Get Mystery Box with random crypto!

Mingbuloq.uz

Telegram kanalining logotibi mingbuloq_hokimligi — Mingbuloq.uz M
Telegram kanalining logotibi mingbuloq_hokimligi — Mingbuloq.uz
Kanal manzili: @mingbuloq_hokimligi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.74K
Kanalning ta’rifi

Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали

Веб-сайт: mingbuloq.uz
Facebook: https://www.facebook.com/mingbuloq.hokimligi
Youtube: https://www.youtube.com/@mingbuloqhokimligi
Мурожаат учун:👉 @shohruh92

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 43

2023-02-01 13:55:29
“Бугундан келгуси қишга тайёргарлик ишлари бошланади” — Шавкат Мирзиёев

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижон туманида вилоят фаоллари ва масъуллар иштирокида видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди. 

Президент жорий йилда кузатилаётган қиш мавсуми ҳақида гапириб ўтди. 

“Анчадан буён бундай қиш бўлмаган эди. 30-40 йилдан буён бундай қишни кўрмагандик, ”ўтиб кетади, ўтиб кетади“, деб юрдик. Бу йил ҳақиқий қиш қанақа бўлишини кўрдик. Бу йил кузатилган муаммоларни илмий жиҳатдан ҳал этишимиз зарур. Бугундан бошлаб келгуси йилги қишга тайёргарлик ишлари бошланади”, — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёеев Андижон вилоятида сўнгги йилларда жуда катта ўзгаришлар бўлганини алоҳида қайд этиб ўтди. 

“Уйлар қурилди, одамларнинг бири икки бўлди. Шу маънода жамиятнинг талаблари ҳам ўсиб бораётганини кўриб турибмиз ва ишларимизни ҳам шунга қараб ташкил қилишимиз зарур”, — деди президент.

@mingbuloq_hokimligi
7.7K views10:55
Ochish/sharhlash
2023-02-01 13:29:20
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи Бўстон туманидан бошланди. Бу ерда давлат раҳбари “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишга туширилган тўқимачилик корхонаси билан танишди.

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Андижанскую область началась с Бустанского района. Здесь глава государства ознакомился с текстильным предприятием общества с ограниченной ответственностью «Сайёра фаввораси».

#Mirziyoyev #safar #Andijon #korxona

@mingbuloq_hokimligi
7.2K views10:29
Ochish/sharhlash
2023-01-31 16:36:16
Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрайлик!!!

Мингбулоқ туманида маҳалла ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, юртимиздаги тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Мингбулоқ педагогика коллежида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида маънавий ва маърифий семинар-тренинг ташкилланди. Тадбирда 150 нафардан зиёд фаол аҳоли вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Юлдашев нутқ сўзлади. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Тадбир давомида иштирокчиларга "Огоҳ бўлинг" номли видеоролик намойиш этилди.

@mingbuloq_hokimligi
1.9K views13:36
Ochish/sharhlash
2023-01-31 16:35:57
2022-2023 йилларда Наманган вилоятини рақамли трансформация қилиш бўйича 24 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, ўтган 6 ой мобайнида 9 та лойиҳа амалга оширилди. Қолган 15 та лойиҳа бошланган бўлиб, жорий йил якунига қадар бажарилади.

Улардан бири Электрон ҳокимиятни ривожлантириш Маркази дастурчилари томонидан ишга туширилган "Pokiza Uy" (pokizauy.uz) платформаси бўлиб, у - ёлланма ишчи сифатида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун қулайлик яратиш ва уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган онлайн платформадир.

Ушбу лойиҳа иш берувчилар ва ишчилар ўртасида кўприк вазифасини бажаради. Ҳозирда республикамиз бўйлаб тарғиб қилиш ва оммалаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Наманган вилояти бой меъморчилик тарихини ва маданий меросини ўз кўзи билан кўриш ва уни ҳаққоний баҳолаш имконини берадиган agenamangan.uz платформасининг Frontend қисми якунланиб, ҳозирда Backend қисмини якунлаш ишлари кетмоқда. Яқин кунларда, платформани тест режимида ишга тушириш режалаштирилган.
1.6K views13:35
Ochish/sharhlash
2023-01-31 11:48:41
Бухоро судида 22 айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди

Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Мустақил комиссия илтимосига кўра, Нукус воқеалари бўйича  гумондорлар Азамат Нуратдинов, Ахмет Сметуллаев ва Лолагул Каллихановалар жазоси суд томонидан енгиллаштирилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси озодликни чеклашга ўзгартирилди. Улар суд залидан озодликка чиқарилди.

