2022-08-30 13:36:10
Ўрмонда шер ўғлини уйлантирибди. Ҳамма ҳайвонларни тўйга айтибди, фақат қуённи этмабди: қуён алкаш бўлса, кеса барибир тўйни файзини бузади кеганидан фойда йўқ деб, қуёни айтмабди. Тўйида ҳамма ҳайвонлар ўйнаётган экан қуён бостириб кириб: ⠀
— Ҳой, шер сен мени тўйинга чақирмадинг-а ҳозир разбор қиламиз, деса ⠀
Шер тулкига: ⠀
— Бор чиқиб ҳал қивор, дебди. ⠀
Тулки кўчага чиқиб кетибди. Тарс-турс бўлиб бир оздан кегин қуён қайтиб кирибди:⠀
— Шуми зўринг? Яна борми, дебди. ⠀
Шер тўнғизга ишора қилибди. Тўнғиз ҳам чиқиши билан тарс-турс бўлиб яна қуён қайтиб кирибди: ⠀
— Яна зўринг борми, деса ⠀
Шер бўрига қараб: ⠀
— Бор ҳал кивор, дебди. ⠀
Бўри кўчага чиқиб кетибди, яна тарс-турс бўлиб, бўри қайтиб кирибди. Ҳамма жойи қон, оёғида зурга турармуш. Шер нима бўлди, деса.⠀
Бўри зўрға бошини кўтариб:⠀
— Аҳмоқ айиқни ҳам айтмапсан-ку, дермиш
@LATIFA
25.8K views10:36