2021-02-12 14:36:56
Ҳажи бадалнинг қандай шартлари бор?
Савол: Ҳажи бадал қилдирмоқчи эдим. Унинг шартларини баён қилсангиз.
Mabrur.uz 115-савол
#Динда_саволим_бор
Жавоб: Қуйидаги шартлар бўлганида ўз номидан ҳаж қилдириш (ҳажи бадал) жоиз бўлади:
- ҳаж қилишга қодир бўлган киши бирор сабабдан (масалан, дардга чалингани сабабли) ҳажни адо қилишдан ожиз қолиши керак. Ўзи ҳажни адо қилишга қодир бўлган киши ва камбағал ҳажи бадал қилдирса, ўринга ўтмайди;
- ожизлик охиригача давом этиши керак. Агар ҳажи бадал қилдиргач, ожизлик бартараф бўлса, ўзи қайта ҳаж қилиши лозим бўлади;
- ожиз қолган киши бошқага "Менинг номимдан ҳаж қил", деб буюриши керак. Кимдир ихтиёри билан бировнинг номидан ҳажи бадал қилса ҳисоб бўлмайди. Фақат фарзандлар ўтган ота-оналарининг номидан ўзлари ҳажи бадал қилишлари ё бировга буюришлари мумкин;
- ҳажи бадал қилувчининг йўл ва озуқа харажатлари буюрувчининг молидан бўлиши лозим. Ҳажи бадал учун хизмат ҳақи тўланмайди;
- ҳажи бадал қилувчи эҳромни ҳажи бадал қилишни буюрган киши номидан боғлаши керак.
Ҳажи бадал қилишни зиммасидаги ҳаж фаризасини адо қилган кишига буюриш афзалдир. Ҳаж фаризасини адо қилмаган эр ёки аёлга ҳам ҳажи бадал қилишни буюриш ҳанафий мазҳабида жоиздир
(«Қозихон», "Раддул мухтор", "Дуррул мухтор", "Оламгирия").
Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ
515 views11:36