Журналист Қаллиханова уюшган гуруҳга бирлашиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм (айирмачилик) ғоялари билан йўғрилган, аҳолини оммавий тартибсизликка даъват қилувчи материалларни тарқатиб келганликда айбланаётганди. Прокурор унга 11 йиллик қамоқ жазоси сўраганди.

Бердақ Генжебаев (1996 йил) Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талон-торож қилиш) ва 227-моддаси 2-қисми «а» банди (паспорт ёки идентификацияловчи ИД-карта, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан ёхуд ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан айбдор деб топилди. Суд уни 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Прокурор аввалроқ уни 3 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган эди.

Суд Саламат Калилаевга нисбатан (1976 йилда туғилган) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш) 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

@mingbuloq_hokimligi
6.4K views08:48
Ochish/sharhlash
2023-01-31 08:09:35
#Тарғибот_ролиги

Давлат идоралари ва корхоналарида инсон ресурсларини бошқариш фаолияти рақамлаштирилади

HRM.ARGOS.UZ ахборот тизими — қоғоз сарфини камайтиради, вақтни тежайди, кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради, ахборот хавфсизлигини таъминлайди, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг барча ходимлари бўйича ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради.

Роликни улашиш тавсия этилади.

@mingbuloq_hokimligi
7.4K views05:09
Ochish/sharhlash
2023-01-30 20:01:10
ФИНАЛ: Мингбулоқ туманидаги «Энг аҳил, энг бирдам, энг иноқ маҳалла» сизнингча қайси?

Сўровнома эртага 31 январь соат 22:00 гача давом этади. Барча иштирокчиларга омад ёр бўлсин!

ОВОЗ БЕРИШ
18.5K views17:01
Ochish/sharhlash
2023-01-30 19:59:02
«Истанбул» кийим дўконидан навбатдаги акция

Барча махсулотлар 69 000 сўмдан 149 000 сўмгача.

Шошилинг, бунақаси ҳали бўлмаган.

Иш вақти 9:00 дан 00:00 гача

Манзил: Ўзбегим дўкони қаршисида

936429999 | 949080077

@mingbuloq_hokimligi
9.1K views16:59
Ochish/sharhlash
2023-01-30 17:23:52
Bog‘cha xodimlarining maoshini oshirish rejalashtirilgan

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining xabar berishicha, 2023-yilda maktabgacha taʼlim xodimlarining maoshlari quyidagicha oshiriladi:

pedagog xodimlar lavozim maoshlari umumtaʼlim maktabi o‘qituvchisi lavozim maoshiga tenglashtiriladi;

direktor lavozim maoshi umumtaʼlim maktabi direktori (3- va 4-guruh) lavozim maoshiga tenglashtiriladi;

tarbiyachi yordamchisi lavozim maoshi 70 foiz oshiriladi;

oshxona va buxgalteriya xodimlari lavozim maoshiga 100 foiz ustama belgilanadi.

@mingbuloq_hokimligi
9.5K viewsedited  14:23
Ochish/sharhlash
2023-01-30 16:23:49
Мингбулоқ туманидаги «Энг аҳил, энг бирдам, энг иноқ маҳалла» қайси? Бугунги сўровномамиз айнан шу бўйича бўлади. Соат 22:00 да каналимиз орқали Тегирмонбоши ва Чордона маҳаллалари иштирокидаги финал сўровномасида сиз ҳам фаол иштирок этинг!

Шунингдек, бугун «Энг фаол маҳалладаги ёшлар етакчиси» ва «Энг фаол маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси»ни ҳам аниқлаймиз.

@mingbuloq_hokimligi
9.8K viewsedited  13:23
Ochish/sharhlash