Get Mystery Box with random crypto!

Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз

Telegram kanalining logotibi mehnatmigrantlari — Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз М
Telegram kanalining logotibi mehnatmigrantlari — Меҳнат мигрантлари/Биз ёнингиздамиз
Kanal manzili: @mehnatmigrantlari
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 553
Kanalning ta’rifi

Телеграм каналда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилаларига ҳуқуқий, психологик маслаҳат бериш мақсадида яратилган
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-06-09 10:53:00 Бугун соат 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этиладиган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов фуқароларни чет давлатларга ишга жалб қилиш, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот беради.

Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
887 views07:53
Ochish/sharhlash
2022-06-09 10:14:14 Ўзбекистонга кириш учун ПЗР-тест, вакцина сертификати талаб қилинмайди

2022 йилнинг 10 июнидан авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобил ўтказиш чегара пунктлари орқали Ўзбекистонга кириб келаётган барча фуқаролар учун коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.

Шу боис, эндиликда Ўзбекистонга келишидан олдин коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиш, коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириш ҳамда тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиш талаб этилмайди.

Манба: @migratsiyamatbuotkotibi
788 views07:14
Ochish/sharhlash
2022-05-31 17:00:04 ​​Патент олишда хорижликларни имтиҳоннинг ёзма ва Россия қонунчиликлари асослари тестидан озод қилишлари мумкин.

Россияда Украинадаги махсус операция давомида ишлашга келаётган мигрантлар учун имтиҳонни соддалаштириш таклиф қилинди. Россия фан ва олий таълим вазирлиги тегишли ташаббус билан чиқди.
Патент, вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ва яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) олишда хорижликларнинг фақат оғзаки имтиҳон топширишлари таклиф қилинмоқда. Шу тариқа, бу ҳужжатларни олмоқчи бўлганлар чет элликлар рус тили фанидан ёзма ва Россия қонунчиликлари асосларидан тест топширишдан озод қилинишлари мумкин.
Бу қарор қабул қилинган тақдирда, у 2022 йил 31 декабригача амалга қилади.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ишлаш учун ҳужжат олмоқчи бўлган мигрантлар рус тилидан имтиҳон топширишлари керак. Имтиҳон, жумладан, ёзма ва оғзаки ҳамда Россия тарихи ва асосий қонунчиликлари саволларидан иборат тестни ўз ичига олади.

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
1.1K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-05-31 08:00:04 Корея Республикасида ишлаш учун корейс тилидан EPS-Topik тест имтиҳони 2022 йил 2 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади.

Имтиҳон манзили: Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Лутфикор кўча 33-уй.
Мўлжал: Меҳнат органлари ходимларини малакасини ошириш республика курслари биноси. (Локация)

EPS-Topik UBT тест имтиҳонида қатнашувчи фуқаролар рўйхати

Фуқаролардан сўраладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:

Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги сифатли оқ фонли рангли фотосурат (2-дона);

Билишингиз керак бўлган маълумотлар:

Фуқаролик ҳамда хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.
Фуқаролар имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим.
Имтиҳонга белгиланган сана ва вақтидан кеч қолган фуқаролар киритилмайди.
Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартларига кўра, такрор ёки қайта аппеляция EPS-Topik UBT тест имтиҳонлари ўтказилмайди.
Тест имтиҳонида электрон воситалардан (мобил телефон, электрон соатлар, шпаргалкалар ва ҳоказо) фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларига мувофиқ, EPS-Topik UBT тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади.

EPS-Topik UBT янги тартибда жорий қилинган бўлиб, бунда имтиҳонни янада шаффоф ўтказиш кўзда тутилган. Имтиҳон вақтидаги ҳар бир ножўя ҳаракатлар камера орқали аниқланиб борилади. Тест имтиҳони чет эл вакиллари иштирокида ўтказилаётгани инобатга олинган ҳолда имтиҳон жараёнида навбатга риоя қилиш, тартибли бўлиш, шовқин қилмай, бошқа фуқаролар манфаатига путур етказмасдан иштирок этиш сўралади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Мурожаат учун: 71 202-33-55.

Манба
720 views05:00
Ochish/sharhlash
2022-05-30 17:00:04 Туркияда депутатлар кўчмас мулкни хорижликларга сотишни икки йилга тақиқлашни таклиф қилишди. Бу фикр Республика Халқ партияси (chp) депутати Улаш Карасунинг хаёлига келди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда хонадонлар ва ижарага бериладиган уй-жойлар нархи кескин ошгани сабабли бозорда ички талабни қондириш учун етарлича таклифлар мавжуд эмас.

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
564 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-05-30 08:00:05 #2022\_йил\_1\_майдан

Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади

Қонунчиликка кўра , ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “дафтарлар”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади.

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
926 views05:00
Ochish/sharhlash
2022-05-28 17:00:02 Мигрант Россияда тиббий кўрикдан ўтмаса, нима бўлади?

