Get Mystery Box with random crypto!

Миграция агентлиги матбуот котиби

Telegram kanalining logotibi migratsiyamatbuotkotibi — Миграция агентлиги матбуот котиби М
Telegram kanalining logotibi migratsiyamatbuotkotibi — Миграция агентлиги матбуот котиби
Kanal manzili: @migratsiyamatbuotkotibi
Toifalar: Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.03K
Kanalning ta’rifi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали
Агентлик телеграм канали - https://t.me/migratsiyaagentligi

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-02 07:29:07 B, C, E тоифага эга тажрибали ҳайдовчилар Литвага ишга таклиф этилади

ойлик иш ҳақи - 2100-2550€ (нетто, солиқ ушланмалари ҳисоблаганда);
тиббий суғурта харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
ётоқхона ва овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

25-55 ёшгача бўлган эркаклар;
хорижда камида 1 йиллик тиркамали юк машиналарни ҳайдаш тажрибаси;
рус тилида эркин гапириш (инглиз тилини билиши қўшимча устунлик беради);
судланмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 8 август соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
16.7K views04:29
Ochish/sharhlash
2022-07-29 06:24:26 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни Татаристон Республикаси Елабуга шаҳрига электромонтажчи, сувоқчи-бўёқчи, плитка териш ишларига таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи ишбай (60 минг рубль);

яшаш жойи, транспорт ва патентни расмийлаштириш харажатлари иш берувчи, патентнинг ойлик тўлови ва овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-50 ёшгача;
қурилиш соҳасида иш тажрибаси;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар танловларда хорижга чиқиш паспортлари билан иштирок этишлари мумкин.

Танловлар вақти ва ҳудудлар:

1 август:

Соат 11:00 да, Андижон
вилояти:
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт техникуми ёнида.
(95) 202-33-55.

Соат 14:00 да, Фарғона вилояти:
Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўч., 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят бандлик бош бошқармаси биноси.
(73) 244-40-01.

2 август:

Соат 11:00 да, Наманган
вилояти:
Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй,
Мўлжал: Бандлик бошқармаси биноси, Зангори экран корхонаси ёнида.
(69) 227-94-64, (69) 227-97-27

Соат 14:00 да, Сирдарё вилояти:
Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
(67) 225-55-59.

3 август:

Соат 11:00 да, Жиззах
вилояти:
Жиззах шаҳри, Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
Мўлжал: Ўрда боғи яқинида.
(72) 223-90-66, (72) 223-90-65.

Соат 14:00 да, Самарқанд вилояти:
Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1А-уй.
Мўлжал: Вилоят ҳокимияти.
(66) 233-24-00, (66) 233-53-00.

4 август:

Соат 11:00 да, Бухоро
вилояти:
Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
(65) 226-56-99.

Соат 14:00 да, Навоий вилояти:
Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43А, Вилоят бандлик бош бошқармаси.
Тел:. (79) 224-11-60.

5 август:

Соат 11:00 да, Хоразм
вилояти:
Урганч шаҳри, Байналминалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
(62) 229-19-96.

Соат 14:00 да, Қашқадарё вилояти:
Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70А-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси.
(55) 403-12-82.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
12.0K views03:24
Ochish/sharhlash
2022-07-24 11:27:46 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради

Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида Ўзбекистон ва Қирғизистондан фуқароларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисида эълонлар тарқалмоқда.

Мустақил журналистик суриштирувларда ушбу эълонлар орқали фуқароларни Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш асосий мақсад эканини маълум қилинмоқда.

Шу муносабат билан, юртдошларимиздан хорижда иш таклиф этилаётган норасмий эълонларга ишонмасликни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
13.7K views08:27
Ochish/sharhlash
2022-07-14 06:24:23 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Воронеж вилоятида олма ҳосилини йиғиш ишига таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - ишбай (ўртача 50 минг рубль);

яшаш жойи, овқатланиш, транспорт, патент расмийлаштириш (патент ойлик тўлови ишчи ҳисобидан) харажатлари иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга талаблар:

18-50 ёшгача;
қишлоқ хўжалиги соҳасида иш тажриба;
рус тилини билиш;
судланмаган бўлиш;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларида 2022 йил 15-22 июль кунлари бўлиб ўтадиган танловларда иштирок этиши мумкин.

Танловлар манзиллари:

Андижон вилояти:
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт техникуми ёнида.
(95) 202-33-55.

Бухоро вилояти:
Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
(65) 226-56-99.

Фарғона вилояти:
Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўч., 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят бандлик бош бошқармаси биноси.
(73) 244-40-01.

Жиззах вилояти:
Жиззах шаҳри, Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
Мўлжал: Ўрда боғи яқинида.
(72) 223-90-66, (72) 223-90-65.

Наманган вилояти:
Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй,
Мўлжал: Бандлик бошқармаси биноси, Зангори экран корхонаси ёнида.
(69) 227-94-64, (69) 227-97-27

Навоий вилояти:
Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43А, Вилоят бандлик бош бошқармаси.
Тел:. (79) 224-11-60.

Қашқадарё вилояти:
Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70А-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси.
(55) 403-12-82..

Самарқанд вилояти:
Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1А-уй.
Мўлжал: Вилоят ҳокимияти.
(66) 233-24-00, (66) 233-53-00.

Сирдарё вилояти:
Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
(67) 225-55-59.

Сурхондарё вилояти:
Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй.
Мўлжал: Эски шаҳар АБКМ биноси.
(76) 222-45-22.

Тошкент шаҳри:
Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 3-уй.
Мўлжал: Жанубий вокзал, Соломатина. Яккасарой туман солиқ инспекцияси биноси қаршисида
(94) 020-44-01.

Тошкент вилояти:
Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати.
(99) 8237315.

Хоразм вилояти:
Урганч шаҳри, Байналминалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
(62) 229-19-96.

Маълумот учун: (71) 202-33-55 (ички рақам 88)

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
16.2K views03:24
Ochish/sharhlash
2022-07-06 07:06:49 Тажрибали ҳайдовчилар Германияга ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 2400 евро (брутто);
авиа чипта иш берувчи ҳисобидан;
меҳнат шартномаси - 3 йиллик;
кейинчалик оила аъзоларини Германияга чақириш имкони берилади.

Талаблар:

45 ёшгача бўлган эркак/аёллар;
камида 1 йиллик тажриба ва "СЕ" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
немис тили бўйича А2 даража сертификат;
ўрта-махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжат.

Номзодлар 2022 йил 31 июль соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

+998 71 202-33-55.
a.olimov@migration.uz

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
20.3K views04:06
Ochish/sharhlash
2022-07-04 14:15:50 Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:

умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажриба (фақат беморларни парваришлаган);
39 ёшгача;
судланмаган;
жисмонан соғлом;
тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган;
беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган 10 ойлик немис тили курсида ўқиш ва курс давомида меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслик;
Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш.
стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.

Номзодларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

Тошкент шаҳрида бепул турар жой;
ўқув хонаси;
стипендия.

Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:
немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 100 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Рўйхатдан ўтиш учун

Батафсил маълумот олиш

71-202-33-55 (ички рақамлар 40, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
16.9K views11:15
Ochish/sharhlash
2022-07-01 05:04:02 Латвияга B, C, E тоифадаги ҳайдовчилар ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 1500-2200 евро (солиқ ушланмалари ҳисоблаганда 1200-1800 евро);
ётоқхона ва тиббий суғурта харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

31-50 ёшгача бўлган эркаклар;
хорижда камида 2 йиллик тиркамали юк машиналарни ҳайдаш тажрибаси ва 2009 йил сентябрдан олдин олган "С" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси;
рус тилида эркин сўзлаша олиши (инглиз тилини билиш қўшимча устунлик беради);
судланмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 1 июль соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
16.2K views02:04
Ochish/sharhlash
2022-06-27 06:37:19
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан барча оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерларни самимий табриклаймиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
16.1K views03:37
Ochish/sharhlash
2022-06-25 10:45:45 "Ўзбекистон Республикаси Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳаси эълон қилинди

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
13.1K views07:45
Ochish/sharhlash
2022-06-23 08:08:59 Латвияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Латвиянинг IT компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан дастурчи мутахассис (программист)лар ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 1700-2200$;
ётоқхона ва овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

камида 2 йиллик тажрибаси;
инглиз тилини B1 даражада билиши (IELTS, TOEFL);
судланмаган бўлиши;

Қуйидаги йўналишларда ишлай олиш:

1. Figma, Adobe XD дастурларида HTML, CSS, JavaScript дастурлаш тилларида ҳамда JSON форматида ишлаш олиши.
Шунингдек, юқори даражада React JS ҳамда React, Vue.js Webpack framework йўналишида ишлай олиш;
GIT dasturi ҳамда Chome dev Tools билан ишлаши;

2. C# дастурлаш тилида MVC va Web API шаблонида ҳамда MS SQL маълумотлар базаси билан ишлай олиш.

Номзодлар 2022 йил 27 июнь соат 10:00 га қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
17.9K views05:08
Ochish/sharhlash