Get Mystery Box with random crypto!

Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз

Telegram kanalining logotibi mehnatmigrantlari — Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз М
Telegram kanalining logotibi mehnatmigrantlari — Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз
Kanal manzili: @mehnatmigrantlari
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 553
Kanalning ta’rifi

Телеграм каналда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларига ҳуқуқий, психологик маслаҳат бериш мақсадида яратилган
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-09 21:01:14 Истанбулдан ташқари, мамлакат бўйлаб ҳайвонларни сўйиш чоғида 5102 киши кесувчи асбоблар ёки ҳайвонларнинг зарбаси билан жароҳатланган .Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
264 views18:01
Ochish/sharhlash
2022-07-09 05:55:16
Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
300 views02:55
Ochish/sharhlash
2022-07-06 17:00:02 Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда Таиланд ҳудудида 5-10 минг АҚШ доллари миқдорида иш таклиф этиш бўйича ёлғон эълонлар тарқалмоқда. Алдов қурбони бўлган фуқаролар Таиланд ҳудудига келгач, ноқонуний тарзда қўшни давлатлар ҳудудига олиб ўтилмоқда, мажбурий меҳнат ва одам савдоси қурбонига айланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Юртдошларимиздан ёлғон маълумотларга ишонмасликларини, осон иш таклифларига эътибор бермаслик ва уларнинг тарқалишига йўл қўймасликларини сўраймиз.

Агар сиз шу каби вазиятга тушиб қолсангиз, Бангкок шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз:
+6626753995, yoki +66842150202 (Telegram, WhatsApp).
Veb-sayt: http://bangkok.mfa.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/uzconbangkok/
Instagram: https://www.instagram.com/uzconbangkok/

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
455 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-07-06 08:00:04 Россия фуқароси бўлсангиз, Ўзбекистонга келиб, банкда карта очинг. Россияликлар банк карта очиши учун рўйхатдан ўтгани ҳақидаги регистрация ва паспортни олиб, фақат нодавлат банкларга бориши керак.

Миллий банкда, масалан, россиялик ва беларусларга карта очишолмас экан. Давлат банки бўлгани учун. Хусусий банкларда эса, масалан, Ипак йўли банки, Ҳамкорбанк, Капиталбанк ва ҳ.к.ларда оча олишади. Очиш учун айтганимдек, регистрация ва паспорт керак бўлади.

Фарғона мисолида гапираяпман. Ман қилган хатони қайтарманг. Банкка ярим ёки бир соат эмас, бир кунни ажратинг. Эрталабдан банкка боринг. Навбат кўп. Жудаям. Иссиқ. Тартибсизлик оддий ҳолат,айниқса иш куни тугашига яқин.

Ҳужжатлар ва бир кунни ажратиб, карта очгани эрталабдан борсангиз, омадингиз келиб, кечгача картангиз чиқиб қолиши мумкин. Ярим соатда ёки 4 соатда карта чиқаяпти, деган амалиётни шахсан ман умуман учратмадим.

Карта очтиргач, Россия картангиздан пулларингизни ўзбек картага Юнистрим ёки Пэйсенд орқали ўтказиб, ишлата оласиз. Банкоматлар кўп. Нақд қилиш комиссияси 500 мингдан 5 минг.

Таксиларда нақд тўлайсиз. Шунга нақд пул олиб юринг.

Яна бирор нарсани унутган бўлсам сўрайверинг

@zarnigor1

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
371 views05:00
Ochish/sharhlash
2022-07-06 07:00:01 ​​Туркиянинг ёпиқ ҳудудларида яшаш учун рухсат олиш ва узайтириш

2022 йил 1 июлдан бошлаб «ёпиқ» ҳудудларда яшаш учун рухсатнома олиш МУМКИН бўлмаган ҳолатлар:

Туркияда биринчи марта квартира ижараси асосида яшаш рухсатномасини олмоқчи бўлган шахсларга берилмайди.
Туркияда яшаш учун рухсатномани узайтирмоқчи бўлган, лекин илгари ушбу «ёпиқ» ҳудудда яшамаган шахсларга берилмайди.

2022 йил 1 июлдан кейин «ёпиқ» ҳудудларда яшаш учун рухсат олиши МУМКИН бўлган ҳолатлар:

Туркиядаги «ёпиқ» ҳудудларда кўчмас мулкга эгa бўлганлар;
«ёпиқ» ҳудудда прописка (ҳисобда) да бўлган ва ўша хонадонда яшаб турганларга берилади.
«Ёпиқ» ҳудудда прописка (ҳисобда) да бўлган ва айни вақтда шу ҳудудда яшаш манзилини ўзгартирмоқчи бўлган шахсларга берилади.
2022 йил 1 июлгача «ёпиқ» ҳудудда ижара шартномасини тузишга ва нотариал тасдиқлашга муваффақ бўлган шахсларга берилади.

