2023-01-31 14:10:07
“Оммавий тартибсизлик” ўзи нима? Қонунда бу қилмиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Оммавий тартибсизликда, унинг ташкилотчи ва иштирокчилари
қурол ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан з
ўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали жамоат тартибини бузадилар.
Суд ҳукмига кўра, Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни ташкил қилган ёки уларда фаол қатнашган барча судланувчилар асосан
ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми билан (айримларида бошқа моддалар ҳам бор) айбдор деб топилдилар.
Мазкур жиноят учун аслида 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган бўлсада:
2 нафар судланувчиларга, яъни С.Калилаевга 3 йил ва Л.Каллыхановага 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиб, ҳатто ушбу жазолар
3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланди;
4 нафар судланувчиларга, яъни Б.Генжебаев, А.Нуратдинов, А.Сметуллаев, А.Турдановларга 5 йил муддатга
озодликни чеклаш жазолари тайинланди;
15 нафар судланувчилар турли муддатларга, яъни
3 йилдан 8 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоларига ҳукм қилиндилар.
Олий суд баёнотидан кўринишича, жазо тайинлашда
21 нафар судланувчиларга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилган (
енгилроқ жазо тайинланган).
Мазкур моддага мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодекси махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган
энг кам жазодан ҳам камроқ ёки
шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин.
Нукусдаги тартибсизликлар бўйича бундай тўхтамга келинганлиги - аввало кечиримлилик халқимизнинг улуғ фазилатларидан бири эканлигидан, қолаверса юртимизда
“Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизими шаклланиб бораётганидан далолат беради.
127 views11:10