Get Mystery Box with random crypto!

🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

Telegram kanalining logotibi mavlonolutfulloh — 🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋 M
Telegram kanalining logotibi mavlonolutfulloh — 🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋
Kanal manzili: @mavlonolutfulloh
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.10K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси
Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-30 17:02:44 ​ ​​​​Ота-Онани рози қилишга 7 қадам

- Ишларингизда улар билан маслаҳатлашинг.

- Уларнинг сизга ёқмайдиган ҳаракатларига сабр қилинг.

- Улардан сўранг. Ширин, юмшоқ сўзлар билан муомила қилинг.

- Эҳтиёжларини қондиринг.

- Уларни табассум қилишларига, кулдиришга, хурсанд қилиишга ҳаракат қилинг.

- Уларга яқин бўлган инсонларга ғамхўрлик кўрсатинг.

- Ташқарига чиққанларида бирга чиқинг, ҳамроҳ бўлинг.

«Икковларига меҳрибонлик ва хокисорлик қанотингни пастлат ва : “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт».

Исро сураси 24-
#оят

Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh
636 views14:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:28:09
Энг улуғ, энг азиз айём арафасида вилоятдаги фаол отинойилар тақдирландилар.

Вилоятдаги диний соҳа вакиллари томонидан Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида кенг нишонланмоқда ва аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Байрам муносабати билан вилоятда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримлар, ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича фаол бўлган отинойилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
516 views13:28
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:01:36 ​Бир донишманддан сўрадилар:

– Биродарингизнинг чин дўстлигини қандай билиб оласиз?
– Ғамимга шерик бўлади,
– ҳолимдан хабар олади,
– камимни тўлдиради,
– гуноҳимни кечиради,
– Раббимни эслатади.
Мана шу ишларидан билиб оламан.
– Унга қандай муносиб жавоб қайтарасиз?
– Ортидан ҳақига холис дуо қилиш билан.

Аллоҳ йўлида дўст бўлиш қўл ва кўз кабидир. Кўз ёшланса, қўл уни артади. Қўл оғриса, унинг учун кўз ёш тўкади.

Аллоҳим, бизларни Сен учун дўстлашадиган, Сен учун яхши кўрадиганлардан қилиб, жаннатларда ҳам дийдорлашишимизни насиб айлагин.

Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh
501 views14:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:01:04 #Ибратли_ҳикоя

​​Бир куни саховати билан танилган Умар ибн Убайдуллоҳ йўлда кетаётиб, бир боғнинг ёнидан ўтди. Боғнинг девори ёнида бир қул бола овқат еб ўтирарди. Шу пайт унинг ёнига бир ит келди. Бола ўзи бир луқма еса, итга ҳам бир луқма берарди. Буни кўрган Умар ибн Убайдуллоҳ: “Бу сенинг итингми?” деди. Бола: “Йўқ”, деди. Умар: “Унда, нега уни овқатингга шерик қиляпсан?” деган эди, бола: “Ўзим еб, унга бермаётганимни кўриб қолишларидан уяламан”, деди. Боланинг жавобидан лол қолган Умар: “Сен ҳурмисан ёки қулми?” деди. Бола: “Мен шу боғ эгасининг қулиман”, деди.
Умар жўнаб кетиб, бироздан кейин қайтиб келди-да: “Суюнчи бер, Аллоҳ сени озод қилди. Бу боғ энди сеники бўлди”, деди. Бола хурсанд бўлиб: “Гувоҳ бўлинг, бу боғнинг ҳосилини шу шаҳардаги камбағалларга атадим”, деди. Боланинг ҳимматига қойил қолган Умар: “Мени ҳайрон қолдирдинг. Ўзинг муҳтож, камбағал бўла туриб, шунақа қиласанми?” деди. Шунда бола иймон ва ишонч билан: “Аллоҳ менга сахийлик қилиб турганда, бахиллик қилишдан уяламан” деб жавоб берди.

Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh
777 views09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:28:36 Жаноза Намозининг Ўқилиш Тартиби


