Get Mystery Box with random crypto!

​​Тошкент вилоятида фуқароларни хорижий давлатларга ишга жўнат | Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз

​​Тошкент вилоятида фуқароларни хорижий давлатларга ишга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВ ходимлари томонидан Бўстонлиқ туманида ўтказилган тадбирда, фуқаро С.Н. ва У.Р.лар бошқа бир фуқаро Ж.ни танишлари ёрдамида 1200 АҚШ доллари эвазига Польшага ишга жўнатишни ваъда қилиб, шундан 600 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Оққўрғон туманида ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Э.Н., Г.Т. ва бошқалар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни гўёки элчихоналардаги танишлари ёрдамида хорижий давлатларга ишга жўнатишни ваъда қилиб, Г.Т.нинг пластик картасига 2021 йил 5 октябрдан 2022 йил 25 майга қадар жами 531,7 млн сўмни туширишга эришиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot