Get Mystery Box with random crypto!

🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

Telegram kanalining logotibi mavlonolutfulloh — 🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋 M
Telegram kanalining logotibi mavlonolutfulloh — 🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋
Kanal manzili: @mavlonolutfulloh
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.10K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси
Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-02 05:09:06 #Мақола
#Салафий

Салафийларни ботил ақидаси.

“Салафийлик” ибораси араб тилидаги “салаф” (سلف) сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини англатади.
Диний истилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони беради. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади”
Мазкур ҳадисга асосланиб, ислом уламолари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонларни салафи солиҳ, яъни солиҳ аждодлар, деб тавсифлайдилар.
Аммо бугунги кунда салафи солиҳлар йўлини тутиш шиорини ниқоб қилиб, ўзларини салафийлар, деб номлаб олган тоифа пайдо бўлган. Улар асрлар давомида ислом уламолари томонидан ёзилган асарлар ва орттирилган малака, эришилган ютуқларни ўзларида етарли илм ва иқтидор бўлмасада кўр-кўрона рад этиб келмоқдалар.
Сохта салафийларнинг ботил ақидаларидан бири – саҳоба ва тобеъинлар йўлларидан юрган Аҳли сунна уламолари тутган йўл – “Тафвиз” ва “Таъвил”ни қўйиб, Қуръон ва суннатда келган қоидаларнинг зоҳиригагина кўр-кўрона амал қилишдир.
Маълумки, “тажсим” ва “ташбиҳ” ботил ақидаларидир. Кўпчилик салафийлар ўзларининг биродарларини билиб олиш учун берадиган биринчи саволлари: «Аллоҳ қаерда?» деган саволдир (яъни, суннатга мувофиқ инсоннинг исломи учун “калимаи шаҳодат” талаб қилиниши тўғрисида ижмо қилинган масалага қўшимча қилиб, бошқаларни мусулмон деб ҳисоблаш учун ёмон бидъат ўйлаб чиқарганлар). Улардан бўлган жоҳиллар, Қуръон оятлари ва ҳадисларда келган муташобиҳ оятларнинг зоҳирий маъносига асосланган ҳолда, Аллоҳнинг сурати, жисмоний тана аъзолари, чегараси бор, У Аршда жой олиб ўтиради, У дунёнинг тарафларининг бирида жойлашган ва ҳар тунда пастки осмонга айнан Ўз зоти билан тушиб келади, деб эътиқод қиладилар ҳамда улар билан бунда ҳамфикр бўлмаган барча Аҳли сунна мусулмонларини куфр ва адашувда айблайдилар Ваҳоланки, Аҳли сунна вал жамоаси ақидасига мувофиқ ижмо қилинганки, Аллоҳ таолога макон, тараф, ҳаракат, жисм сифатини бериш мумкин эмас (чунки, айнан шу нарсалар сабабли яҳудий, насроний ва бошқа динлар Аллоҳни махлуқотларга ўхшатиб, бузуқ эътиқод қилиб, куфрга кетганлар). Яъни, биз суннийлар Аллоҳ таоло макон ва замонни яратишдан аввал қандай бўлса, уларни яратгандан кейин ҳам ўзгаришсиз ўшандайдир, деймиз ҳамда Аллоҳ таолони бошқа пайдо бўлган нарсаларга ўхшаб, дунёнинг олти тарафи (ўнг, чап, олд, орт, уст, ост) ўрай олмаслиги, У Зотни Аршга ва бошқа ҳар қандай Ўзининг махлуқотига эҳтиёжи йўқ эканлигига эътиқод қиламиз. Сохта салафийлар фиқҳий мазҳабларни инкор қиладилар, тасаввуфни тан олмайдилар, айрим мутаассиб тоифалари эса мусулмонларни гуноҳлари сабабли кофирга чиқарадилар.
Жамият ҳаётида юзага келаётган айрим муаммолар айнан салафи солиҳларга эргашмасликнинг оқибатидир, деб таъкидлайдилар. Ваҳоланки, мазҳаббошилар ва мазҳаб уламоларининг барчаси салафи солиҳларнинг давомчилари бўлиб, ўз даврларида юзага келган муаммоларни Қуръон карим, ҳадиси шариф ва салафи солиҳларнинг сўзларига таяниб ҳал қилиб келмоқдалар.
Салафийлар Қуръни каримнинг муташобиҳ оятларига тафвиз йўлидан бориб изоҳ берганларни ҳам, таъвил йўлидан бориб изоҳ берганларни ҳам кескин танқид остига олмоқдалар Уларнинг наздида аҳли тафвизлар жаҳмий, аҳли таъвиллар эса таҳрифчи (ўзгартирувчи) эмиш.
Ҳолбуки, Аҳли сунна жамоаси уламолари тафвизни ҳам, таъвилни ҳам ўзларидан ихтиро қилмаган, балки салафи солиҳлардан ўрганганлар ва умматга қолдирганлар.

