Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Воронеж вилоятида олм | Миграция агентлиги матбуот котиби

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Воронеж вилоятида олма ҳосилини йиғиш ишига таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - ишбай (ўртача 50 минг рубль);

яшаш жойи, овқатланиш, транспорт, патент расмийлаштириш (патент ойлик тўлови ишчи ҳисобидан) харажатлари иш берувчи ҳисобидан.

Номзодларга талаблар:

18-50 ёшгача;
қишлоқ хўжалиги соҳасида иш тажриба;
рус тилини билиш;
судланмаган бўлиш;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларида 2022 йил 15-22 июль кунлари бўлиб ўтадиган танловларда иштирок этиши мумкин.

Танловлар манзиллари:

Андижон вилояти:
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт техникуми ёнида.
(95) 202-33-55.

Бухоро вилояти:
Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 13-уй.
"Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
(65) 226-56-99.

Фарғона вилояти:
Фарғона шаҳри, Б.Марғиноний кўч., 4-уй.
Мўлжал: 10-мактаб, Вилоят бандлик бош бошқармаси биноси.
(73) 244-40-01.

Жиззах вилояти:
Жиззах шаҳри, Жиззахлик МФЙ, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 44-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси 1-қавати.
Мўлжал: Ўрда боғи яқинида.
(72) 223-90-66, (72) 223-90-65.

Наманган вилояти:
Наманган шаҳри, Нодира кўчаси 3-уй,
Мўлжал: Бандлик бошқармаси биноси, Зангори экран корхонаси ёнида.
(69) 227-94-64, (69) 227-97-27

Навоий вилояти:
Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 43А, Вилоят бандлик бош бошқармаси.
Тел:. (79) 224-11-60.

Қашқадарё вилояти:
Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70А-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
Мўлжал: Ойдин бозори рўпараси.
(55) 403-12-82..

Самарқанд вилояти:
Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1А-уй.
Мўлжал: Вилоят ҳокимияти.
(66) 233-24-00, (66) 233-53-00.

Сирдарё вилояти:
Гулистон шаҳри, Хондамир кўчаси, 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
(67) 225-55-59.

Сурхондарё вилояти:
Термиз шаҳри, Маржон кўчаси, 2-уй.
Мўлжал: Эски шаҳар АБКМ биноси.
(76) 222-45-22.

Тошкент шаҳри:
Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли кўчаси 3-уй.
Мўлжал: Жанубий вокзал, Соломатина. Яккасарой туман солиқ инспекцияси биноси қаршисида
(94) 020-44-01.

Тошкент вилояти:
Нурафшон шаҳри, Қумариқ МФЙ, Қумариқ шоҳ кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Сада автобус бекати.
(99) 8237315.

Хоразм вилояти:
Урганч шаҳри, Байналминалчи кўч., 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.
(62) 229-19-96.

Маълумот учун: (71) 202-33-55 (ички рақам 88)

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi