Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz M
Kanaldagi mavzular:
Эслатинг
Ғанимат
Eslatma
Ҳайит
Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz
Kanaldagi mavzular:
Эслатинг
Ғанимат
Eslatma
Ҳайит
Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 251.66K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 902

2021-06-10 20:28:07
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
11.06.2021 й.


Каналга обуна бўлинг!
MEHROB.UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
31.8K views17:28
Ochish/sharhlash
2021-06-10 16:33:37
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ХЎЖА АСМИНДА.

@MEHROB_UZ
48.5K views13:33
Ochish/sharhlash
2021-06-10 16:33:17
#Интернет_одоблари
ЗАМОНАВИЙ МЕДИА ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ

Саккизинчи қоида:
бузғунчи ғоялардан огоҳ бўлиш лозим. Ислом ва мусулмонларга зарар келтирадиган, ёшларни ҳақиқий эътиқоддан чалғитадиган маълумотларга дуч келганда, албатта, бу ҳақда бошқаларни огоҳлантириш, ушбу маълумотнинг тарқалишига қарши зарур чораларни зудлик билан кўриш ўта муҳимдир.


"Дунё уламолари мурожаати" китобидан.

@MEHROB_UZ
46.6K viewsedited  13:33
Ochish/sharhlash
2021-06-10 13:51:55
Фарзандни тарбиялаш унинг онасини танлашдан бошланади!

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
55.2K views10:51
Ochish/sharhlash
2021-06-10 11:21:21
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
56.1K views08:21
Ochish/sharhlash
2021-06-10 09:32:36 ИМОН ҲАЁТ ДЕМАКДИР

Ҳақиқий баҳтиқаролар ким? Имон хазиналари ва ишонч захираларидан бебаҳра қолганлар! Улар абадий баҳтсизлик, ғазаб ва хўрликка маҳкум. "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг - бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят)
Инсон нафсини фақатгина оламлар парвардигори Аллоҳга имон келтиришгина бахтли қилади, поклайди, хурсанд этади, ғам-андуҳини кетказади. Фақат имон билангина ҳаёт таъмини тотиш мумкин, холос.
Худосизлар агар имон келтирмаса, кишанлар, занжирлар, зулмат ва фалокатдардан ўзларини қутқаришнинг ягона йўлини суиқасд деб биладилар. Имонсиз ҳаёт нақадар бахтсизлик. "Ва худди аввал-бошда имон келтирмаганлари каби дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилурмиз".
(Анъом сураси, 110-оят.)
Машаққатли узоқ тажрибалардан кейин ақл санамларни хурофот, куфрни лаънат, даҳрийликни ёлғон, пайғамбарларни тўғрисўз, Аллоҳни ҳақ деб билиб, мулк ва ҳамд Унинг учун ва У ҳамма нарсага қодир эканини англаб етди. Энди олам Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига тўлиқ имон келтириши ва бунга қониқиш ҳосил қилиши лозим.
Саодатингиз, роҳатингиз ва хотиржамлигингиз имонингиз қуввати ҳамда ҳароратига қараб бўлади. "Эркакми ё аёлми - кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз".
(Наҳл сураси, 97-оят.)
Улар Раббилари ваъдасига ишонишди, Уни чин юракдан севишди, қалбларида бошқа йўлга ўрин қолмади. Натижада фалокатлар вақтида хотиржам, қазо олдида қалблари сокин бўлди ва улар қадарга рози бўлдилар. Шунинг учун оятда эслатилган покиза ҳаётга эришдилар. Чунки улар Аллоҳни парвардигор, Исломни дин ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламни пайғамбар ва элчи деб рози бўлдилар.

"Ўкинма" китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
54.3K views06:32
Ochish/sharhlash
2021-06-10 08:25:55 Тавба сураси, 117 оят тафсири

Батаҳқиқ, Аллоҳ Пайғамбарининг, муҳожир ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди. Улардан баъзиларининг қалблари тойиб кетай дегандан сўнг тавбаларини қабул қилди. Албатта, У зот уларга марҳаматли ва меҳрибондир.

Ушбу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавбаларини қабул қилгани хусусида хабар бермоқда. Маълумки, Пайғамбарлар маъсумдирлар. Аммо бу оятда Пайғамбаримизнинг Аллоҳдан тушган ваҳийга хилоф қилганлари ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу ҳол бўлиши ҳам мумкин эмас. Балки У зот алайҳиссалом ижтиҳод маъносида баъзи бир кишиларга Табук ғазотига чиқмай қолишга изн берган эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан афзал ишни эмас, ундан пастроғини қилган эдилар. Афзали эса, то ростгўйлар ёлғончилардан ажралгунча кутиб туриш эди.

Шунга кўра Аллоҳ таоло У киши алайҳиссаломга ўтган оятлардан бирида: «Аллоҳ сени авф қилди. Нима учун сенга рост сўзлаганлар аниқ бўлгунча ва ёлғончиларни билгунингча кутмай, уларга изн бердинг», деган оятни нозил қилган эди. Бу оятда айнан ўша ҳолат ҳақида сўз кетмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Батаҳқиқ, Аллоҳ Пайғамбарининг, муҳожир ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди», дейишда ҳам ўзига хос ўша вақт воқеълигига оид сабаблар бор. Ўша сабабларнинг асосийси оятнинг ўзида зикр қилинмоқда:

«Улардан баъзиларининг қалблари тойиб кетай дегандан сўнг тавбаларини қабул қилди».