ЎМИ Чуст туман бош имом хатиби Баҳодир Шарипов

КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
305 views02:09
Ochish/sharhlash
2022-09-02 02:52:27
454 views23:52
Ochish/sharhlash
2022-09-02 02:30:56
Биз дунёга қуёш каби барчага нур сочмоқ учун, барчанинг корига яраш учун келганмиз.
Қалблари озор топган, ғамга ботган инсонлар дардига малҳам бўлайлик.
Уларнинг ҳолидан хабар олайлик...
Хорланганларни, йиқилганларни, оёқ остида эзилганларни гулзор ҳолига келтирайлик!
Биз дунёга мана шунинг учун келганмиз.

Аллоҳ ҳаммамизни керакли инсонлар қилсин..
Ўзимиз ҳам коримизга ўзимиз ярайлик..
Саҳобаларимиз қамчилари ерга тушса,ўзлари отдан тушиб олишган эканлар.
Ваҳоланки
- олиб бер, дейишса бўладиган холатда ҳам..
Улар Аллоҳдан ўзгага хожатманд бўлишни хоҳлашмаган.
Қодир бўлсак мухтожларга ёрдам берайлик,аммо ўзимизни назорат қилайликки,яраган ишимизни қилайлик..
Бир онахонни дуоларини эшитгандим..
-Роббим токи ўлгинимча қўл оёғим дастёрим бўлсин,Ўзинггагина мухтож бўлай,ибодатингга куч қувватли қилгин..

Қадрли биродарим хайрли тонг жума аёмингиз муборак..
Албатта,ўғил қизимиз,ҳизматимзда бўлишсин..
Ўзимиз ҳам токи ҳаётмиз,ўзимизни бошқариш,гўзал дуолар қилиб юриш насиб бўлсин.
https://t.me/mavlonolutfulloh
533 views23:30
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:02:02«Қон чиқариш» шариатда дурустми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқимизда «қон чиқариш» деган одат бор. Яъни бир муҳим ишни бошламоқчи бўлса ёки бир нарсани қўлга киритса ёки бемор тузалиб кетсин деб хўроз, курка ёки қўй сўйиб қон чиқарилади. Бу нарса шариатда дурустми? Мазкур сабаблар билан худойи қилиш одати ҳам бор. Бу тўғрида шариатимизда қандай фатво бор?


Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

«Ал-Инсоф» номли китобда қуйидагилар айтилади:

«Одамларни чорлаб маросим қилиб бериладиган таомлар ўнтадир:

1. Валийма – келин тушириш учун (никоҳ тўйлари).

2. Азийра – хатна муносабати ила.

3. Хурса – бола туғилиши муносабати ила.

4. Вакийра – янги бино муносабати ила.

5. Нақийъа – биров ғойиб бўлганидан кейин қайтиб келиши муносабати ила.

6. Ақийқа – бола етти кунлик бўлганидан кейин ўтказиладиган маълум ва машҳур маросим.

7. Вазийма – мотам муносабати ила.

8. Маъдаба – оддий, алоҳида сабабсиз зиёфат.

9. Ҳизоқ – Қуръонни ёдлаб бўлиш муносабати ила.

10. Туҳфа – сафардан келган одам ўзи қиладиган маросим.

Булардан валийма суннат, бошқаси мустаҳабдир. Истаган қилади, истамаган йўқ.

Сиз айтган худойи қилиш мана шуларга хос. Қон чиқариш деган ибора китобларда ишлатилмаган. Валлоҳу аълам.