Жаноза намозида азон, иқома, рукуъ, сажда бўлмайди. Имом маййитнинг кўкраги тўғрисида (маййит аёл киши бўлса, белининг тўғрисида) туради. Жамоат эса имомнинг орқасидан саф тортади. Имом қўлларини қулоқлари баробар кўтариб, «Аллоҳу акбар» дейди. Иқтидо қилганлар ҳам шундай қиладилар. Сўнг санони ўқийди:
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلَا إِلَه غَيْرُكَ.
Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдик, ва табаарокасмук, ва таъаалаа жаддук, ва лаа илааҳа ғойрук.
Маъноси: «Аллоҳим, Сени пок деб ёд қиламан, исминг муборак, мартабанг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқ».
Санодан сўнг иккинчи такбирни айтади. Кейинги такбирларда қўллар кўтарилмайди. Иккинчи такбирдан сўнг салавот ўқилади:
اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى ءَالِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى ءَالِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اَللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى ءَالِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاِهِيمَ وَعَلَى ءَلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Аллоҳумма, баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳиима ва ъалаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласини ёрлақаганинг каби Муҳаммад ва у зотнинг оиласини ёрлақагин. Сен мақтовга лойиқ, буюк Зотсан.
Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига барака нозил қилганинг каби Муҳаммад ва у зотнинг оиласига ҳам барака нозил қилгин. Сен мақтовга лойиқ, буюк Зотсан».
Салавотдан сўнг учинчи такбирни айтиб, ортидан маййитнинг ҳаққига қилинадиган жаноза дуосини ўқийди:
اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِـحَيِّنَا، وَمَيِّتِنَا، وشَاهِدِنَا، وَغَائِــبِنَا، وَصَغِيْرِنَا، وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا، وَأُنْثَانَا، اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الْإِسْلَامِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوفَّهُ عَلَى الْإِيْمَانِ.
«Аллоҳуммағфир ли ҳаййинаа ва маййитинаа, ва шааҳидинаа ва ғооибинаа, ва соғииринаа ва кабииринаа, ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма, ман аҳйайтаҳу миннаа фа’аҳйиҳи ъалал­ Ислаам, ва ман таваффайтаҳу миннаа фа таваффаҳу ъалал­ иймаан.
Маъноси: «Аллоҳим, тирикларимизни ҳам, ўтганларимизни ҳам, борларимизни ҳам, йўқларимизни ҳам, каттаю кичигимизни ҳам, эркагу аёлларимизни ҳам мағфират қилгин. Аллоҳим, биздан кимни яшатсанг, Исломда яшат, кимни вафот этдирсанг, иймонда вафот этдиргин».
Кейин тўртинчи такбирни айтиб, сўнг салом берилади.
Жаноза намозининг бошланишига улгурмаган киши такбир айтиб, қулоқ қоқиб, жамоатга қўшилиб олади-да, саломдан олдин қолган уч такбирдан улгурмаганларини айтиб олади.
Ушбу жаноза дуоси барча маййитлар учун кифоя қилса-да, жаноза намозида ўқиладиган бошқа қўшимча дуолар ҳам бор. Масалан, ёш болага алоҳида, аёл кишига алоҳида ўқиладиган дуолар ҳам келган. Уларни намоз ўқиш қоидалари ҳақидаги бошқа китоблардан  ўрганиб олишимиз мумкин.
Аллоҳ таоло барча ибодатларимизни, хусусан, жаноза намозларимизни тўғри ва бекаму кўст адо этишни насиб қилсин, уларни даргоҳида ҳусни қабул айласин, ўтганларимизнинг ҳаққига қилган дуоларимизни мустажоб айлаб, барчаларимизни икки дунё саодатига мушарраф этсин!

 Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

Яқинларингизга ҳам улашинг!https://t.me/mavlonolutfulloh
822 viewsedited  06:28
Ochish/sharhlash
2022-08-27 07:20:20
Жаннат башорати уч карра берилган сахоба. Чуст туман бош имом хатиби Баходир домла Шарипов.
514 views04:20
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:55:55
Чуст туман бош имом хатиби Баходир домла Шарипов 34432-сон харбий қисм харбий хизматчиларига Ижтимоий тармоқларда Экстремизм хавфи мавзусида сухбат ўтказди.
530 views03:55
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:00:46 ​​​“Хоҳлаган сурангни ўқи, фақат шу икки оятни ўқима”

Амирлардан бири узоқ тиловат қиладиган имомнинг орқасида намоз ўқир эди. Бир куни амир уни одамлар олдида койиб, «Ҳар ракатда фақат бир оят ўқийсан!» деб буюрди. Шунда имом шом намозида Фотиҳа сурасидан кейин «Роббимиз, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Лекин улар бизни йўлдан оздирдилар» оятини ўқиди (“Аҳзоб” сураси, 67-оят). Иккинчи ракатда эса Фотиҳа сурасидан кейин «Роббимиз, уларга икки ҳисса азоб бергин ва уларни лаънатлагин!» оятини ўқиди (68-оят). Шунда амир: «Майли, хоҳлаганингча узун ўқи, хоҳлаган сурангни ўқи, фақат шу икки оятни ўқима», деди.

Манба:
Arabic.uz

Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh
547 views03:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 03:26:06
ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ

──────────────────
03:00 – Таҳажжуд
05:55 – Ишроқ
10:00 – Зуҳо
19:20 – Аввобийн

──────────────────

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَن الرَّحِيم.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги кун муборак бўлсин! Аллоҳ таоло ҳар бир лаҳзангизга файзу-баракот ато қилсин!

Аллоҳ таъоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма Қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма! Маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг, тавбани ва гуноҳларни кечирувчини ҳам унутма Махлуқни яхши кўрсанг, Холиқни ҳам унутма! Дунёни яхши кўрсанг, охиратни ҳам унутма!

mavlonolutfulloh.uz | Web sayt

Яқинларингизга ҳам юборинг
@MavlonoLutfulloh | Саҳифаси
664 views00:26
Ochish/sharhlash
2022-08-27 03:01:14
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шанба тонгги барчамизга
муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин...
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган ҳолда кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган ҳар бир онимизни қадрлайлик... Улар ҳам омонат...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин!

Бугунги куннинг файзу барокати ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/mavlonolutfulloh
626 views00:01
Ochish/sharhlash