Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz M
Kanaldagi mavzular:
Эслатинг
Ғанимат
Eslatma
Ҳайит
Telegram kanalining logotibi mehrob_uz — Mehrob.uz
Kanaldagi mavzular:
Эслатинг
Ғанимат
Eslatma
Ҳайит
Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 251.66K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 938

2021-05-10 17:19:42
#Ифторлик_вақти
РАМАЗОННИНГ 28 КУНИ, 10 МАЙ

Тошкент вақти билан: 19:32
Оғиз очиш вақти ва дуоси:

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+2; Жиззах +9/+5; Денов +13/+3; Термиз +18/+7;
Самарқанд +14/+8; Каттақўрғон +16/+12; Қарши +20/+13;
Нурота +17/+14; Навоий +19/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+19; Урганч +34/+35; Нукус +36/+39.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!
Каналга уланиш!
t.me/mehrob_uz
90.7K views14:19
Ochish/sharhlash
2021-05-10 16:25:57
СОҒЛОМ ҚАЛБ ВА КАСАЛ ҚАЛБ

Мунзир айтади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир гуруҳ деҳқонлар келишди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ёнида ўтирганлар деҳқонларнинг бақувват, соғломлигига ҳайрон қолишди. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Шундай кофирлар борки, одамларнинг энг бақувват, энг соғломи бўлади, аммо уларнинг қалби касал. Шундай мўминлар борки, жисми бемор, аммо қалби энг соғлом бўлади. Аллоҳга қасамки, У Зотнинг наздида танаси соғлом, қалби касал одамнинг қўнғизчалик ҳам қадри йўқ», деди».


T.me/Mehrob_uz
59.1K views13:25
Ochish/sharhlash
2021-05-10 15:32:47
Рамазон Ҳайити 13 май кунига белгиланди. Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.

Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-5110-сонли қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май — пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайити муносабати билан кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
109.4K views12:32
Ochish/sharhlash
2021-05-10 14:24:44 #Фитр_садақаси_1
ФИТР САДАҚАСИГА ОИД САВОЛ - ЖАВОБЛАР 1

Савол:
фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.
Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёз киядиган кийими, кундалик юмушларида ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжи керакли нарсалардан ташқари бўсмаса-да нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳур кишининг зиммасига вожиб бўлади. Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир.

Савол: фитр садақаси беришдаги нисобнинг меъёри қанча?

Жавоб:
1) Фақат тилласи ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 85 граммга етса;
2) фақат кумуши ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 595 граммга етса;
3) юқоридагилардан бошқа мол-мулки борлар, яъни ҳожати аслиясидан (яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларига керак бўладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли бўлган нарсалардан) ортиқча мол-мулкнинг қиймати нисобга етса;
4) озгина тилласи, кумуши, мол-мулки борлар барчасини қўшганда қиймати нисобга етса;
Фитр садақасида аслий ҳожатидан ташқари мол-мулкнинг нисобга етишида закотдаги каби ўсувчи бўлиши шарт эмас. Тижорат моли қандай мол бўлмасин, унинг қиймати кумуш ёки тилланинг нисобига етса, ундан закот вожиб бўлади. Мол эгаси тилла-кумушнинг нисобидан қай бири фақир-мискинларга манфаатли бўлса, фақирлар ҳаққининг эҳтиётини олиб, тижорат молини ўша нисоб билан белгилайди.

Савол: фитр садақаси қачон берилади?

Жавоб: фитр садақасига қодир бўлганлар молларидан бериладиган фитр садақасини ийд намозига чиқишдан аввал ажратиш мустаҳаб эканига барча уламолар иттифоқ қилишган. Лекин қанча муддат аввал бериш борасида турли фикрлар айтилган:
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Бир-икки йиллигини аввалдан бериб қўйса ҳам адо бўлаверади», дейдилар. Ҳанбалийлар: «Намоздан бир-икки кун аввал бериш мумкин», дейишади. Шофеъийлар: «Рамазон кирганидан кейин адо қилинса бўлади», дейишади. Лекин ийд намозича адо қилмаган бўлса, зиммасидан соқит бўлмагани боис умрининг охиригача қайсидир кунда бериб қўйса ҳам, бўйнидан соқит бўлади.
Шунингдек, бир неча йил фитр садақасини бериш вожиб эканини билмаганлар билганларидан сўнг барча қолдирган йиллари учун бериб фитр садақаларини адо қилса, бўйинларидан соқит бўлади, вожибни бажарган бўладилар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини... фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ривоят қилишган.

