Get Mystery Box with random crypto!

Mabrur.uz

Telegram kanalining logotibi mabruruz — Mabrur.uz M
Telegram kanalining logotibi mabruruz — Mabrur.uz
Kanal manzili: @mabruruz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.03K
Kanalning ta’rifi

Биз билан Иймон ҳаловатини тотинг
Муродуллоҳ домла Ғойибназар ўғлига қарашли расмий мақомдаги диний контент
Саҳифаларимиз:
• www.mabrur.uz
• instagram.com/mabrur_uz
• facebook.com/fmabrur.uz
Мурожаат учун:
@mabrur_admin

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2021-02-01 14:00:00
Эмикдош чиқиб қолса...

Савол: Эр-хотин ўзларининг эмикдош ака-сингил эканини билсалар, нима қилишади? Уларнинг фарзандлари ҳукми нима?

Mabrur.uz 105-савол
#Динда_саволим_бор

Жавоб:
Зудлик билан ажрашишлари вожиб бўлади. Ажралганларини қайд эттиришлари керак. Фарзандлари қонуний фарзанд бўлади. Насаблари уларга боғланишида шубҳа бўлмайди. Эмикдош ака-сингил эканини билгунларича бўлган муносабатлари учун гуноҳкор бўлмайдилар.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
518 views11:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:30:14
#Қуръон_оятлари_билан_зулматдан_нурга

«Шунда Биз Мусога «Асоинг билан денгизни ур» деб ваҳий қилдик»
(Шуъаро сураси, 63-оят).

«Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин»
(Ҳуд сураси, 37-оят).

«Қўлингни ёқангнинг ичига суқ, ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқур»
(Намл сураси, 12-оят).

Эътибор беринг, Аллоҳ таоло пайғамбарларига берган мўъжизалар учун ҳам бирор амални сабаб қилиб бириктирди. Демак, амалсиз, сайъ-ҳаракатсиз ҳеч қандай ютуқ ҳақида ўйламай қўяқолинг.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
484 views09:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:30:12 Маъруза: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғончилар менинг умматимданмас деганлар"

Муродуллоҳ домла Ғойибназар ҳожи ўғли.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
477 views07:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:30:12
Маъруза: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғончилар менинг умматимданмас деганлар"

Муродуллоҳ домла Ғойибназар ҳожи ўғли.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
743 views07:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:00:15
#Уламолардан_таржима

Золимларнинг зулмида ва мусулмонларнинг бошларига тушаётган адолатсизликда номоён бўлувчи қоп-қоронғу фитналарни кўрамиз. Бас кейин эътибор бериб қараймиз - ҳолбуки, бизлар мусулмонлар бўла туриб қасд қилаётган нарсамизда - кимдан қўрқиб хавотир қилаябмиз?
Хавотирланишнинг барчаси бандалардан бандаларга, зайифлардан зайифларга, ожизлардан ожизларга йўналганини кўрасиз..
Ваҳолангки, Аллоҳ азза ва жалланинг баёноти: “Бас, Мендангина қўрқингиз”, “Ва Менгагина тақво қилинг”, дейди.

Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
491 views05:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 06:00:08
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Одамлар: «Эй Аллоҳнинг расули, бадавлат кишилар ажр олишда ўзиб кетишди. Улар ҳам биз ўқигандек намоз ўқишади ва биз тутгандек рўза тутишади. Ва (камига) эҳтиёжларидан ортиқча молларини садақа ҳам қилишади», дейишганида, у зот: «Аллоҳ сизларга ҳам садақа қиладиган нарсаларни бермадими? Албатта ҳар бир тасбеҳ садақа, ҳар бир такбир садақа, ҳар бир ҳамд садақа, ҳар бир таҳлил садақа. Яхшиликка буюриш садақа. Ёмонликдан қайтариш садақа. Аёлингиз билан шаръий қовушишингиз ҳам садақа», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули! Бизлардан бирортамиз шаҳватини қондирса ҳам, савоб бўладими?» дейишганида, у зот: «Кўрмайсизларми, ўша шаҳватини ҳаром йўл билан қондирса, гуноҳ бўладими? Шу сингари ҳалол йўл билан қондирса, унга савоб бўлади-да», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
549 views03:00
Ochish/sharhlash
2021-01-31 20:00:18
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
556 views17:00
Ochish/sharhlash
2021-01-31 19:00:19 Киришишдан олдин ота-оналарига яхшилик қилишга муваффақ бўлганларнинг кўпчилигининг ҳолатларини тааммул қилиб кўрдим. Уларнинг қилаётган ишларини осон, уларнинг розилигига эришиш учун қилган ҳаракатлари енгил, ишларини хурсандчилик билан қиладилар. Улар кўп меҳнат қилиб, катта машаққатни кўтармайдилар.
Улар доимо уч нарсани ташийдилар: зийрак (фаросатли) қалб, кулгувчи юз (табассум) ва ихлос. Ихлос ҳар қачон юқоридаги иккаласини озиқлантириб туради. Муваффақият уларнинг ҳамроҳлари, тавфиқ эса йўлдошларидир.
Азиз биродарлар!
Бу китобда менинг атрофимдаги оналарига яхшилик қилаётганларни кузатиш асносидаги мушоҳада ва мулоҳазаларим ўрин олган бўлиб, шояд уларга эргашишга сабаб бўлса, уларнинг йўлларига эргашишга, муваффақ бўлсак деган умидда тақдим қиляпман.
Қуйида яхшиликнинг 150 йўли турибди, улар орасида татбиқ қилишга лойиғини топсангиз, шошилиб қолинг, шошилинг... Агар лойиғини топмасангиз ҳам, биродарингизни дуодан бенасиб қилмаслигингизни сўрайман.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
489 views16:00
Ochish/sharhlash
2021-01-31 19:00:19 #ЯНГИ_РУКН