Валентина Чупик саволга жавоб берди. Мигрантлар ҳуқуқи ҳимоячиси Валентина Чупик қирғизистонлик бир фуқаро миграция марказида тиббий кўрикдан ўтмаса, нима бўлади, деган савол билан мурожаат қилганини билдирди ва ушбу саволга жавоб берди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Россияга келган мигрант тиббий кўрикдан ўтмаса ва таҳлилларни топширмаса, уни нима кутаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Чупикнинг сўзларига кўра, бундай вазиятда қирғизистонлик мигрантнинг Россияда бўлиб туриш муддати қисқартирилади ва рўйхатдан ўтиши (регистрация) бекор қилинади. “Бундан ташқари, ишлаш мақсадида келган мигрант 30 кун ичида Россияни тарк этмаса, мамлакатда регистрациясиз бўлиб туриш муддати ўтиб кетганлиги сабабли унга 3 йилга Россияга кириш тақиқланади.

Агар 180 кун ичида мамлакатдан чиқиб кетмаса, тақиқ муддати 5 йилга узайтирилади. 270 кун муддатда чиқиб кетмаганларга мамлакатни тарк этган кундан бошлаб 10 йиллик тақиқ қўйилади”, – деб изоҳ берди Чупик. Таъкидланишича, қонун бузилишини аниқлаш учун мигрантнинг полицияга дуч келиши шарт эмас.
Манба

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
529 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-05-28 08:00:03 Савол: З. исмли шахс ота-онаси турли миллатга мансуб эканлиги ҳақида маълум қилиб, паспорт олаётганда уларнинг қайси бирининг миллати паспортга ёзилиши мумкинлиги, паспорт олинганидан кейин ундаги миллат ҳақидаги ёзув қандай тартибда ўзгартирилиши мумкинлиги юзасидан тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: Паспортдаги миллати ҳақидаги ёзув ота-онанинг миллатига мувофиқ ёзилади. Агар ота-оналар турли миллатга мансуб бўлишса, биринчи марта паспорт берилаётганда паспорт эгасининг хоҳишига қараб отасининг ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик, фуқаронинг ёзма аризасига кўра миллати ҳақидаги ёзув фақат бир марта отаси ёки онасининг миллатига ўзгартирилиши мумкин.

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
487 views05:00
Ochish/sharhlash
2022-05-27 17:00:03 ​​Диннинг молия ва суғуртадаги роли

Вақт ўтиши билан жамиятимизда янги тушунча ва хизматлар пайдо бўлаверади. Баъзи инсонлар учун ушбу янгиликларга ўрганиш катта қийинчилик туғдиради ёки кўп вақт керак бўлади.
Ўзбекистонда ана шундай янгиликлардан бири – Ислом молияси. Бу ҳақда мақола ёзишга тайёргарлик кўриш жараёнида соҳани тушунадиган мутахассисларнинг жуда камлиги сезилди. Эртами, кечми аҳолисининг аксарият қисмини мусулмонлар ташкил этадиган Ўзбекистон учун Ислом молияси оммалашишини тахмин қилиш мумкин. Демак, бу тизим ҳақида кўпроқ ёзиш давр талаби ҳисобланади.

Қайд этиш лозимки, Ислом молияси соҳасининг салоҳияти Ислом банклари, такафул (исломий суғурта), ислом молия муассасалари, сукук (исломий қимматбаҳо қоғозлар), Ислом жамғармалари фаолияти орқали баҳоланади.
Ушбу мақолада Ислом банклари ва суғуртаси тизимини ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Ислом молияси нима?
Одамлар диний эътиқотидан келиб чиқиб, турли маҳсулот ва хизматларни танлайди. Масалан, ҳалол озиқ-овқат, ибодат қилиш учун шароити мавжуд меҳмонхона, жамоат транспорти, шу билан бирга пул муомаласи билан боғлиқ хизматлар. Ушбу хизматлар ҳақида нафақат истеъмолчилар, шу билан бирга, диний эътиқотидан қатъи назар хизмат кўрсатувчилар ҳам хабардор бўлиши лозим.
https://telegra.ph/Dinning-moliya-va-su%D2%93urtadagi-roli-05-26

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
470 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-05-27 12:00:05 Савол: Х. исмли шахс Тожикистон Республикасида туғилганлиги, 2000 йил май ойидан буён фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси асосида Ўзбекистон Республикасида яшаб келаётгани, 2017 йилда 10 ой давомида Россия Федерациясида ишлаб келгани, яқинда у Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилганида, унга мурожаат қилинган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз беш йил давомида доимий яшаб келмаганлиги асос қилинган ҳолда, фуқароликни бериш рад қилингани ҳақида маълум қилиб, Ўзбекистон Республикасида узлуксиз яшаш деганда нима тушунилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узлуксиз беш йил давомида доимий яшаб келаётган бўлса Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига умумий тартибда қабул қилинади.
Бунда, агар фуқаролиги бўлмаган шахс бир йил ичида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига жами 183 кундан ортиқ бўлмаган муддатга чиққан бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшалган муддат узлуксиз деб ҳисобланади.

Каналимизга уланинг https://t.me/mehnatmigrantlari
Саволлар учун: @bizyoningizdamizbot
425 views09:00
Ochish/sharhlash