Get Mystery Box with random crypto!

МУЛОҲАЗА УЧУН... Ҳозирги кунда «трансформация асосида ўзгариш | Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ҳозирги кунда «трансформация асосида ўзгариш», «янги "МЕН"», «англовлар олиб ўсиш» каби буткул ўзгариш ва ривожланишга қаратилган курс ва тренингларга қатнайдиган мусулмон инсонлар талайгина. Шу ўринда бир нарсани эсдан чиқармаслик керак!!! Мусулмон инсон аввало Қуръон ва Ҳадисдан ўзига асос олиб, кейин қўшимча билимлар (шариатга зид бўлмаган) ила ўз устида ишлаши мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар психология ёки бошқа ривожлантирувчи илм ва китобларни бирламчи асос қилиб, ўзгараман, кейин шу олган билимларимни исботини диндан топаман деб ўйласа, катта хато қилган бўлади. Сабаби, Қуръон ва Ҳадисдан бошқа билимларда инсон қалбига шубҳа солувчи маълумотлар кўп. Шундай маълумотлардан бир чимдим таътиб кўрган мусулмон, ибодатидан ҳушу, Қуръон ва Ҳадис билимларидан файз ололмай қолиши мумкин.

#Психология илмидан дунё ва охиратимизга манфаатли бўлган ҳолда фойдаланайлик#
https://t.me/mentalbalanceuzb