“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh
601 views14:02
Ochish/sharhlash
2022-09-01 12:02:20 ​​Абу Умора Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти нарсага буюрдилар:

1. Касални бориб кўрмоқни;
2. Жанозада қатнашмоқни;
3. Акса урганга жавоб қайтармоқни;
4. Кучсизга ёрдам бермоқни;
5. Мазлумга кўмак бермоқни;
6. Саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёймоқни;
7. Қасамга вафо қилмоқни.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh
564 views09:02
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:49:41
#Мақола

Исломда рахбарга муносабат

Ватанимиз ўз эркига эга бўлиб тараққиёт сари одимлаб борар экан, афсуски, атрофда ҳалқимиз тинчлиги ва равнақига чидай олмайдиган "ёвуз" кучларнинг ҳам ҳаловати йўқолиб бораяпти.
Натижада эса турли туман иғво тарқатишиб аҳолимиз орасида фитна қилишмоқда.
Батафсил ўқиш...
http://ravza.uz/story/Islomda_raxbarga_munosabat

www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
351 views06:49
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:48:35
#Мақола

Мустақиллик – бебаҳо неъмат!

Мустақиллик, хурлик, бировларга қарам бўлмаслик Аллох таолонинг бизга ато этган энг улуғ неъматидир. Неъмат бўлганда ҳам ҳар куни, ҳар соат фикр юритиладиган, ҳар дам шукр қилинадиган қадри-шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай авайлаб асраладиган бебаҳо неъматдир.

Батафсил ўқиш....
http://ravza.uz/story/MMustaqillik_bebaho_nematt

www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
327 views06:48
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:01:19 ​Овқатланиш одоблари: Ўз олдидан ейиш ва Ҳамд айтиш

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Барака таомнинг ўртасига тушади, унинг четларидан енглар, ўртасидан олиб еманглар».
Имом Термизий ривояти

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таомни ҳеч қачон айбламаганлар, егилари келса ердилар, бўлмаса тарк қилардилар».
Муттафақун алайҳ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло бир луқма таом еб, бунинг учун Унга ҳамд айтадиган ёки бир қултум сув ичиб, бунинг учун Унга ҳамд айтадиган бандасидан албатта рози бўлади».
Имом Муслим ривояти

Шарҳ:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўллаган овқатланиш одобларидан бири – идишнинг четларидан олиб ейишдир. Чунки, барака унинг ўртасида бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таомланишдаги суннатларидан яна бири – таомдан фориғ бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтишдир. Таомни айбламаслик, егилари келса еб, бўлмаса тарк қилиш ҳам у зотнинг ахлоқи шарифаларидан эди.

Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh
546 views03:01
Ochish/sharhlash
2022-09-01 05:48:20 ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

Юртимизда истиқлол байрами тантаналари давом этмоқда. Алҳамдулиллоҳ, байрамни оилаларимиз даврасида, ёр-дўстлар билан тинчлик ва хотиржамликда нишонлаяпмиз. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг улуғ неъмат эканини таъкидлаб шундай деганлар: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик” (Имом Бухорий ривоятлари).
Қуръоннинг 50 дан зиёд сурасидаги юзлаб оятларда мусулмонлар сулҳ-муроса, тинчлик ва бағрикенгликка чақирилган. Мусулмонлар учун энг афзал амал ҳақида келган ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ алайҳиссаломдан сўрадилар: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Мусулмонларнинг афзали қайси киши?”. У зот алайҳиссалом: “Қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонлар озор топмаган кишидир”, – деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий ривоятлари).
Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг катта неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари, балки унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.
Халқимизда “Қўшнинг тинч – сен тинч” деган мақол бор. Халқимизнинг орзуси, мақсади битта – жаҳондаги барча мамлакатларда, элларда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурсин, одамлар бахтли ва фаровон ҳаёт кечирсин. Шунинг учун ҳам халқимиз Юртбошимиз бошчилигида доимо қўшни юртларда тинчлик бўлишини истаб келади. Бу айни динимизнинг ҳам ғоясидир. Аллоҳ таоло инсонни ер юзини обод қилиш учун яратди ва Ўзига ердаги ўринбосар қилди. Ерни куфру исён билан, бузғунчилик билан вайрон қилиш, мавжудотларнинг насл-уруғини қуритишдан қаттиқ қайтарди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: “Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз! Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир” (Аъроф сураси 56-оят).

Чуст тумани “Эшон сўфи бобо” масжиди
имом ноиби Убайдуллаев Яхёхон
КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
551 views02:48
Ochish/sharhlash
2022-09-01 05:09:33
Интернет таҳдидлари.

Абдурахмонов Қаҳрамон

Иброхим халилуллоҳ масжид имом хатиби.
КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
369 views02:09
Ochish/sharhlash