Туркиянинг ёпиқ ҳудудларида яшаш учун рухсат олиш ва узайтир | Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз
Туркиянинг ёпиқ ҳудудларида яшаш учун рухсат олиш ва узайтириш
2022 йил 1 июлдан бошлаб «ёпиқ» ҳудудларда яшаш учун рухсатнома олиш МУМКИН бўлмаган ҳолатлар:
Туркияда биринчи марта квартира ижараси асосида яшаш рухсатномасини олмоқчи бўлган шахсларга берилмайди. Туркияда яшаш учун рухсатномани узайтирмоқчи бўлган, лекин илгари ушбу «ёпиқ» ҳудудда яшамаган шахсларга берилмайди.
2022 йил 1 июлдан кейин «ёпиқ» ҳудудларда яшаш учун рухсат олиши МУМКИН бўлган ҳолатлар:
Туркиядаги «ёпиқ» ҳудудларда кўчмас мулкга эгa бўлганлар; «ёпиқ» ҳудудда прописка (ҳисобда) да бўлган ва ўша хонадонда яшаб турганларга берилади. «Ёпиқ» ҳудудда прописка (ҳисобда) да бўлган ва айни вақтда шу ҳудудда яшаш манзилини ўзгартирмоқчи бўлган шахсларга берилади. 2022 йил 1 июлгача «ёпиқ» ҳудудда ижара шартномасини тузишга ва нотариал тасдиқлашга муваффақ бўлган шахсларга берилади.