Get Mystery Box with random crypto!

Mabrur.uz

Telegram kanalining logotibi mabruruz — Mabrur.uz M
Telegram kanalining logotibi mabruruz — Mabrur.uz
Kanal manzili: @mabruruz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.03K
Kanalning ta’rifi

Биз билан Иймон ҳаловатини тотинг
Муродуллоҳ домла Ғойибназар ўғлига қарашли расмий мақомдаги диний контент
Саҳифаларимиз:
• www.mabrur.uz
• instagram.com/mabrur_uz
• facebook.com/fmabrur.uz
Мурожаат учун:
@mabrur_admin

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-28 14:32:42 ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚЎЙЛАРНИ ЭГАСИГА ТЎЛАТСАК БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Бизнинг боғимиз бор. Боғда турли хил мевали дарахтлар қатори буғдой ва беда ҳам экилган. Бугун тонгда боғимизга борсак, кимнидир қўйлари буғдойни ва бедаларни пайхон қилиб юрибди. Дарҳол қўйларни ҳайдаб бир жойга қамаб қўйдик. Энди шу қўйларни эгасидан етказилган зарарни тўлатсак бўладими?

Mabrur.uz 392-савол
#Динда_саволим_бор

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай ҳолатда қўйни эгаси боғингизга қўйларни ўзи ҳайдаб олиб келса ёки қўйларни боғингизга киришини била туриб бунга монеълик қилмаса, етказилган зарарни тўлайди. Лекин қўйларни қўйхонада сақлаётган бўлсаса-ю қандайдир сабаб билан чиқиб кетган ёки ўтлоқда боқиладиган қўйлар бўлиб, бехосдан қўйлар ўзи сизни экининингизни пайхон қилса, қўйни эгаси зарарни тўламайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бўш юрган ҳайвонларнинг жинояти (етказган зарари) тўланмайди", деганлар.
"Бирор чорва ҳайвони боғланган жойидан чиқиб, кимнидир экинини пайхон қилса ёки ўтлоққа қўйиб юборилган пайтда бирор кишини экинини пайхон қилса, бу зарарни эгаси тўламайди" ("Фатовои ҳиндия" китоби).
"Бўш юрган ҳайвонлар бирор жонзотга ёки бирор кишининг мулкига кечаси ёки кундузида зарар етказса, бунга уни эгаси зомин бўлмайди. Бунга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Бўш қўйиб юрган ҳайвонларнинг жинояти тўланмайди, деган сўзлари далилдир" ("Дурарул ҳуккам" китоби).
Лекин диёнат жиҳатидан ҳар бир киши бировни мулкига зиён қилмаслиги ва ўз луқмасини доим ҳалол тутиши лозимдир. Зеро ота-боболаримиз чорва ҳайвонларини уйларидан олиб чиқишда, ўзгаларнинг экинзорлари ёнидан олиб ўтаётган вақтда, сути ва гўштида шубҳа бўлишидан эҳтиёт қилиб, оғзини мато билан боғлаб қўяр эдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
306 views11:32
Ochish/sharhlash
2022-08-28 14:32:41
ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚЎЙЛАРНИ ЭГАСИГА ТЎЛАТСАК БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Бизнинг боғимиз бор. Боғда турли хил мевали дарахтлар қатори буғдой ва беда ҳам экилган. Бугун тонгда боғимизга борсак, кимнидир қўйлари буғдойни ва бедаларни пайхон қилиб юрибди. Дарҳол қўйларни ҳайдаб бир жойга қамаб қўйдик. Энди шу қўйларни эгасидан етказилган зарарни тўлатсак бўладими?

Mabrur.uz 392-савол
#Динда_саволим_бор
279 views11:32
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:01:26
Нафсини тарбиялай олмаган ҳамда қалбига ислоҳ қилиш ва ундаги дунё улушини чиқариш билан ҳукмронлик қила олмаган кишининг исломида яхшилик йўқдир.

Имом Бутийнинг “Ботинул исм” - Махфий гуноҳлар китобидан.

Шарх:
Кишининг исломи унинг нафсини тарбиялаши лозим. Кишининг исломи унинг қалбини ислоҳ қилиши ва ундан дунёга бўлган муҳаббатни тозалаб қалбига раҳбарлик қилиши лозим.

Абдуллоҳ Ғуломов

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
421 views05:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:02:04
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар: «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот: «Қийинчиликларга қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сиз учун «муробитлик»дир, ана ўша сиз учун «муробитлик»дир», дедилар».
Изоҳ: Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегара қўриқлаб турган одам «муробит» дейилади.
Имом Муслим ривоятлари.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
383 views03:02
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:53:39
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
391 views17:53
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:29:29
#Ҳикматли_сўз

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
390 views14:29
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:54:03
МАЙЙИТНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Отин ойилар "кийимларни тезда тарқатинг қабрда азобланадилар" дейишди. Биз айтганларини қилдик, Шу тўғрими?

Mabrur.uz 391-савол
#Динда_саволим_бор

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу гап тўғри эмас. Вафот этган кишининг қолдирган мол мулклари ва ашёлари меросхўрлар ўртасида шариат кўрсатмасига кўра тўғри тақсимланиши керак. Шунинг учун, маййитни кийимларини тарқатиш керак деб, тўғри келган кишига тарқатиш шариатга зиддир. Мерос молини тўғри келган киши олиб кетиши бировнинг молини ноҳақ ейишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
434 views11:54
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:49:37 Қаюмбаев Акмалхон
қоридан гўзал азон.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
410 views07:49
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:19:28 ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДАГИ МАСЖИДЛАРГА ТАШРИФЛАРИ

Бугун, 27 август куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги масжидларга ташриф буюриб Пешин ва Хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб берадилар.

Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

“Дўмбиробод” масжидига:
Пешинга Муҳаммадамин домла Алихонов;
Хуфтонга Ҳасан домла Қодиров;

"Новза” масжидига:
Пешинга Иброҳимжон домла Иномов;
Хуфтонга Қосимжон домла Каримов;

"Олтинхонтўра” масжидига:
Пешинга Абдуқаҳҳор домла Юнусов;
Хуфтонга Абдуллоҳ домла Ғуломов;

“Собитхонҳожи” масжидига:
Пешинга Исхоқжон домла Бегматов;
Хуфтонга Ҳасанхон қори Абдулмажидов;

“Кўзи ожизлар” масжидига:
Пешинга Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов;
Хуфтонга Раббимқул домла Муҳаммадиев;

“Тинчлик” масжидига:
Пешинга Жалолиддин домла Ҳамроқулов;
Хуфтонга Бахтиёр домла Сатторов;

"Қатортол" масжидига:
Пешинга Раббимқул домла Муҳаммадиев;
Хуфтонга Зиёуддин домла Мирсодиқовлар ташриф буюрадилар.

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Улашинг | @VAKILLIKUZ
413 views07:19
Ochish/sharhlash
2022-08-27 09:00:39
#Эълон

​​2022 йилнинг 29 август душанба куни, Муҳтарам Устозимиз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг қиблагоҳлари Юнусхон ҳожи отанинг вафотлари сабабли таъзияга келувчилар устоз Одилхон қорининг Тошкентдаги хонадонларига ташриф буюришлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Жалолиддин Румий кўчаси, 20-уй.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким мусибат етган биродарига таъзия билдирса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унга ҳурмат-эҳтиром либосини кийдиради", деганлар (Имом ибн Можа ривояти).

Бошқа бир ривоятда: “Ким бир мусибатзадага таъзия билдирса мусибатзадага берилганча ажрга эришади”, дейилган (Имом ибн Можа, Имом Термизий ривояти).

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |
411 views06:00
Ochish/sharhlash