Get Mystery Box with random crypto!

ИМОН ҲАЁТ ДЕМАКДИР Ҳақиқий баҳтиқаролар ким? Имон хазиналари | Mehrob.uz

ИМОН ҲАЁТ ДЕМАКДИР

Ҳақиқий баҳтиқаролар ким? Имон хазиналари ва ишонч захираларидан бебаҳра қолганлар! Улар абадий баҳтсизлик, ғазаб ва хўрликка маҳкум. "Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг - бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят)
Инсон нафсини фақатгина оламлар парвардигори Аллоҳга имон келтиришгина бахтли қилади, поклайди, хурсанд этади, ғам-андуҳини кетказади. Фақат имон билангина ҳаёт таъмини тотиш мумкин, холос.
Худосизлар агар имон келтирмаса, кишанлар, занжирлар, зулмат ва фалокатдардан ўзларини қутқаришнинг ягона йўлини суиқасд деб биладилар. Имонсиз ҳаёт нақадар бахтсизлик. "Ва худди аввал-бошда имон келтирмаганлари каби дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юрган ҳолларида тарк қилурмиз".
(Анъом сураси, 110-оят.)
Машаққатли узоқ тажрибалардан кейин ақл санамларни хурофот, куфрни лаънат, даҳрийликни ёлғон, пайғамбарларни тўғрисўз, Аллоҳни ҳақ деб билиб, мулк ва ҳамд Унинг учун ва У ҳамма нарсага қодир эканини англаб етди. Энди олам Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига тўлиқ имон келтириши ва бунга қониқиш ҳосил қилиши лозим.
Саодатингиз, роҳатингиз ва хотиржамлигингиз имонингиз қуввати ҳамда ҳароратига қараб бўлади. "Эркакми ё аёлми - кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз".
(Наҳл сураси, 97-оят.)
Улар Раббилари ваъдасига ишонишди, Уни чин юракдан севишди, қалбларида бошқа йўлга ўрин қолмади. Натижада фалокатлар вақтида хотиржам, қазо олдида қалблари сокин бўлди ва улар қадарга рози бўлдилар. Шунинг учун оятда эслатилган покиза ҳаётга эришдилар. Чунки улар Аллоҳни парвардигор, Исломни дин ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламни пайғамбар ва элчи деб рози бўлдилар.

"Ўкинма" китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok