Get Mystery Box with random crypto!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради Ижтимоий | Миграция агентлиги матбуот котиби

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги огоҳликка чақиради

Ижтимоий тармоқдаги баъзи ахборот каналларида Ўзбекистон ва Қирғизистондан фуқароларни юқори маош эвазига Россияга ишга таклиф қилиш тўғрисида эълонлар тарқалмоқда.

Мустақил журналистик суриштирувларда ушбу эълонлар орқали фуқароларни Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш асосий мақсад эканини маълум қилинмоқда.

Шу муносабат билан, юртдошларимиздан хорижда иш таклиф этилаётган норасмий эълонларга ишонмасликни сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi