Get Mystery Box with random crypto!

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Тажриба | Миграция агентлиги матбуот котиби

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:

умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажриба (фақат беморларни парваришлаган);
39 ёшгача;
судланмаган;
жисмонан соғлом;
тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган;
беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган 10 ойлик немис тили курсида ўқиш ва курс давомида меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслик;
Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш.
стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.

Номзодларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

Тошкент шаҳрида бепул турар жой;
ўқув хонаси;
стипендия.

Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:
немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 100 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Рўйхатдан ўтиш учун

Батафсил маълумот олиш

71-202-33-55 (ички рақамлар 40, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi