Get Mystery Box with random crypto!

МУЛОҲАЗА УЧУН... Болалигимизда кекса нуроний отахонлар, илмга | Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

МУЛОҲАЗА УЧУН...

Болалигимизда кекса нуроний отахонлар, илмга суяниб айтишарди: "Қиёматга яқин иймонни ўзида ушлаб қолиш, бамисли қип-қизил чўғни қўлда ушлаб туришдек гап бўлади", деб.
Вақт ўтган сари, шундай вақтларга кириб келаяпмизов, деган ҳаёллар ўтади.

Айрим "психолог"лар ва бошқа псевдопсихология "мутахассислари" билиб-билмай, баъзилари қасддан содда ва кўнгилчан одамларимизга истаган "билими"ни, установкаларини, дастурларини "едириб" ётишибди...
Ислом динидан ҳам тап тортмай фойдаланиши эса, икки ҳисса ачинарлидир.
Ўзгача қадриятлар, установкалар ва фитратимизга зид бўлган созламаларни бутунлигича ютаётган инсонлар, ҳам ўзларини, ҳам фарзандларини хатарга қўйишади.
Таҳлил ва англашувсиз ютиб юборилган нарсалар ҳеч қачон ҳазм бўлмайди....

(Қўйилган расм ўта ноҳуш аммо айтилаётган муаммога мосдир...)

Психолог Муҳаммаджон Азимбаев