Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадисни_қалбга_муҳрла Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят | Mabrur.uz

#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар: «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот: «Қийинчиликларга қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сиз учун «муробитлик»дир, ана ўша сиз учун «муробитлик»дир», дедилар».
Изоҳ: Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегара қўриқлаб турган одам «муробит» дейилади.
Имом Муслим ривоятлари.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