Get Mystery Box with random crypto!

Mingbuloq.uz

Telegram kanalining logotibi mingbuloq_hokimligi — Mingbuloq.uz M
Telegram kanalining logotibi mingbuloq_hokimligi — Mingbuloq.uz
Kanal manzili: @mingbuloq_hokimligi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.74K
Kanalning ta’rifi

Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали

Веб-сайт: mingbuloq.uz
Facebook: https://www.facebook.com/mingbuloq.hokimligi
Youtube: https://www.youtube.com/@mingbuloqhokimligi
Мурожаат учун:👉 @shohruh92

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-09 11:10:49 Ассалому алайкум ! Каналимиз админлари Шоҳрухбек, Дилшодбек ,ИИБ ҳодимлари  Сизлардан миннатдорман. Ҳар доим халқимиз хизматидан чарчаманглар, мартабаларинг улуғ бўлсин.

Халқимизда шундай яхши ишсонлар борлигига шукур,  барчангизга сиҳат- саломатлик ва оилавий хотиржамлик тилайман!

Йўқолган нарсаларимиз топилди.
2.3K views08:10
Ochish/sharhlash
2023-04-09 08:30:00
#flowers_fest_2023

Гуллар диёри Наманганда бўлиб ўтадиган 62-халқаро Гуллар фестивали ойлигига марҳамат!
3.4K views05:30
Ochish/sharhlash
2023-04-09 05:47:44
#Сана

Бугун – соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.

Амир Темур: Агар бизнинг қудратимизни билмоқчи бўлсангиз, қурган биноларимизга боқинг!

Буюк
соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёт йўли "Куч адолатдадир" деган ҳикмат билан йўғрилган. Ушбу ғояда ватанпарварлик, мардлик, одамийлик каби улуғ фазилатлар мужассамдир.

Соҳибқиронга "Рости-русти" (Куч – адолатда) сўзлари ёзилган узукни Шайх Зайниддин Абу Бакр Тайободий ҳадя этган. У Амир Темурга йўллаган мактубида шундай таъкидлаган: "Худонинг мулкида адолат ила иш тутгилким, шундай демишдирлар: "Мамлакат куфр билан туриши мумкин, лекин зулм бор ерда туролмайди".
3.4K views02:47
Ochish/sharhlash
2023-04-08 20:42:59
Мурод Ражабовни эслаб

Кўп сонли яхши роллари ичида “Кичкина табиб” афсонавий эди.

Актёрнинг ўзбек кино хазинасига қўшган ҳиссаси беқиёс.

Сиз Мурод Ражабовнинг қайси фильмларини эслайсиз?

@namanganlive24
842 views17:42
Ochish/sharhlash
2023-04-08 19:41:03
Мингбулоқда ёш тадбиркор Жалолдин Шамсиддинов томонидан "Дўстлик" номли гилам ювиш шахобчаси ўз иш фаолиятини бошлади!

Бизнинг хизматлар:
Гиламни ўз ускунасида ювиш, тозалаш, пылесослаш, қуритиш, хушбўйлантириш
Адёллар бошқа барча турдаги гиламларни сифатли ва тез фурсатда ювиш.

Уйингиздан олиб кетиб яна уйингизга етказиб бериш бепул.

Гилам ювиш нархи эса 1 квадрат метр — 8минг сўм

Манзил: Суд биноси олдида

Мурожаат учун телефон:
+998948600707
1.8K views16:41
Ochish/sharhlash
2023-04-08 19:26:09
Ассалому алайкум ҳурматли ҳамюртлар!

Улуғ айём кунлари сизлардан илтимос қиламан. Бугун 8-апрель 2023 йил соат 13:10ларда Амир Темур айланаси олдида жойлашган «МОЙ №1 САМ» мошина ювиш шаҳобчасида жигарранг эркаклар сумкачаси унитиб қолдирилган.

Сумкачада Ўзбекистон фуқаролик паспорти, чет элга чиқиш паспорти, мошинанинг техник паспорти, пластик карталар бор.

Сизлардан илтимос топиб олганларга суюнчиси бор.

Улуғ айём кунларида ёрдам беринглар, барчангиздан илтимос қиламан.

Мурожаат учун телефон рақамлари +998936723949;
+998972568815
2.0K viewsedited  16:26
Ochish/sharhlash
2023-04-08 17:44:37
Меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир

Муқаддас моҳи рамазон кунлари муҳтожларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Бундай эзгу тушунчалар айниқса, муборак моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда. Мингбулоқда ҳам муборак ой муносабати билан эҳсонлар ташкил этилмоқда.

Маҳаллаларда мискинлар ҳолидан хабар олиниб, улар учун ифторлик дастурхони тузилмоқда.

Бугун туманнинг Серҳаракат маҳалласида нуронийлар, эҳтиёжманд, темир, аёллар дафтарида турувчи фуқароларга хайр-эҳсон кўрсатиш мақсадида ифторлик уюштирилди.

Зеро, рамазон инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга, кексалар ва беморлар, яқинлар ҳолидан хабар олишга, муҳтожларга хайр-саховат қилишга чақиради.

@mingbuloq_hokimligi
3.0K views14:44
Ochish/sharhlash
2023-04-08 16:34:42
Ихтисослаштирилган мактаб — Янги Ўзбекистон таълим тизимининг муҳим пойдевори

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Мингбулоқ тумани ихтисослаштирилган мактаби бўлди.

Муҳташам таълим муассасаси аниқ фанларга ихтисослашган бўлиб, 670 ўринга мўлжалланган. Ўқувчиларнинг фан сирларини мукаммал эгаллаши учун барча қулайлик яратилган.

Синфхоналар энг сўнгги русумдаги замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Юқори тезликка эга интернет тармоғига уланган.

Салобатли таълим муассасасида қурилган спорт ва бошқа тадбирлар ўтказиладиган заллар, ошхона каби қўшимча хоналар ҳам юксак дид билан жиҳозланган.

@mingbuloq_hokimligi
3.0K views13:34
Ochish/sharhlash
2023-04-07 19:22:25 Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари Наманган вилоятида

Бугун, 7 апрель куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси узоқ муддатли кузатувчилари Йоханна Бергер ва Ирина Шулианкова билан учрашди.

Самимий руҳда ўтган мулоқотда Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум, унда ЕХҲТ вакиллари миссияси кузатувчилари фаолияти бўйича мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида ЕХҲТ кузатувчилари ўз функциялари, мандатга асосан референдумдан олдин, овоз бериш куни ва ундан кейинги жараёнлардаги иштирок этишини маълум қилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, очиқлик сиёсати билан демократик тамойиллар янги босқичга кўтарилгани, овоз берувчилар ўз хоҳиш-истакларини билдиришлари учун барча шароитлар яратилгани таъкидлади.

Халқаро кузатувчилар ҳам ўз ўрнида Ўзбекистондаги ўзгаришларга юксак баҳо бердилар.

Мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда ўтди.
2.5K views16:22
Ochish/sharhlash
2023-04-07 19:22:24
2.4K views16:22
Ochish/sharhlash