Get Mystery Box with random crypto!

​Овқатланиш одоблари: Ўз олдидан ейиш ва Ҳамд айтиш Ибн Аббос | 🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋

​Овқатланиш одоблари: Ўз олдидан ейиш ва Ҳамд айтиш

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Барака таомнинг ўртасига тушади, унинг четларидан енглар, ўртасидан олиб еманглар».
Имом Термизий ривояти

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таомни ҳеч қачон айбламаганлар, егилари келса ердилар, бўлмаса тарк қилардилар».
Муттафақун алайҳ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло бир луқма таом еб, бунинг учун Унга ҳамд айтадиган ёки бир қултум сув ичиб, бунинг учун Унга ҳамд айтадиган бандасидан албатта рози бўлади».
Имом Муслим ривояти

Шарҳ:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўллаган овқатланиш одобларидан бири – идишнинг четларидан олиб ейишдир. Чунки, барака унинг ўртасида бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таомланишдаги суннатларидан яна бири – таомдан фориғ бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтишдир. Таомни айбламаслик, егилари келса еб, бўлмаса тарк қилиш ҳам у зотнинг ахлоқи шарифаларидан эди.

Илмий-маърифий ва ижодий каналимизга обуна бўлинг!
https://t.me/mavlonolutfulloh