"Мўминнинг қалқони" китобидан.
http://T.me/Mehrob_uz
63.6K viewsedited  11:24
Ochish/sharhlash
2021-05-10 12:38:10
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
65.5K viewsedited  09:38
Ochish/sharhlash
2021-05-10 10:57:40 ЎЛИМДАН ҚЎРҚМАНГ

Абу Жаъфар айтади: «Аҳмад ибн Ҳанбални Маъмуннинг олдига олиб боришди. Фуротни кечиб, ўтиб борсам, у хонтахта устида ўтирган экан. Унга салом бердим. «Эй Абу Жаъфар, сен таъқибга учрадинг», деди. Унга: «Сиз бугун бошлиқсиз, одамлар сизга эргашади. Аллоҳга қасамки, агар сиз Қуръонни махлуқ десангиз, одамлар ҳам шундай қилишади. Агар ундай демасангиз, одамларнинг кўпчилигини бундан сақлаб қоласиз. Кимдир сизни ҳозир ўлдирмаса, барибир бир кун вафот этасиз. Ўлим ҳақ, Аллоҳга тақво қилинг ва Қуръонни махлуқ деманг», дедим. Аҳмад ибн Ҳанбал йиғлаб, «Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Эй Абу Жаъфар, айтган гапларингни яна қайтар», дедилар. Мен гапимни ҳар такрорлаганимда у яна «Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади», дер эди. Аҳмад ибн Ҳанбални Қуръонни махлуқ демагани учун ҳар куни дарра ургани олиб келишар эди. Уни ҳолдан тойгунча уришар, сўнг олиб кетишарди. Имом даррадан безиб қолган эдилар. Бир куни ўғирлик қилган бир кишини ҳам олиб келишди. Ўғри Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Мен умримда жуда кўп ўғирлик қилдим, ахийри қўлга тушдим. Мени жуда кўп дарра уришган. Лекин бу йўлимдан қайтганим йўқ. Сиз мусулмонлар имомисиз, дин йўлидаги одамсиз. Дарранинг оғриғидан қўрқиб, динингиздан қайтманг», деди. Аҳмад ибн Ҳанбал бу гапдан қаттиқ таъсирланди ва дарраларга сабот билан чидаб тураверди. Шу тариқа мусулмонларнинг кўпчилигини фитнадан сақлаб қолди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.
@mehrob_uz
68.7K viewsedited  07:57
Ochish/sharhlash
2021-05-10 08:37:56
#ҳикмат
ҚАБРДАГИ УЛФАТ.

Қабрда tik-tok йўқ! Watsap йўқ!


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
MEHROB.UZ
78.5K viewsedited  05:37
Ochish/sharhlash
2021-05-10 03:11:40
Ассаламу алайкум!

Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@mehrob_uz
97.5K views00:11
Ochish/sharhlash
2021-05-10 02:06:11
Дуо кўпроқ ижобат бўладиган вақтлар:

- Қадр кечасидаги дуо.

- Туннинг ярмида қилинган дуо.

- Намозда, саждада қилинган дуо.

- Ёмғир ёғаётгандаги дуо.

- Беморликдаги дуо.

- Мусофирликдаги дуо.

- Ҳожининг дуоси.

- Азон билан иқомат орасидаги дуо.

- Хўроз қичқирган пайтдаги дуо.

- Биродарининг ҳаққига ғойибдан қилинган дуо.

- Фарз намозлардан кейин қилинган дуо.

- Жума кунидаги бир фурсатда қилинган дуо.

- Азон пайтидаги дуо.

- Қийинчилик чоғида қилинган дуо.

- Мазлумнинг дуоси.

- Отанинг фарзандга қилган дуоси.

- Аллоҳ йўлида юрганнинг дуоси.

- Умрачининг дуоси.

- Арафа кунидаги дуо.

- Маййитнинг кўзи юмилган пайтдаги дуо.

- Рўзадор оғзини очаётган пайтдаги дуо.


"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
T.me/Mehrob_uz
96.6K viewsedited  23:06
Ochish/sharhlash
2021-05-10 00:02:05
#Саҳарлик_вақти
РЎЗАНИНГ 28 КУНИ, 10 МАЙ

Тошкент вақти билан: 03:39
Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:

«Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».
Маъноси:
Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтидаги фарқлари: (дақиқа ҳисобида)

ТОШКЕНТДАН аввал:
Хонабод -13/-15; Андижон -10/-13; Наманган -8/-10; Фарғона -7/-10; Хўжаобод -11/-13; Чортоқ -09/-11; Чуст -7/-8; Риштон -5/-8; Қува -9/-11; Қўқон -4/-8.

ТОШКЕНТДАН кейин:
Гулистон +5/+2; Жиззах +9/+5; Денов +13/+3; Термиз +18/+7;
Самарқанд +14/+8; Каттақўрғон +16/+12; Қарши +20/+13;
Нурота +17/+14; Навоий +19/+15; Учқудуқ +20/+23; Бухоро +24/+19; Урганч +34/+35; Нукус +36/+39.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

Каналга уланиш!
t.me/mehrob_uz
92.8K views21:02
Ochish/sharhlash