Get Mystery Box with random crypto!

​«Қон чиқариш» шариатда дурустми? Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм | 🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

«Қон чиқариш» шариатда дурустми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқимизда «қон чиқариш» деган одат бор. Яъни бир муҳим ишни бошламоқчи бўлса ёки бир нарсани қўлга киритса ёки бемор тузалиб кетсин деб хўроз, курка ёки қўй сўйиб қон чиқарилади. Бу нарса шариатда дурустми? Мазкур сабаблар билан худойи қилиш одати ҳам бор. Бу тўғрида шариатимизда қандай фатво бор?


Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

«Ал-Инсоф» номли китобда қуйидагилар айтилади:

«Одамларни чорлаб маросим қилиб бериладиган таомлар ўнтадир:

1. Валийма – келин тушириш учун (никоҳ тўйлари).

2. Азийра – хатна муносабати ила.

3. Хурса – бола туғилиши муносабати ила.

4. Вакийра – янги бино муносабати ила.

5. Нақийъа – биров ғойиб бўлганидан кейин қайтиб келиши муносабати ила.

6. Ақийқа – бола етти кунлик бўлганидан кейин ўтказиладиган маълум ва машҳур маросим.

7. Вазийма – мотам муносабати ила.

8. Маъдаба – оддий, алоҳида сабабсиз зиёфат.

9. Ҳизоқ – Қуръонни ёдлаб бўлиш муносабати ила.

10. Туҳфа – сафардан келган одам ўзи қиладиган маросим.

Булардан валийма суннат, бошқаси мустаҳабдир. Истаган қилади, истамаган йўқ.

Сиз айтган худойи қилиш мана шуларга хос. Қон чиқариш деган ибора китобларда ишлатилмаган. Валлоҳу аълам.


“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh