi.

G'oliblar Yoshlar siyosati va sport bosh boshqarmasi boshlig'ining maxsus sovg‘asi va tashakkurnomasi bilan rag'batlantiriladi.

OVOZ BERISH
1.8K views04:59
Ochish/sharhlash
2023-04-20 07:49:56
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@namanganlive24
1.7K views04:49
Ochish/sharhlash
2023-04-19 21:16:19
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари
(2023 йил 19 апрель)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@mingbuloq_hokimligi
3.6K views18:16
Ochish/sharhlash