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
337 views04:00
Ochish/sharhlash
2022-07-05 17:00:05 Россия Федерациясига киришга қўйилган ТАҚИҚ (запрет, депортация, выдворение) сабаби ва қачон очилиш срокларини аниқлаб берамиз!

Бизда Россия чегара хизматидан тезкор маълумот олиш имконияти мавжуд!

Авиакассаларни ҳамкорликка чорлаймиз!

Батафсил маълумот учун @Proverka

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
365 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-07-05 11:00:04 Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “GLOBOGATE Concept AG.” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:

умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажриба (фақат беморларни парваришлаган);
39 ёшгача;
судланмаган;
жисмонан соғлом;
тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган;
беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган 10 ойлик немис тили курсида ўқиш ва курс давомида меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслик;
Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш.
стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.

Номзодларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

Тошкент шаҳрида бепул турар жой;
ўқув хонаси;
стипендия.

Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:
немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 100 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Рўйхатдан ўтиш учун

(https://forms.gle/qwdtuYq4ahxA1vaw6) Батафсил маълумот олиш

(https://t.me/globogate) Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 40, 88) ёки 1282 қисқа рақами.
Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
434 views08:00
Ochish/sharhlash
2022-07-01 05:16:33 Латвияга B, C, E тоифадаги ҳайдовчилар ишга таклиф этилади.

ойлик иш ҳақи - 1500-2200 евро (солиқ ушланмалари ҳисоблаганда 1200-1800 евро);
ётоқхона ва тиббий суғурта харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

31-50 ёшгача бўлган эркаклар;
хорижда камида 2 йиллик тиркамали юк машиналарни ҳайдаш тажрибаси ва 2009 йил сентябрдан олдин олган "С" тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси;
рус тилида эркин сўзлаша олиши (инглиз тилини билиш қўшимча устунлик беради);
судланмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 1 июль соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

руйхатдан ўтиш https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeXJz_qREovyklA03pnORcpJmWqNTa8_qCqT_kPLbi2yW4anQ/viewform
609 viewsedited  02:16
Ochish/sharhlash
2022-06-22 17:31:22 ​​Тошкент вилоятида фуқароларни хорижий давлатларга ишга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВ ходимлари томонидан Бўстонлиқ туманида ўтказилган тадбирда, фуқаро С.Н. ва У.Р.лар бошқа бир фуқаро Ж.ни танишлари ёрдамида 1200 АҚШ доллари эвазига Польшага ишга жўнатишни ваъда қилиб, шундан 600 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Оққўрғон туманида ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Э.Н., Г.Т. ва бошқалар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни гўёки элчихоналардаги танишлари ёрдамида хорижий давлатларга ишга жўнатишни ваъда қилиб, Г.Т.нинг пластик картасига 2021 йил 5 октябрдан 2022 йил 25 майга қадар жами 531,7 млн сўмни туширишга эришиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
865 views14:31
Ochish/sharhlash
2022-06-22 05:11:53 Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Жиззах вилояти фуқаролари учун Жиззах вилояти ҳокимлиги, вилоят Бандлик бош бошқармаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жиззах вилоят филиали ҳамкорлигида Хорижий иш берувчилар ва рекрутинг компаниялар иштирокида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади. Ушбу Меҳнат ярмаркаси давомида хорижий давлатларда қонуний ишлаш тартиби, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига яратилган имкониятлар ҳамда хорижий иш берувчилар томонидан танловлар ўтказилади. Меҳнат ярмаркасида иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга жорий йил 22 июн куни соат 09:30 дан бошлаб Жиззах шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказига келишлари сўралади.

Меҳнат ярмаркаси давомида танловларда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан фуқаролик ҳамда хорижга чиқиш паспортларини олиб келишлари сўралади.

Меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтадиган манзил:

Жиззах "Ишга марҳамат" мономаркази биносида бўлиб ўтади. Манзил: Жиззах шаҳар, Жиззахлик МФЙ, Ш.Рашидов шох кўчаси 44 уй. (Мўлжал: Жиззах Ўрда боғи яқинида)

72-223-90-66, 72-223-90-65
728 views02:11
Ochish/sharhlash