Get Mystery Box with random crypto!

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига Жиззах вило | Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз

Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Жиззах вилояти фуқаролари учун Жиззах вилояти ҳокимлиги, вилоят Бандлик бош бошқармаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жиззах вилоят филиали ҳамкорлигида Хорижий иш берувчилар ва рекрутинг компаниялар иштирокида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади. Ушбу Меҳнат ярмаркаси давомида хорижий давлатларда қонуний ишлаш тартиби, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига яратилган имкониятлар ҳамда хорижий иш берувчилар томонидан танловлар ўтказилади. Меҳнат ярмаркасида иштирок этиш истагида бўлган фуқароларга жорий йил 22 июн куни соат 09:30 дан бошлаб Жиззах шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказига келишлари сўралади.

Меҳнат ярмаркаси давомида танловларда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан фуқаролик ҳамда хорижга чиқиш паспортларини олиб келишлари сўралади.

Меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтадиган манзил:

Жиззах "Ишга марҳамат" мономаркази биносида бўлиб ўтади. Манзил: Жиззах шаҳар, Жиззахлик МФЙ, Ш.Рашидов шох кўчаси 44 уй. (Мўлжал: Жиззах Ўрда боғи яқинида)

72-223-90-66, 72-223-90-65