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули

Муқаддима

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин. Набий ва расулларнинг энг шарафлиси бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳиссаломга, у зотнинг аҳли оилаларига ва асҳобларига салоту саломлар ёғилсин!
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг кўп ўринларида Ўзининг ҳаққини ота-онанинг ҳаққи билан ёнма ён келтиради. Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:
“Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!
Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт”.
(“Исро” сураси, 23, 24-оятлар)

Уларга яхшилик қилишни эса жаннатга киришга сабаб қилиб қўйди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
«Хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин!»
Шунда саҳобийлар: «Ё Расулуллоҳ, кимни айтаяпсиз?» – деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ота-онасининг иккаласи ёхуд бири кексайиб қолган вақтида ҳаёт бўлиб, сўнгра жаннатга кирмаганни», – дедилар.
(Муслим ривояти)

Бу борадаги оят ва ҳадислар ота-онанинг ўрни ва фазли ҳақида умумий шаклда келган бўлса, онанинг ҳаққи улуғлигини алоҳида баён қилиб берадиган бошқа ҳадислар билан хосланади. Она бундай шарафга ҳомиладорлик ва дунёга келтириш қийинчиликлари, тарбиялаш ва шу йўлда дуч келинадиган қийинчиликларни матонат билан бўйнига олгани учун сазовор бўлди. Она инсонларнинг яхшилик қилишга энг лойиқроғидир.
Баҳз ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу отаси ва бобосидан ривоят қилди, бобоси айтди:
«Эй Расулуллоҳ, мен яхшилигимни кимга қилсам бўлади?» – деб сўрадим.
«Онангга!» – дедилар. Мен шу саволимни уч маротаба қайтарсам ҳам, Расулуллоҳ алайҳиссалом «Онангга» деявердилар. Тўртинчи маротаба сўраганимда:
“Отанга ва яқин бўлган қариндошларингга”, – дедилар.

Ушбу туркумда, онага нисбатан, турли ҳолат ва вазиятларда қилинадиган муомаланинг 150 йўли берилган бўлиб, эндиликда онага амалий тарзда яхшилик қилиш ва фарзандларнинг Аллоҳнинг изни ила оналарининг розиликларига ноил бўлишлари кўзда тутилгандир. Хусусан, шаръий таълимотлардан хабардор фарзандлар бу таълимотлардан ҳам воқиф бўлиб, кундалик ҳаётларида уларни татбиқ қилишга йўл қидиришлари айни муддао бўлади.
Мен ўша йўлларни мавзулар асосида тартибламасдан ёздимки, киши турли шароитларда ҳаёт кечираркан, ўзига муносибини танлаб олсин. Ҳар хил ерларда яшаркан, муайян ҳолатларнинг айни ўзига хослашдан малолланмасин. Шунингдек, ушбу рисоладан нафақат ўғил фарзандлар, балки қиз фарзандлар ҳам фойдалана оладилар. Яна бу рисолада фақатгина қиз фарзандларнинг ўзларига тегишли бўлган нуқталар ҳам ўрин олган.

Аллоҳ таолодан ота-оналаримиз ҳақларига риоя қилишимизга мадад беришини, барчамизни ота-оналаримиз билан фирдавс жаннатларида бирга бўлишимизни, бизга ўз лутфи ила уларга меҳр-муҳаббат, шафқат ва яхшилик қилишни насиб қилишини ва Ўзининг розилигига муваффақ қилишини сўраб қоламан.
480 views16:00
Ochish/sharhlash
2021-01-31 19:00:19
#ЯНГИ_РУКН
Онага яхшилик қилишнинг 150 усули
470 views16:00
Ochish/sharhlash