Маълумки, Табук ғазоти одатдан ташқари қийинчиликларга тўла бир уруш бўлган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни очиқдан-очиқ эълон қилиб, шу қийинчиликларга чидай оладиганларгина боришларини таькидлаганлар. Шунда баъзи саҳобаи киромларнинг кўнгилларидан «Ғазотга бормасаммикин», деган хаёл ҳам ўтди. Баъзилари мунофиқларнинг румликлар кучли эканликлари ҳақидаги гапларидан қўрқиб тараддудга тушдилар. Аммо кейин Аллоҳ қалбларига сабот бериб, белни боғлаб жиҳодга чиқдилар. Бу ишлар саҳобалар каби улуғ мақом соҳиблари учун ноўрин иш эди. Иккиланишлар улар учун тавба қиладиган тасарруф ҳисобланди. Аллоҳ уларни тавбаларини қабул қилди.

Ушбу оятлар нозил бўлиши давридаги ҳодисалар ҳақиқатда ҳам ибратлидир. Уларни тасдиқлаб Қуръони Карим оятларининг нозил бўлиши ҳам шуни кўрсатади.

Аллоҳ таоло «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиган, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром қилган нарсани ҳаром билмайдиган ва ҳақ динга юрмайдиган китоб берилганларга қарши то қўллари билан хор бўлган ҳолларида жизя бермагунларича жанг қилинглар» оятини нозил қилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларини Румга қарши ғазотга тайёргарлик кўришга буюрдилар. Бу давр қийинчилик вақти эди. Қаттиқ иссиқ бўлиб, қурғоқчилик эди. Мевалар пишган, одамлар сояда мевалардан баҳраманд бўлиб дам олишни хоҳлайдиган вақт эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда бирор ғазотга чиқадиган бўлсалар очиқ айтмасдилар, бошқа томонга бормоқчи эканликларини айтиб туриб, кейин мақсад қилинган тарафга юрар эдилар. Магар Табук ғазотида бундай қилмадилар. Машаққатли, узоқ ва шиддатли замонда, душманнинг кўплиги сабабидан одамлар ўзига яраша тайёргарликларини кўрсин, деб очиқдан-очиқ айтдилар. Одамларни тайёргарлик кўришга буюрдилар. Ҳамда Рум билан уруш қилиш ниятида эканликларини билдирдилар. Баъзи мунофиқлар Рум қизларининг фитнасига тушишдан қўрқишларини айтиб, ортда қолишга изн сўради. Уларга изн бердилар. Бу ҳақда уларнинг ижтиҳодларини авф қилганини айтиб, итоб ояти нозил бўлди. Унда:

«Аллоҳ сени авф қилди. Нима учун сенга рост сўзлаганлар аниқ бўлгунча ва ёлғончиларни билгунингча кутмай, уларга изн бердинг», дейилган эди.

Баъзи мунофиқлар жиҳоддан қочиб, ҳақда шак қилиб, Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васаллам ташвишга солувчи миш-мишлар тўқиб, иссиқда сафарбарликка борманглар, деб гап тарқатишди. Улар ҳақида Аллоҳ таоло:

«Иссиқда қўзғолманглар», дедилар.

«Жаҳаннамнинг оташи иссиқроқ агар тушунсалар, деб айт. Бас, қилганлари туфайли оз кулиб, кўп йиғласинлар» оятини нозил қилди.
давоми:
http://mehrob.uz/article/1363
53.3K views05:25
Ochish/sharhlash
2021-06-10 02:34:25
Ассаламу алайкум азизлар!

Хайрли кун!
Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!

Каналга уланиш
T.me/mehrob_uz
5.2K viewsedited  23:34
Ochish/sharhlash
2021-06-09 20:54:27 АБДУЛЛОҲ ИБН УМАРНИНГ ЎГИТЛАРИ

Абу Нуаймдан:
"Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) бундай дер эди:
- Ҳеч бир банда йўққи, дунё неъматларидан бирор нарсани қўлга киритгач, Аллоҳ наздида маъқул кимса бўлса ҳам, Аллоҳ наздидаги даражаларида бир камайиш бўлмасин".


Мужоҳиддин:
"Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) билан бирга бир хароба ёнидан ўтдик. Абдуллоҳ менга:
- Харобадан сўра, эгасига нима бўлган? - деди.
Мен ҳам харобага:
- Сенинг эгангга нима бўлди? - дедим.
Абдуллоҳ бундай жавоб берди:
- Эгаси кетибди, аммо амали қолган".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
@mehrob_uz
26.7K views17:54
Ochish/sharhlash
2021-06-09 20:22:33
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
10.06.2021 й.

Каналга обуна бўлинг!
MEHROB.UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
32.3K views17:22
Ochish/sharhlash