Get Mystery Box with random crypto!

Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилг | Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилиши сўралади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг маълум қилишича, мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси ва бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўралади.

Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +77710203673), Олма-ота (телефон: +77779504433) ва Ақтау (телефон: +77775990051) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi